48
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиѐевнинг 2016 йил 2
декабрдаги ―Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал
ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги
39
фармони
туризм соҳасидаги тадбиркорлик фаоллигини янада рағбатлантириш, туризм
инфратузилмасини
ривожлантириш,
меҳмонхона
бизнеси
билан
шуғулланадиган тадбиркорларга қатор қўшимча имтиѐз ва преференсиялар
берилди. Шунга қарамасдан меҳмонхона бизнеси унинг тузилмавий қайта
қурилишини қувватлаб, инновацион миллий иқтисодиѐтга ўтишда муҳим
роль ўйнаши мумкин ва бу ҳозирги вақтда Ўзбекистон учун ўта
аҳамиятлидир, чунки унда, ўлкан туристик-рекреацион имкониятлар ҳамда
хорижий туристлар оқимининг ўсишига қарамасдан меҳмонхона хизматлари
халқаро стандартлардан анча орқада.
Хозирги пайтда туризм соҳаси учун малакали кадрлар тайѐрлаш, қайта
тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масаласи давлат сиѐсатининг
асосий йўналишлари қаторига киритилган.
Дархақиқат мамлакатни модернизациялаш босқичида
туризм ва
меҳмондўстлик индустрияси соҳасидаги ечимини кутиб турган масалалар
қаторида, туризм индустрияси меҳнат бозорида ишловчи ходимларга
қўйиладиган малакавий талабларга жавоб бера оладиган кадрларни тайѐрлаш
долзарб масала бўлиб турибди. Шуларни ҳисобга олиб, ҳозирги вақтда Олий
таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг Классификаторидаги барча
таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликларининг
давлат таълим
стандартлари, малака талаблари ва ўқув режаларини халқаро тажрибалар
асосида қайта кўриб чиқиш лозим бўлмоқда.
Ўзбекистонда Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти таянч олий
ўқув юрти сифатида туризм таълими бўйича 2016 йилдаги ўқув режаларни
тайѐрлаш
жараѐнида
профессор-ўқитувчилар
томонидан
Сингапур
менежментни ривожлантириш институти (MDIS), Австралиянинг ―Torrens
39
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиѐевнинг 2016 йил 2 декабрдаги ―Ўзбекистон Республикасининг
туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги фармони
// Халқ сўзи.2016 йил. 7
декабр.
49
university‖, Буюк Британиянинг ―Surrey Universiteti‖, АҚШнинг ―Cornell
University‖, Испаниянинг ―Universidad Católica San Antonio de Murcia‖,
Германиянинг ―International University of Applied Sciences Bad Honnef –
Bonn‖, Швецариянинг ―Lucerne University of Applied Sciences and Art‖ каби
олий
ўқув
юртларининг
таълим
йўналишлари ва
магистратура
мутахассисликларининг ўқув режалари ўрганиб чиқилди ҳамда мазкур ўқув
режаларни ишлаб чиқишда ушбу давлатларнинг тажрибаларидан
фойданалилди.
Президент Фармонида келтирилган талабларидан келиб чиқиб, бугунги
кунда туризм соҳасига хизмат кўрсатувчи малакали кадрлар тайѐрлаш ва
қайта тайѐрлаш тизимини янада ривожлантириш мақсадида қуйидаги
масалаларни ҳал қилиш тавсия қилинади :
• иш берувчи билан ҳамкорликда таълим йўналишларнинг ўқув режа ва
дастурларини тайѐрлаш;
• бронлаштириш хизматларини амалга оширувчи оператор ва
менежерларни тайѐрлашни ташкил қилиш;
• туризм сохасида фаолият кўрсатиб турган ходимларнинг малакасини
ошириш ва қайта тайѐрлаш масаласини ижобий ҳал қилиш мақсадида ушбу
вазифани туризм мутахассисларини тайѐрлайдиган олий ўқув юртлар қошида
―Туризм сохасида малака ошириш ва қайта тайѐрлаш республика маркази‖
Давлат унитар корхонасининг филиалларини очиш мақсадга мувофиқ ;
• битирувчиларни иш билан таъминлаш масаласини ижобий ҳал қилиш
мақсадида олий ўқув юртлар қошида иш берувчилар билан ҳамкорлик
Кенгашларини ташкил қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Олий
таълим тизимини
янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 21 апрел 2017 йилдаги
қарорига
40
асосан ўқув жараѐнига илғор хорижий тажрибаларини жорий
этиш ва Олий таълим муассасаларида таълим жараѐнида ўқитишни янада
такомиллаштириш мақсадида турли хорижий таълим тизимларидан
40
uza.uz – Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги сайтидан олинди. 2017 й., 20 апрель.
50
жумладан ―Дуал‖ тизимидан фойдаланиш
ижобий самараси ишда
кўрсатилган.
Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастурда белгиланган вазифалардан
тайѐрланаѐтган кадрларнинг миқдори ва сифатига нисбатан давлатнинг
талабларини,
корхоналар
ва
ташкилотларнинг
буюртмаларини
шакллантиришнинг механизмларини ишлаб чиқишда Бутунжаҳон
туристик
ташкилотининг (БМТ) TedQual сертификатлаштириш тизимини ўрганиш
фойдадан ҳоли бўлмайди. Бутунжаҳон туристик ташкилоти (Мадрид,
Испания) ва унинг «Темис» туристик
таълимининг сифат институти
(Андорра) туристик таълимни ташкил этиш қоидаларига сифат ва
самарадорликни жорий этиш мақсадида TedQual (ТедКвол — туристик
таълим сифати) сертификатлаштириш тизимини жорий этдилар. TedQual
тизими ИСО стандартларига мос равишда тартибга солинади.TedQual
сертификатлаштириш тизими дунѐнинг барча давлатларидаги давлат ѐки
хусусий, барча ўқув муассасалари учун очиқ ҳисобланадиган туристик
таълимнинг сифат дастурини таъминлаш тизимидир, ўз манфаатларини
белгиланган жараѐн орқали БТТда намойиш қилувчи ўқув муассасалари
талабномаси
бўйича
амалга
оширилади.
Сертификатлаштиришга
даъвогарлик қилувчи туристик таълим дастурлари
академик даража ва
таълим давомийлигидан қатъий назар белгиланган сифат стандартларига мос
келиши шарт бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: