Кичик гуруҳ (3-4 ёш)


Билиш жараёни: атроф олам тўғрисидаги



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/151
Sana21.02.2022
Hajmi1,41 Mb.
#25011
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   151
Bog'liq
bolazhon

Билиш жараёни: атроф олам тўғрисидаги 
билимга эга бўлиш ва уни англаш 
Элементар математик билим ва кўникмалар 
Болаларнинг мантиқий тафаккурини ва ҳисоблаш малакасини ўстириш.
Сон ва саноқ. Болаларда 10 гача бўлган предметларни тўғри ва тескари санаш 
кўникмасини мустаҳкамлаш, кўрсатилган сонга биноан предметларни санаб чиқишни машқ 
қилдириш.
0 дан 9 гача бўлган рақамлар билан таништириш. 
1-10 гача бўлган сонларнинг ҳар бири учун олдинги ва кейинги сонни топишни 
болаларга машқ қилдириш; 1-10 сонлари ўртасидаги нисбатни тушунишни мустаҳкамлаш; 
истаган сондан бошлаб тўғри ва тескари тартибда сон номини айтиш, «гача ва кейин», 
«олдинги ва кейинги» ибораларни тушуниш. 
10 гача тартиб билан санаш, миқдор ва тартиб саноқни фарқлаш, «қанча?», «қайси?», 
«ҳисоб бўйича нечанчиси?» деган саволларга тўғри жавоб бера олиш.
Турли ҳолатда жойлашган (доира бўйлаб, квадрат ичида, бир қатор) 10 гача бўлган бир 
хил ва турли хил предметларнинг сонини аниқлашни машқ қилдириш. 
Икки кичик сондан 10 гача бўлган сонларни ҳосил қилишга (аниқ материал асосида) 
ўргатиш.
10 гача бўлган сонни ўзидан кичик бўлган иккита сонга (буюмлар мисолида) 
ажратиш. Масалан, “Сенда 10 та ёнғоқ бор, учтасини акангга бердинг. Ўзингда нечта 
қолди?” деган савол билан мурожаат қилиш. 
15 гача санаш кўникмаларини (кўргазмалиликка таяниб) такомиллаштириш.
10 дан 15 гача бўлган рақамлар билан таништириш. 
Ёнма-ён турган сонларни қиёслашни машқ қилдириш (12-11 дан 1 та кўп, 11 эса 12 дан 
1 та кам). Сонлардан ҳар бирини 1 тага ошириш ва камайтиришга ўргатиш (15 гача бўлган 
сонлар ичида).
Болаларни (кўргазмалилик асосида) арифметик масалалар ва унинг структуралари 
билан таништириш. 
1 дан 20 гача санашни ўргатиш. 1 дан 20 гача бўлган сонлар ўртасидаги 
муносабатларни (кўргазмалиликка таяниб) тушунишни мустаҳкамлаш. (16 сони 15 дан 1 та 
кўп, агар 16 ни 1 га камайтирилса 15 бўлади; 15 сони 16 дан 1 та кам, агар 15 га 1 та қўшсак
16 бўлади). 
15 дан 20 гача бўлган сонларнинг рақамлар билан белгиланиши билан таништириш. 
Айтилган ёки рақам билан белгиланган сондан кейин келувчи ва олдинги соннинг номини 
айтишга ўргатиш. 


113 
Сонни иккита кичик сонга ажратиб териб қўйишга (20 гача), кўргазмалилик асосида ва 
иккала кичик сондан яхлит сонни тузишга ўргатиш. 
Оддий арифметик масалаларни тузиш ва ечишни машқ қилдириш. Вазифаларнинг 
ечимини «ёзишда» сонларнинг рақам белгилари ва амал белгилари: плюс (+), минус (-), 
баробар (=) дан фойдаланиш. 
Мисолларни рақамлар ёзилган карточкалар ёрдамида ифодалаб ечишга ўргатиш. +3 
кўринишидаги қўшиш -3 кўринишидаги айириш усули билан таништириш; бундай 
кўринишда 3 сонининг таркибий қисмидан фойдаланиш (Масалан: қўшишда 5+3; 5+1+2; 
5+2+1; айиришда 8-3; 8-2-1 ёки 8-1-2). 
Пул қийматлари ва нарх-наво ҳақида дастлабки тушунчалар бериш. Масалалар 
ечиш.Пластик карточка, терминал ҳақида илк тушунча бериш. 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish