Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


(андрагогик модел) мактаб ўқувчилари



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet196/217
Sana25.02.2022
Hajmi4,19 Mb.
#257549
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   217
Bog'liq
Dostmuhamedova, Nishanova - Yosh davrlari va pedagogik psixologiya

(андрагогик модел) мактаб ўқувчилари 
таълимидан( педагогик модел) психологик хусусиятлари бўйича фарқни 
қуйидаги жадвалдан кўриш мумкин. 
Педагогик модел 
Андрагогик модел 
Таълим 
олувчиларнинг 
ўз-
Тобеликни ҳис қилиш 
Кўпайиб 
бораётган 
ўзини ўзи англашни ҳис 
Шу асосда катталар таълими 
мактаб ўқувчилари таълимидан 
асосан учта жиҳат билан ажралиб 
туради: 
Малака ошириш учун 
ўқишга келган 
қонтингентнинг ўзига хос 
хусусиятга эгалиги, яъни 
улар касбий фаолият билан 
шуғулланувчи маълум, 
билим, кўникма, малака ва 
тажрибага эга кишилардир. 
Ўқитиш жараёни мақсад 
ва вазифалари мазмуни, катталар 
билан 
олиб 
бориладиган 
педагогик ишлар, услуб ва 
шаклларидаги ўзига хослик. 
Катталар таълим 
“ташкилотлари” ва 
улардаги ўқув 
фаолиятининг шакл ва 
методларидаги ўзига 
хослик. 


ўзини англаши 
қилиш 
Таълим 
олувчиларнинг 
тажрибаси 
Таълим 
олиш 
манбааларининг 
камлиги
Таълим 
олиш 
манбааларининг 
кўплиги
Таълим 
олувчиларнинг 
таълим 
олишга 
тайёргарлиги 
Физиологик 
ривожланиш 
ва 
ижтимоий 
мажбуриятлар билан 
белгиланади
Шахсни 
ривожлантириш 
вазифалари 
билан 
белгиланади 
ва 
ижтимоий 
роллар 
билан алмашинилади 
Олинган 
билимлар 
қўлланилиши 
Кейинга қолдирилган 
Дарҳол 
Таълим йўналганлиги Ўқишга йўналтирилган Муаммолар ечими 
Таълимдаги 
психологик муҳит 
Расмий ўқитувчининг 
обрўсига йўналтирилган 
рақобатли 
Норасмий ўзаро ҳурмат 
ва 
ҳамкорликдаги 
фаолиятга асосланган 
Ўқув 
жараёнини 
режалаштириш 
Ўқитувчи томонидан 
Таълим 
олувчилар 
билан биргаликда 
Таълим олувчиларни 
эҳтиёжини аниқлаш 
Ўқитувчи томонидан 
Таълим 
олувчилар 
билан биргаликда 
Таълим мақсадларини 
белгилаш 
Ўқитувчи томонидан 
Таълим 
олувчилар 
билан биргаликда 
Ўқув 
жараёнини 
ташкил этиш 
Ўқув фанининг мазмун 
ва моҳияти мазмуний 
бирликлари 
Таълим олувчиларнинг 
таълим 
олишга 
тайёргарлигига боғлиқ,
муаммоли бирликлар 
Ўқув фаолияти 
Билимларни 
бериш 
технологияси 
Таълим олувчиларнинг 
тажрибаларига 
асосланган ҳолда янги 
билимларни излаш ва 
ўзлаштириш 
технологияси 
Баҳолаш
Ўқивтувчи томонидан 
Янги 
ўқув 
эҳтиёжларини 
ҳамкорликда аниқлаш, 


ўқув 
дастурига 
ҳамкорликда 
баҳо 
бериш 
Катталар таълими самарадорлигига таъсир этувчи омиллар. 
Катталар таълими самарадорлигига турли хил омиллар таъсир кўрсатади. 
Мотивацион омил. Инсон мотивациясини ўрганиш дидактика, 
педагогика ва психологиянинг асосий муаммоларидандир. Катталар таълим 
мотивлари турини мезонлар асосида туркумлаш мумкин : 

кенг ижтимоий мотивлар (бурч, маъсулият, ўқитишнинг ижтимоий 
моҳиятини тушуниш). Аввало бу шахснинг таълим олиши, жамиятда ўз 
ўрнини топиши, ўз ижтимоий мавқеини белгилаб олиши; 

тор ижтимоий мотивлар – келгусида бирон- бир мансабни эгаллашга 
ҳаракат, атрофдагилар томонидан тан олинишга эришиш, ўз меҳнатига 
рағбат олиш. 

ижтимоий ҳамкорлик мотивлари (атрофдагилар билан муносабат 
йўлларини билиш, ўз ташкилоти, ролини белгилаб олиш); 

кенг билиш (мотивлари билиш эҳтиёжларини қондириш, ўқув жараёни 
ёки унинг натижасидан завқланиш, аниқ бир фанларни ўзлаштириш). 
Бу мотивлар психология ва амалий педагогикада ўз йўналиши ва 
мазмунига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 

ижтимоий 

билиш 

касбий 

эстетик 

коммуникатив 

анъанавий- тарихий 

уталитар амалий 
Катталар таълимидаги қийинчиликлар ва қарама-қаршиликлар шундан 
иборатки, бугунги кунда фан ва техниканинг жадал суръатлар билан 
ривожланиши, шунингдек, маълумотларнинг кўпайиб бориши, ўн йил, 
ҳаттоки беш йил илгари ўзлаштирилган маълумотларнинг ҳозирда долзарб 
бўлмай қолганлигидан далолат беради. Айрим ҳолларда ўқувчи, талабадан 
фарқли ўлароқ, катта одам ўзининг айрим функционал саводсизлиги ва 
функционал вазифаларини бажара олмаслиги, таълим соҳасидаги ўзгаришлар 
бугунги кун эҳтиёжлари доирасида эканлигини тушунмаслиги асосида 
маълумотлар, далиллар олдида қуролсиз бўлиб қолади. Унга хатто ўз сохаси 
юзасидан барча янги билимларни ўзлаштириши лозимлиги ҳам муаммодек 
туюлади. Катталар таълимининг ўзига хос маълум бир хусусиятларини 
аниқлаш мақсадида катталарга таълим берувчи андрагоглар ҳамда малака 
ошириш курси тингловчилари ўртасида сўровнома ўтказилди. Сўровномада 
98 нафар тингловчи, 40 нафар профессор-ўқитувчилар иштирок этишди. 
Катталарга таълим берувчи профессор-ўқитувчилардан “Машғулот 
ўтказишингиздан мақсадингиз нима?” сарлавхаси остида 4 та мақсад 


белгиланиб, шу мақсадларни аҳамиятига кўра тартиби билан белгилаб бериш 
сўралди.Жавоблар варианти қуйидагича эди: 
1. Тингловчиларнинг ижтимоий-маънавий эҳтиёжларини қондириш. 
2. Билим, кўникма ва малака билан қуроллантириш. 
3. Янгиликлар ва ўзгаришларга мослашишга ўргатиш. 
4. Сертификат олишга тайёрлаш. 
Тингловчилардан эса “Малака оширишга боришингиздан мақсадингиз 
нима?” сарлавхаси остида мақсадларни тартиби билан белгилаб бериш 
сўралди: 
1. Ўз маънавий-ижтимоий эҳтиёжларини қондириш учун. 
2. Ўз билим, кўникма, малакаларини мустаҳкамлаш учун. 
3. Ўзгариш ва янгиликларга мослашиш учун. 
4. Сертификат олиш учун. 
Шунингдек, профессор-ўқитувчилардан ҳам “Ўз малакангизни ошириш 
учун ўқишга борсангиз асосий мақсадингиз нима бўлади?” сарлавҳаси 
остидаги мақсадларни тартиби билан белгилаб бериш сўралди. 
Қуйида 
катталарга 
таълим 
берувчи 
профессор-ўқитувчилар 
(андрагоглар) ва тингловчиларнинг жавоблари келтирилган. 
Тингловчиларнинг таълим олиш эҳтиёжи ва институт
профессор-ўқитувчиларининг таълим бериш мақсадларини
ўрганиш бўйича қиёсий таҳлил 
ижтимоий-
маънавий 
эҳтиёж 
билим, 
кўникма, 
малака 
адаптация 
сертификат 
Тингловчи 
1-2-
ўрин 
77 % 
3-4-
ўрин 
11,6 % 
2-
ўрин 
10 % 
4-
ўрин 
1,4 % 
Профессор-
ўқитувчилар 
3-4-
ўрин 
6,3 % 
1-2-
ўрин 
81,2 % 
2-3-
ўрин 
12,5 % 
4-
ўрин 

Профессор-
ўқитувчи 
тингловчи 
сифатида 




Ўтказилган 
тадқиқот 
натижаларидан 
кўриниб 
турибдики, 
тингловчиларнинг малака оширишга келиш эҳтиёжлари билан уларга таълим 
берувчиларнинг мақсадлари ҳар доим ҳам мутаносиб бўлмаслиги мумкин. Ўз 
навбатида, андрагог тингловчи позициясида бўлганида унинг таълим олиш 
эҳтиёжлари тингловчи позицияси эҳтиёжларига мос келади. Демак, 
андрагоглар тингловчиларнинг эҳтиёжларини тўла англаган ҳолда ўз 
фаолиятини олиб боришлари мақсадга мувофиқдир.


Катта ёшдагиларнинг билиш мотивлари. 
Билиш мотивлари эркаклар ва аёлларда турлича бўлади. Шунингдек, 
инсон ёш даврларига мос равишда унда мотивларнинг бирон-бир тури 
устунлик қилади. Россия катталар таълими институт олимларининг 
натижаларининг таъкидлашича, 18-25 ёш касб танлаш зарурияти, меҳнат 
фаолиятига мослашиш билан характерланади. Бу борада эркаклар ва 
аёлларда фарқ мавжуд. Эркаклар меҳнат фаолияти билан боғлиқ янги 
маълумотларни олишни истайдилар. Шунингдек ,ўз карьералари учун зарур 
билимлар эгаллашни истайдилар чет тили, компьютер, иқтисод, меҳнатни 
ташкил этилиши, ҳамкасблар билан ўзаро муносабат масалаларига тегишли 
бўлган билимлар эркакларни кўпроқ қизиқтирадиган билиш соҳаларига 
киради. 
Диплом олингандан кейинги таълим мотиви бу иқтисодий шароитни 
яхшилаб олиш мотивидан кейин албатта касбий муваффақиятга эришиш, 
ижтимоий ҳурмат ва тан олишга эришиш бўлса аёлларда эса ўзини намоён 
этишга, ривожлантиришга нисбатан ҳаракат устунлик қилади. Инсоннинг 
ёши қанча катта бўлгани сари таълим жараёнига киришишда кўп 
қийинчиликлар, ички қаршиликлар юзага келади. 
1. 
Психофизиологик қаршиликлар. Кундалик катталар ўз ўқиш 
лаёқатига нисбатан ички барьер юзага келади. Бу ёш ўтган сари англаш
эслаб қолиш, тушуниш бирмунча қийинлашади, деган фикрдир. Аслида 
инсоннинг бутун ҳаёти давомида уқувчанлиги сақланиб қолади. Фақат ҳар 
қандай ёшда билиш жараёнларининг турли хусусиятлари, турли мотивлар 
устунлик қилади. Агар катта киши ўзини ўқиш субъекти сифатида ўз 
хусусиятлари ҳақида билимларга эга бўлса бу таълим самарали бўлади. 
2. 
Ижтимоий-психологик қаршиликлар. Кўп катталарга ўқувчи 
позициясида бўлиш жуда ёқмайди. Айниқса, бу бирор мансаб эгаси бўлса 
айниқса яққол билинади. Улар педагогик таъсир объекти бўлишга тайёр 
эмаслар. 
3. Ижтимоий қаршиликлар. Ижтимоий жамият томонидан унинг янги 
таълим даражасида ҳам талаб этиладиган инсон бўла олмаслиги. Ўқишни 
фойдаси йўқ деб ҳисобланиши.
Шунингдек, андрагог тингловчида қандай мотивлар устунлик 
қилишини, уларнинг малака ошириш жараёнига муносабатларини кузатиш 
орқали ҳам аниқлаши мумкин. 
Мотив эҳтиёж билан узвий боғлиқ ҳолда юзага чиқади. Айни бир мотив 
бир неча эҳтиёжлар билан аниқланиши ёки, аксинча, эҳтиёж бир неча 
мотивлар билан аниқланиши мумкин. 
Тингловчининг қизиқиши, талаб ва эҳтиёжлари ҳамда билиш 
даражаларига мос равишда курсларнинг тўғри танланиши ва ўқув 
дастурларига ўзгартиришлар киритилиши, ўзгартиришлар киритилган 
дастурлар асосида тингловчилар алоҳида гуруҳларда ёки битта гуруҳ ичида 
таълим олишлари ташкил этилиши ўз-ўзидан катталар таълим 
самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади. 



Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish