М у с т а қ и л и ш мавзу


Мамлакатимизда амалга оширилаѐтган демократик ислоҳотларнинг



Download 331,68 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana25.02.2022
Hajmi331,68 Kb.
#256292
1   2   3   4   5
Bog'liq
мустакил иш

3.Мамлакатимизда амалга оширилаѐтган демократик ислоҳотларнинг 
асосий йўналишидир 
Истиқлол туфайли мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини 
таъминлаш, демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо 
этишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бунда Инсон 
ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг ҳам муносиб 
ҳиссаси бор. Маълумки, марказимиз бундан 15 йил илгари БМТнинг Инсон 
ҳуқуқлари бўйича иккинчи Жаҳон конференцияси (Вена шаҳри) тавсиялари 
асосида Президентимиз Фармони билан ташкил этилган эди. Унинг олдига инсон 
ҳуқуқларини ва бошқарув тизимини демократлаштириш учун халқаро 
ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишнинг амалий механизмини яратиш, инсон 
ҳуқуқлари масалалари бўйича давлат муассасалари ходимлари ҳамда аҳолининг 
ҳуқуқий маданиятини ошириш масалалари асосий вазифа қилиб қўйилган эди. 
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Ўзбекистон Марказий Осиѐда биринчилардан 
бўлиб инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар тизимини яратди. Ўтган 
даврда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ томонидан инсон ҳуқуқ ва 
эркинликлари соҳасида умумэътироф этилган халқаро принцип ва нормаларни 
амалга ошириш, болалар ва аѐллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда одам 
савдосига қарши курашишга бағишланган миллий дастурларни бажариш 
юзасидан муайян ишлар амалга оширилди. Айни чоғда инсон ҳуқуқларини 
таъминлаш ва ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари юзасидан халқаро миқѐсда 
ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Жумладан, шу пайтга қадар инсон 
ҳуқуқларига оид БМТнинг 6 та асосий халқаро ҳужжатининг Ўзбекистон 
Республикаси томонидан бажарилиши тўғрисидаги 30 та миллий маъруза 
тайѐрланиб, БМТнинг шартномавий органларига кўриб чиқиш учун юборилди. 
Мазкур 
маърузаларни 
тайѐрлашда 
Ўзбекистонда 
инсон 
ҳуқуқларини 
таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмига катта эътибор берилаѐтганини 
алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. Аниқроқ қилиб айтганда, уларда амалдаги 
қонунчилик тавсифи, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик қоидаларини 
амалиѐтда қўллашга масъул бўлган институтларнинг мақсад ва вазифаларига кенг 


ўрин берилмоқда. Шунингдек, инсон ҳуқуқларини таъминлашга масъул бўлган 
давлат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш шакл ва йўналишлари ҳақидаги 
ахборот тақдим этилади. Табиийки, мана шундай холисона ахборот инсон 
ҳуқуқларининг миллий механизмлари ва соҳага халқаро стандартларни 
имплементация қилиш самарадорлиги тўғрисида аниқ тасаввур беради. Энг 
муҳими, Ўзбекистон миллий маърузаларни ўз вақтида ҳамда тўлақонли тақдим 
этиб келаѐтган давлат сифатида алоҳида эътироф этиб келинмоқда. Шу ўринда 
марказ томонидан инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистоннинг миллий 
маърузаларини кўриб чиқиш якунлари бўйича БМТ қўмиталарининг Якунловчи 
тавсияларини бажариш юзасидан 10 та миллий ҳаракатлар режаси ишлаб 
чиқилиб, ҳаѐтга татбиқ этилаѐтганлигини ҳам айтиб ўтиш лозим. Миллий марказ 
инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича халқаро ташкилотлар ва хорижий 
дипломатик ваколатхоналар билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда. Марказ 
БМТ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг турли 
тузилмалари мажлисларида мунтазам қатнашиб келмоқда. Бу нуфузли йиғинларда 
мамлакатни янада ислоҳ қилиш ва эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш 
борасида юртимизда амалга оширилаѐтган изчил, тизимли чора-тадбирлар ҳақида 
ахборот берилмоқда. Инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш 
соҳасида ўқитиш, тарғиб этиш, ўқув-методик адабиѐтлар нашр этиш бўйича 
давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Инсон ҳуқуқлари бўйича 
Миллий марказининг асосий вазифаларидандир. Бу борада ҳам муайян ишлар 
амалга оширилмоқда. Жумладан, ўтган йиллар мобайнида 2000 турдан ортиқ 
босма адабиѐтлар нашр этилди ҳамда мингдан ортиқ маърифий тадбирлар 
ўтказилди. БМТнинг Тараққиѐт дастури, ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО, ЕХҲТ ва бошқа 
бир қатор халқаро ҳамкорлар билан биргаликда инсон ҳуқуқлари бўйича 120 дан 
ортиқ халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар давлат тилига таржима қилиниб, нашр этилди. 
Марказда фуқароларни қабул қилиш, уларнинг аризаларини кўриб чиқиш ва 
бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида мунтазам мониторинг йўлга қўйилган. 
Бунинг учун барча шарт-шароитлар яратилган. Бу эса фуқаролар билан 
алоқаларимиз янада мустаҳкамланишига хизмат қилаѐтир. Биргина 2010 йилда 


1500 дан ортиқ шикоят ва мурожаатлар келиб тушгани шундан далолат бериб 
турибди. Айни чоғда фуқароларга телефон орқали бепул юридик масалаҳатлар 
берилаяпти. Марказ Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдим 
этилган ҳуқуқий ҳужжатларнинг рўѐбга чиқарилишига алоҳида эътибор 
қаратмоқда. Жумладан, давлатимиз раҳбарининг Мамлакатимизда демократик 
ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш 
концепциясида илгари сурилган қонунлар лойиҳаларини тайѐрлашда фаол 
иштирок этиб, қонун лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиб келаяпти. Шу 
пайтгача 100 га яқин қонун ҳужжатлари, жумладан, ―Бола ҳуқуқларининг 
кафолатлари тўғрисида‖, ―Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг 
кафолатлари тўғрисида‖, ―Бепул юридик ѐрдам тўғрисида‖ги қонунлар 
лойиҳаларини тайѐрлашда марказ ходимларининг фаол иштирок этганлиги ҳам 
шундан далолат бериб турибди. Яқинда эса ―Ўзбекистон Республикасида 
жамоатчилик назорати тўғрисида‖, ―Ижтимоий шериклик тўғрисида‖, ―Давлат 
ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида‖, ―Тезкор-
қидирув фаолияти тўғрисида‖ ва бошқа қонунлар лойиҳалари юзасидан хулоса ва 
таклифлар берилди. Табиийки, инсон ҳуқуқ ва манфаатларига оид ислоҳотларни 
кенг тарғиб этиш ва уларни аҳолига етказишда халқаро миқѐсда ўтказиб 
келинаѐтган тадбирларнинг ҳам аҳамияти салмоқлидир. Шу боис ушбу масалага 
алоҳида эътибор қаратиб келаяпмиз. Жумладан, 2010 — 2011 йиллар мобайнида 
халқаро жамоатчиликни демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва инсон 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чора-тадбирлари амалга оширилишидан кенг хабардор 
қилиш мақсадида, АҚШ, Франция, Германия, Дания, Венгрия, Латвия, Жанубий 
Кореянинг етакчи экспертлари, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Бош комиссари 
бошқармаси, ЕХҲТнинг Инсон ҳуқуқлари ва демократик институтлар бюроси 
вакиллари иштирокида турли халқаро конференция ва семинарлар ўтказилди. 
Қисқача айтганда, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий 
маркази томонидан ўтган 15 йил мобайнида салмоқли ишлар амалга оширилди. 
Аммо олдимизда ҳали бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифалар турибди. 
Концепцияда назарда тутилган қонунчилик ташаббусларини амалга ошириш, 


инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш, давлат ҳокимияти ва бошқарув 
органлари 
фаолияти 
устидан 
жамоатчилик 
назорати 
механизмини 
такомиллаштириш, инсон ҳуқуқлари миллий институтларининг ролини янада 
кучайтириш ана шулар жумласидандир. Шунингдек, инсон ҳуқуқлари соҳасида 
Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларини бажариш бўйича давлат ва нодавлат 
тузилмалар саъйҳаракатларини мувофиқлаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари 
миллий мониторинги тизимини такомиллаштириш, соҳада халқаро ва нодавлат 
ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишнинг мақбул моделини яратиш борасида 
Марказнинг мувофиқлаштирувчи функцияларини кучайтириш ҳам бугунги кунда 
долзарб аҳамият касб этмоқда. Зеро, ушбу вазифаларни муваффақиятли амалга 
ошириш орқали, давлатимиз раҳбари айтганидек, кучли фуқаролик жамиятини 
янада ривожлантириш мумкин бўлади. 


Хулоса 
Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкуники айни пайтда мамлакатимизда 
инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳуқуқий асослари яратилиши ва унинг амалда 
қўлланиши ҳамда кафолатланишини кузатувчи механизмлардан юқорида тилга 
олиб ўтилган институтлар билан бир қаторда Олий суд ҳузуридаги Суд 
қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими 
мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази ва Адлия вазирлиги, Бош 
прокуратура, Ички ишлар вазирлигида инсон ҳуқуқлари бўйича бўлинмалар ва 
бошқармалар самарали фаолият юритмоқда. 
Ўзбекистонда халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган принцип ва 
нормалари устунлиги конституциявий асосда эътироф этилади. Бугунги кунда 
мамлакатимиз инсон ҳуқуқлари бўйича 70 дан зиѐд халқаро ҳужжатлар, хусусан, 
БМТ томонидан инсон ҳуқуқлари бўйича қабул қилинган 10 та мажбурий халқаро 
шартномаларни ратификация қилиб, ўзининг халқаро мажбуриятларини мунтазам 
равишда бажариб келмоқда. 



Download 331,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish