а)
б)
Резбали учи l
0
Бураб киритиладиган
резбали учи l
1
Шпилка уяси
Ш
пи
лк
а
узунл
иг
и
l
6-шакл
Шайбалар. Шайбаларни ишлашдан асосий мақсад,
унинг гайка билан
бириктирилаѐтган детал орасидаги зичликни таъминлашдир. Ундан ташқари,
шайбаларнинг қуйидаги функцияларини ҳам санаб ўтиш мумкин:
агар болт ва шпилка ости тешиклари айланасимон бўлмаса ѐки
уларнинг остидаги детал сирти нимжон бўлганда;
бириктирилган детал сиртини чизилишидан сақлашда;
детал юмшоқ материал (алюминий, бронза, латун ва бошқа) лардан
ишланганда.
Кўпроқ қўлланиладиган шайбалардан икки хилининг чизмаси 8-шаклда
кўрсатилган. Силкиниш ѐки тебраниш натижасида ўз-ўзидан бўшаб
кетишдан сақлаш учун пружинасимон шайбалар ишлатилади. 9-шаклда ушбу
шайбаларнинг чизмаси ва бирикмада ишлатилиши чизмалари келтирилган.
Ажралмайдиган бирикмалар
Қуйида кенг тарқалган ажралмас бирикмаларга тўхталиб ўтамиз.
Парчин михли бирикмалар. Улар ажралмас
бирикмалар таркибига
киради. Бириктириладиган деталларда парма ѐрдамида парчин мих
диаметрига нисбатан 1,05 га тенг (17-шакл, а) тешик ўйилади.
Парчин мих
тешикдан ўтказилади (17-шакл, б), михнинг учи парчинланади, яъни у каллак
кўринишида сиқилади (17-шакл, в). Натижада, 17-шакл, г
даги сингари
парчин михли бирикма ҳосил бўлади.
Парчин михнинг диаметри бириктирилувчи деталларнинг қалинлиги
билан боғлиқ бўлиб таҳминан қуйидаги формула билан аниқланади:
d
=
+(6…8) мм ѐки парчин михларнинг стандарт жадвалидан олиш мумкин.
Бундан ташқари, бириктирилувчи деталларнинг қалинлиги парчин мих
стерженининг
L
узунлигини ҳам белгилайди. Бу қуйидаги формула бўйича
аниқланади:
L
=2
+1,501.
Пайвандли
бирикмалар.
Ажралмас
бирикмалардан
кенг
қўлланиладигани пайвандли бирикмалар бўлиб,
икки детални бириктириш
жойларини эритиш ѐки эритиб қуйиш йўли билан амалга оширилади. Эритиб
уланган жойига пайванд чок дейилади. Пайванд чоклар эритиш ѐки босим
остида пайвандлаш билан ҳосил қилинади.
Эритиш ѐрдамида пайвандлаш (Э) электр ѐйи билан, (П) ярим
автоматли, (
A
) автоматли, (Г) газли бўлиши мумкин.
Босим остида пайвандлашнинг яна бир тури бу контактли пайвандлаш
бўлиб, у ўз навбатида – нуқтали, роликли, рельефли ва учма-уч каби турларга
бўлинади. Икки детални ўзаро пайвандлаш
учун деталларнинг бирикувчи
учларига тегишли равишда ишлов берилади (18-шакл).
Бирикувчи деталларнинг жойлашувига қараб қуйидаги пайвандлаш
усуллари мавжуд: учма-уч (19-шакл, а), бурчакли (19-шакл, б), таврсимон
(19-шакл, в) ва устма-уст (19-шакл, г).
а)
б)
20-шакл
Пайванд чокларни чизмада тасвирлашда
чокларнинг чегараси асосий
туташ чизиқ билан чизилади (20-шакл, а). Пайвандли бирикмаларни
чизмаларда соддалаштириб чизиш мумкин, унда кўринадиган чоклар асосий
туташ чизиқлар, кўринмайдиган чоклар – штрих чизиқлар билан ва пайванд
нуқталари «+» белги билан кўрсатилади (20-шакл, б).
Do'stlaringiz bilan baham: