www.ziyouz.com kutubxonasi
222
ярмини берасан. Қоидаси шунақа, ўғил бола. Сен қарз қилган одам менинг энг яқин
қариндошим, аммамнинг ўгай ўғли бўлади. Менинг ҳурматим йўқми, қолган ярмидан ҳам кечиб
қўя қолмайсанми?
Асадбек келмасидан аввал қўлдан кетган пулни икки баравар қилиб қайтариб олишга етишай
деб турган даъвогарнинг тили айланмай қолди. «Бек ака, сизнинг ҳурматингиз олдида бу пул
сариқ чақа», деса жони омон қолади, лекин «пул жигар қонидан бўлади», деганларидек, булар
ўлдиришмаса-да, пулга қўшилиб жон ҳам чиқиб кетиши ҳеч гапмас.
— Қани, сен сўраб кўр-чи,менинг гапимга ту- шунмаяпти бу нусханг, — деди Асадбек
Қозига қа-раб.
Қози урмади-ку, лекин ургандан баттар қилиб турт-ди. Даъвогар , бир қалқиди-ю, жонҳолатда:
— Майли Бек ака, — деб юборди. Ҳартугул жони қаттиқ экан, пулдан айрилса ҳам қилт этмади.
Аммо кўз олди бир оз қоронғулашди.
— Пулдан осонликча кечаркансан, нима қилардинг одамларнинг бошларини оғритиб? Сен у
болани қаердан танирдинг?
— Жияним билан каратега бирга қатнашган экан.
— Жиянинг ҳам қорадоридан тортиб турадими?
— Йўғ-е, Худо сақласин.
— Шунча пулни бирданига бермагандирсан? Нима учун ҳадеб сўрайверади, деб ўйламадингми?
— Ўйладим-ку... лекин... ҳожатини чиқарай девдим.
— Яна қанча бола сендан қарз олиб туради?
— Энди... сўраб келишади... устига озгина қўшиб бераман. Тирикчилигим ҳозир шу...
— Сен лақма болага ўхшамаяпсан. Калланг яхши ишлайди, а? Кўзингни олиб қочма, менга тик
қара. Қара, деяпман! Хўш, мен лақмага ўхшайманми? Ёш болаларга қорадори учун пул бериб
туришингни сезмасам ҳақиқий лақма бўлардим, шунақами? Шу ишинг учун сени оёғингдан
осиш керак. Болаларингнинг каттаси неча ёшда?
— Бек ака, раҳм қилинг...
— Ёшини айт.
— Ўн иккида.
— Ҳа, уч-тўрт йилдан кейин нинага ўтирсин, ке-йин биласан қарз бериш қанақалигини.
— Худо сақласин, Бек ака.
— Сақламайди! — деди Асадбек овозини кўтариб. — Сендақаларни сақлаши ҳечам мумкинмас.
Жўна, тур-қинг қурсин, кўзимга кўринма! Агар бошқа касб қилмасанг, ўлдим деявер.
Даъвогар чиқиб кетгач, Асадбек ўрнидан турди- да:
— Ҳайдар акангга келганимни айтиб қўй, — деб ташқарига чиқди. Дарвозага етмай тўхтаб,
кузатиб келаётган Қозига қаради: — Бу қарорни фақат учаламиз биламиз. Қўшнимга ҳам
индамаларинг, уйини сотса сотсин. Хор бўлса, бўлсин. Шунда бошқаларнинг кўзи очилади.
Асадбек шу ҳукм билан қозихонани тарк этди.
— Бу одам Ҳосилнинг сарқитларидан бўлиши керак, бир текшириб кўр. Фақат пулни эмас,
қорадорини ҳам қарзга берадиганга ўхшайди, — Асадбек шундай деди-ю, аммо хаёлидаги
фикрини охиригача айтмади. Унингча агар даъвогар чиндан ҳам Ҳосилбойваччага тегишли
бўлса, энди Кесакполвоннинг қанотидан паноҳ излайди. Балки паноҳ топишга улгургандир,
бугунги ҳисоб-китоб ана шу паноҳ остида бўлгандир. У ҳолда бугунми, эртагами Кесакполвон
ўртага тушади...
Итининг феъли эгасига маълум, деганларидек, Асадбек бу сафар ҳам янглишмаган эди. Фақат
муддатни белгилашда бир оз хатоликка йўл қўйди: Кесакполвон даъвогарнинг бекордан бекор
жабр чекаётганини тўйдан кейин айтди.
Do'stlaringiz bilan baham: |