―Ўзбекистоннинг энг янги тарихи‖ фанидан
М У С Т А Қ И Л И Ш
Мавзу: Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари
кафолатининг
яратилиши
Бажарди: 9-2ПСС-20 гурух талабаси Давронова Севара
Кириш
Истиқлол туфайли мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини
таъминлаш, демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик
жамиятини барпо
этишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бунда Инсон
ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг ҳам муносиб
ҳиссаси бор.
Маълумки, марказимиз бундан 15 йил илгари БМТнинг Инсон
ҳуқуқлари бўйича иккинчи Жаҳон конференцияси (Вена шаҳри) тавсиялари
асосида Президентимиз Фармони билан ташкил этилган эди. Унинг олдига инсон
ҳуқуқларини ва бошқарув тизимини демократлаштириш учун халқаро
ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишнинг
амалий механизмини яратиш, инсон
ҳуқуқлари масалалари бўйича давлат муассасалари ходимлари ҳамда аҳолининг
ҳуқуқий маданиятини ошириш масалалари асосий вазифа қилиб қўйилган эди.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Ўзбекистон Марказий Осиѐда биринчилардан
бўлиб инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар тизимини яратди. Ўтган
даврда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ томонидан инсон ҳуқуқ ва
эркинликлари соҳасида умумэътироф этилган халқаро принцип ва нормаларни
амалга ошириш, болалар ва аѐллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда одам
савдосига қарши курашишга бағишланган
миллий дастурларни бажариш
юзасидан муайян ишлар амалга оширилди. Айни чоғда инсон ҳуқуқларини
таъминлаш ва ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари юзасидан халқаро миқѐсда
ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Жумладан, шу пайтга қадар инсон
ҳуқуқларига оид БМТнинг 6 та асосий халқаро ҳужжатининг Ўзбекистон
Республикаси томонидан бажарилиши тўғрисидаги 30 та
миллий маъруза
тайѐрланиб, БМТнинг шартномавий органларига кўриб чиқиш учун юборилди.
Мазкур
маърузаларни
тайѐрлашда
Ўзбекистонда
инсон
ҳуқуқларини
таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмига катта эътибор берилаѐтганини
алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. Аниқроқ қилиб айтганда, уларда амалдаги
қонунчилик тавсифи, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик қоидаларини
амалиѐтда қўллашга масъул бўлган институтларнинг мақсад ва вазифаларига кенг
ўрин берилмоқда.
Шунингдек, инсон ҳуқуқларини таъминлашга масъул бўлган
давлат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш шакл ва йўналишлари ҳақидаги
ахборот тақдим этилади. Табиийки, мана шундай холисона ахборот инсон
ҳуқуқларининг миллий механизмлари ва соҳага халқаро
стандартларни
имплементация қилиш самарадорлиги тўғрисида аниқ тасаввур беради. Энг
муҳими, Ўзбекистон миллий маърузаларни ўз вақтида ҳамда тўлақонли тақдим
этиб келаѐтган давлат сифатида алоҳида эътироф этиб келинмоқда
.