Теодор Драйзер, «Америка фожиаси». Ғафур Ғулом номи



Download 3,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/43
Sana25.02.2022
Hajmi3,68 Mb.
#257265
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   43
Bog'liq
dataContent 56MARETMMBB082720100836

«ИШЧИ ҚИЗНИ ЎЛДИРГАН ҚОТИЛ СУДГА 
БЕРИЛДИ» «ШУ ЙИЛНИНГ 8 ИЮЛИДА 
АДИРОНДАК ТОҒЛАРИДАГИ КАТТА МУШГИР 
КЎЛИДА... МИСС РОБЕРТА ОЛДЕННИ 
ЎЛДИРИШДА АЙБЛАНГАН».
«ҚАСДДАН ҚОТИЛЛИК ҚИЛИШДА АЙБЛАНГАН».
«АНИҚ ДАЛИЛ-АШЁЛАРГА ҚАРАМАЙ, МЕНИНГ 
АЙБИМ ЙЎҚ, ДЕБ АЙТДИ. «СУДГА ҚАДАР 
ҚАМОҚҚА ОЛИНДИ, СУД 15 ОКТЯБРГА 
БЕЛГИЛАНДИ». «СУЮКЛИСИНИ УРИБ ҲУШИДАН 
КЕТКАЗГАН-ДА, СЎНГРА СУВГА ТАШЛАБ 
ЮБОРГАН». «БИРОНТА ҲАМ ТУҒИШГАНИ УНИНГ 
ЁНИНИ ОЛИБ ЧИҚМАГАН».
Унинг кўзи ва ақли беихтиёр равишда энг муҳим 
сатрларни териб ўқиётган эди:
«КЛАЙД ГРИФИТС, ЛИКУРГДАГИ (НЬЮ-ЙОРК 
ШТАТИ) ЁҚА ТИКАДИГАН БАДАВЛАТ ФАБРИ-
КАНТНИНГ ЖИЯНИ»...
Клайд, унинг ўғли-я! Тунов куни, – йўқ, шун-
га ҳам бир ойдан ошибди (улар ҳатто Эйса билан 
хавотирга тушишаётган ҳам эди, нега у ҳеч...)... 
Саккизинчи июлда! Бугун эса ўн биринчи август! 
Демак – тўғри! Йўқ, унинг ўғли эмас бу! Бундай 
бўлиши мумкин эмас! Клайд ўз суюклиси бўлган 
қизнинг қотили эмиш! У мутлақо ундай одам эмас! 
У онасига ишларим юришиб кетди, деб ҳам ёз-
ган эди: у – каттакон фабриканинг бўлим мудири, 


343
Америка фожиаси
ахир унинг келажаги порлоқ. Лекин бирор-бир қиз 
ҳақида оғиз ҳам очмаган эди! Энди бўлса, тўсат-
дан! Тўғри, Канзас-Ситида анави қизча билан... 
Оҳ, марҳаматли худойим-ей! Ликургдаги Грифитс-
ларни қаранг-а, эрининг укаси-ю, ҳаммасини била 
туриб, бир оғиз ҳам ёзишмабди! Шубҳасиз, улар 
номус қилиб, жирканишган. Ёки совуққонлик-
ми бу? Э, йўғ-е, Сэмюэл, икки адвокатни таклиф 
қилибди-ку, ахир. Аммо қандай даҳшат-а! Эйса! 
Бош қа болалар-чи? Газеталарда тағин нималарни 
ёзишаркин! Хонақо-чи? Ҳаммасини ташлаб, яна 
қайсидир бир бошқа шаҳарга кетишга тўғри ке-
ладими энди. Бироқ у чиндан ҳам гуноҳкормикин 
ёки йўқми? Уни айблашдан олдин буни билиб оли-
ши керак. Газетада у ўзини гуноҳкор ҳисоблама-
ди, деб ёзишибди. Оҳ, Канзас-Ситидаги ўша усти 
ялтироқ аммо ўзи қабиҳ, ҳаром меҳмонхона-я! 
Клайднинг анави бузилган дўстлари-чи? Ҳеч ким 
билмайдиган ерларда дайдиганча, ота-онасига 
ҳам ёзмай, Гарри Тенет номи билан кун ўтказиб 
юрган анави икки йили-чи! Нима қилган эди у 
ўшанда? Нимага ўрганган эди?
У, ҳадсиз азоб ҳамда даҳшатларга кўмилганча 
қимир этмай турарди, бу азоб ва даҳшатлардан 
уни шу аснода ҳатто дунёни тушуниб тасалли то-
пишга бўлган ишончлари, илоҳий ҳақиқат, илоҳий 
раҳм-шафқат ва нажот – ўзи ҳар доим тарғиб қи-
либ келган ўша эътиқодлари ҳам ҳимоя қилолмас 
эди. Унинг ўғли! Унинг Клайди! Қотилликда айб-
ланиб, турмада ётибди! У телиграмма юбориши, 
хат ёзиши, эҳтимол ўзи бориши керакдир. Лекин 
пулни қаёқдан олади? Хўш, у ёққа боргандан ке-
йин нима қилади? Шуларга чидаш учун қаердан 
куч-қуввату, қаердан далда олади? Яна ўша-ўша 
бурунгидай: буни Эйса ҳам, Фрэнк ҳам, Жулия ҳам 
билмасликлари керак. Эйсанинг юраги маҳкам 
бўлгани билан, бари бир, у қадар иродали эмас


344
Теодор Драйзер
кўзларининг нури кетган, вужуди заиф... Энди-
гина ҳаётга кириб келаётган Фрэнк ва Жулиялар 
бундай кулфат ва тамғани елкаларида кўтариб 
юришлари лозимми?
Оҳ, марҳаматли парвардигор! Наҳотки, унинг 
бебахтлигига сира чек бўлмаса-я?!
У юзини ўгирди: меҳнатдан дағаллашиб кетган 
бесўнақай қўллари билинар-билинмас қалтирар, 
ушлаб турган газетаси ҳам дир-дир титрар эди. 
Ёнида эса Эста; у онасига, айниқса кейинги пайт-
ларда кўпроқ ачинадиган бўлиб қолди, чунки гу-
нинг қанчадан-қанча азоб-уқубатларни бошидан 
кечирганини тушунган эди. Гоҳо-гоҳо онаси унга 
ҳаддан ташқари толиққандай кўриниб кетарди, 
энди бўлса аксига олгандай мана бу зарбани ай-
тинг! Аммо онаси оиладаги энг кучли аёллигини 
Эста билар эди – зуваласи пишиқ, елкадор, журъ-
атли хотин эди у; майли, ўзича баъзан ўжарроқ, 
қўполроқ кўринса-да, ҳарқалай, оилани тебратиб 
турадиган заҳматкаш ҳам шу эди.
– Ойи, бунинг Клайдлигига сира ишонмайман! 
– дейишгагина кучи етди Эстанинг. – Бундай бў-
лиши мутлақо мумкин эмас, тўғримасми?
Бироқ миссис Грифитс ҳамон газетанинг ваҳи-
мали сарлавҳасига қараб турарди, сўнгра кулранг 
мовий кўзлари жавдираганча хонага бир разм со-
либ чиқди. Кенг юзи гўё ҳаддан ташқари зўр бе-
ришдан ва беқиёс аламдан ёришгандай оқариб 
кетди. Унинг гуноҳкор, гумроҳ ва сўзсиз, бебахт 
ўғли шу қадар иштиёқ билан юқори мартабага 
эришиш, шуҳрат орттиришни орзу қиларди, мана, 
энди унга ўлим чангал соляпти, қилган жинояти 
учун, қотиллиги учун уни электр курсисида қатл 
этишлари мумкин! Газетада айтилишича, у қан-
дайдир бечора бир ишчи қизни ўлдирган эмиш.
– Тшш!.. – деб шивирлади у, бармоғини маънодор 
қилиб лаби устига қўйганча. – У (яъни, Эйса) ҳозирча 


345
Америка фожиаси
билмаслиги керак. Аввалига телеграмма бериб ёки 
хат ёзиб кўрайлик. Сенинг манзилингга юбора қо-
лишсин. Мен сенга пул бераман. Аммо мен энди бир 
дақиқа ўтириб олай-чи. Бўшашиб кетаётганга ўх-
шаяпман. Мана бу ерга ўтира қолай. Менга таврот-
ни бер-чи. – Мисис Грифитс оддий темир каравот 
четига омонатгина ўтирди-ю, курсидан тавротни 
олиб, бир очишдаёқ 3 ва 4-сураларни топди. 
«Э, худо, ғанимларим чунонам кўпайдики».
«Сенга нола қилганимда, ўзинг бандам дегин, 
парвардигор». Кейин у кўринишидан ҳатто хотир-
жамга ўхшаб, ичида 6, 8, 10, 13, 23, 91-сураларни 
ҳам ўқиб туширди. Эста эса қайғу-ғамдан боши 
қотган кўйи миқ этмай ёнида турар эди.
– Оҳ, онажон, мен бунга сира ишонмайман! Бу 
шундай даҳшатлики!
Лекин миссис Грифитс сура ўқишда давом 
этарди. У, гўё ҳамма муаммоларни писанд қил-
май, қандайдир осойишта хилватгоҳга беркиниб 
олишга улгургандай, у ерда бу дақиқаларда инсон-
га хос нарсаларнинг ҳеч бири – ёмонликлар ҳам, 
гуноҳлар ҳам унга хуруж қилолмайдигандай кўри-
нарди. Ниҳоят, у бутунлай хотиржам бир тарзда 
китобни ёпди-ю, ўрнидан турди.
– Энди биз телеграммада нима ёзишимизни ва 
уни кимга юборишимизни ўйлаб олишимиз дар-
кор. Мен Клайдга, албатта, айтмоқчиманки... ана-
ви... нима эди... Брижбург, – дея қўшимча қилди у 
газетага қараб олиб, сўнгра ўша заҳотиёқ таврот-
дан бир оятни ёд айтди: «Одилликда ягона, бандам 
дегин, парвардигор». – Ёки анави икки адвокатга 
юборамизми, бу ерда уларнинг исмлари ҳам бор. 
Телеграммани Эйсанинг укасига жўнатишга ҳам 
қўрқяпман, у тўппа-тўғри отангга жавоб қилиши 
мумкин («Сен – менинг таянчимдурсан ва кучим-
дурсан. Сенга умид қиладурман»). Бироқ, агар су-
дья ёки анави адвокатлар номига юборсак ҳам, те-


346
Теодор Драйзер
леграммани амакингга беришса керак, деб ўйлай-
ман, сен нима дейсан? Йўқ, яхшиси, тўппа-тўғри 
Клайднинг ўзига жўнатамиз («У мени осойишта 
оби-ҳаёт манзилига олиб борадур»). Шунчаки, мен 
сен ҳақингда газетадан ўқидим, лекин меҳрим 
ўша-ўша – ўзингда, мен сенга ишонаман, аммо сен 
менга бор ҳақиқатни очиқ айтишинг ва биз нима 
қилишимиз кераклигини ёзиб юборишинг зарур, 
деб қўя қолган маъқул. Агар унга пул лозим бўлса, 
қандай қилиб топишни ҳам ўйлаш керак («У ди-
лимга далда берадур»).
Шу пайт унинг ясама хотиржамлигидан асар 
ҳам қолмай, дағаллашиб кетган бесўнақай қўлла-
рини яна қисирлатиб ўйнай бошлади.
– Йўқ, ундай бўлиши мумкин эмас. Вой худо йим-
ей! Ахир, У менинг ўғлим-ку. Биз ҳаммамиз уни яхши 
кўрамиз, унга ишонамиз. Биз шуларни гапириши-
миз керак. Худо йўлини осон қилсин, ишқилиб. Бар-
дам бўл ва тангрига сиғин. Имонингни сақла. Фоний 
дунёда ўз паноҳида асрагай сени...
У ўзини билмас, нима гапираётганини ҳам зўр-
базўр англаётган эди. Эста эса унинг ёнида тур-
ганча, ҳадеб такрорларди.
– Ҳа, ойижон! Ҳа, албатта! Ёзаман, телеграмма 
бераман. Унга, сўзсиз, етиб боради бу!
Лекин айни пайтда у: «Ё тавба! Тавба! Қотиллик-
да айбланяпти-я, бундан ҳам ёмонроқ гап бўлиши 
мумкинми?! Йўқ, бу, шубҳасиз, янглиш гап. Ундай 
бўлиши мумкин эмас. Вой, билиб қолса, нима қила-
ман энди? (У эрини ўйлади.) Бу, яна Рассел воқеа-
сидан кейин-а. Яна Канзас-Ситида Клайд қилган 
номаъқулчиликлардан кейин-а... Онам шўрлик-а! 
Намунча бахти қаро бўлмаса...» деб ўйлар эди.
Орадан бир оз вақт ўтгач, улар нариги хона-
ни тозалашга кўмаклашаётган Эйсага ҳеч нарса-
ни билдирмасликка ҳаракат қилиб хонақо залига 
тушдилар, хонақода осойишталик ҳамда девор-


347
Америка фожиаси
лардаги сон-саноқсиз суралар парвардигорнинг 
раҳм-шафқати-ю, донолиги ва умрбод одиллиги-
дан ваъз айтар эди.

Download 3,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish