СИНТЕТИК ЁҚИЛҒИЛАР ОЛИШ ЖАРАЁНИНИНГ ИЛМИЙ АСОСЛАРИ
равишда қўшимча электр энергиясини сарфланишга олиб келади. Бунинг
натижасида метанол ва бензиннинг таннархи ошиб кетади.
4.42-расмда метанолни нефтнинг таркибидаги йўлдош газдан
олишнинг асосий иккита йўналишлари кўрсатилган: тўғри конверсия
қилмасдан синтез-газ ва тўғри оксидланиш орқали олинади.
Газни тескари конверсия қилиш саноат жараѐнларида метанолни
синтез қилишда кенг қўлланилади. Ҳозирги вақтда саноатда метанолни
ишлаб чиқариш углерод ва водород (синтез-газ) оксидларини каталитик
синтез қилишга асосланган. Ишланган технология бўйича метанни каталитик
конверсия қилишда табиий газдан метанолни ишлаб чиқариш жараѐни
кучайтирилган
босим
ва
юқори
ҳароратда
амалга
оширилади.
Оксидлантиргич сифатида сув буғидан ва кислороддан фойдаланилади. Улар
қуйидагиларга боғлиқ ҳолда ажратилади:
- буғли конверсия;
- буғ-углерод кислотали конверсия;
- буғ-кислородли конверсия;
- буғ-кислород-углерод кислотали конверсия.
Метанолни ишлаб чиқариш технологияси қуйидаги босқичларга
бўлинади: риформинг–газни сиқиш–синтез қилиш–метанолни олиш–
метанол ректификация (тозалаш жараѐни) қилинади .
Мавзу-3.
Риформинг жараѐнини олиб бориш
Режа:
1. Компримирлаш (газни сиқиб ҳайдаш).
2. Метанолни синтез қилиш.
3. 3.Метанни адиабатик конверсия қилиш.
Биринчи энг мураккаб ва энг қиммат босқичда буғли, буғли
кислородли ѐки буғ углеродли метанни конверсия қилишда 700-900
0
С
СИНТЕТИК ЁҚИЛҒИЛАР ОЛИШ ЖАРАЁНИНИНГ ИЛМИЙ АСОСЛАРИ
ҳароратда ва 2-3 МПа босимда катализатор қатнаштирилиб амалга
оширилади. Бундай ҳолат энг қиммат аустенит пўлатли юқори ҳароратга
чидамли қувурли печларда амалга оширилади.
Жараѐнни амалга оширишда катта энергия сарфланади ҳамда унга
кислород ва буғ ишлаб чиқариш учун сарфланадиган энергия ҳам қўшилади.
Компримирлаш (газни сиқиб ҳайдаш). Газли-синтез совутилгандан ва
тозалангандан кейин технология бўйича қайта ишлашни давом еттиришга
боғлиқ ҳолда синтез-газли суюқ маҳсулотга айлантириш жараѐни юритмали
марказдан қочма компрессорнинг буғли турбинаси ѐрдамида сиқилада, буғли
риформингдан кейинги энергиядан самарали фойдаланилади.
Метанолни синтез қилиш. Иккинчи босқичда олинган синтез-газ
катализаторлар ѐрдамида конверсия қилинади ва метанолни амалга ошириш
учун катализатор қатнаштирилади ва реакторларда олинади. Биринчи
босқичда амалда тоза синтез-газ олинади, лекин метанолни каталитик синтез
жараѐни юқори иссиқ ажралиш жараѐнида содир бўлади, бу иссиқлик мос
бўлган усулда олиб борилади ва уни реакторнинг ҳажми бўйича бир текисда
тақсимланиши кетма-кетлигида амалга ошириш мураккаб бўлади. Бундай
талабга эришиш учун юқори даражадаги селектив конверсиянинг ҳисобига
тоза маҳсулот олинади.
Амалиѐтда бир марта ўтиш орқали углеводородларни (8-12)% ли
конверсия қилиш даражасига эришиш мумкин, уни кўтариш учун кўп
мартали синтез-газ рециркуляция қилинади ва унинг ҳисобига катта
миқдордаги энергия сарфланади.
Реакторлардан олинадиган метанолнинг таркибида етарлича катта
миқдордаги аралашмалар мавжуд бўлади ва ректификация жараѐни амалга
оширилади ҳамда энергия сарфи ҳам юқори бўлади.
Юқорида баѐн қилинган фикрлар жамланганда шундай хулоса қилиш
мумкинки, бундай технологияни йирик ишлаб чиқаришда (500 минг.т.йил.
кичик бўлмаган) қўллаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |