Тузувчилар: т



Download 1,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/58
Sana21.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#24605
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
Bog'liq
2 5463409124492444538

1. Глобуляр оқсиллар, булар сувда ва тузларнинг кучсиз эритмаларида 
яхши эрийди. Улар думалоқ – шарсимон шаклда бўлиб, заррача кичик ўқининг
узунлиги 20-60, узун ўқининг ўлчами 40-200 А
0
га тенг. Бундай яхши 
ўрганилган глобуляр оқсиллар ҳозирги кунда 20 хилдан ошмайди. Бу 
оқсилларда кўп сонли полипептид занжирлари ёки оқсим молекулалари тиғиз, 
зич сферик шаклида ўралган бўлади. Бу глобуляр оқсилларга кўпгина асосий 
фермент оқсиллари, қон таркибидаги транспорт оқсиллари, ҳимояловчи 
оқсиллар ва айрим озуқа оқсиллари киради. Буларнинг умумий ҳусусияти, 
сувда яхши эриши. Глобуляр оқсилларга ҳужайра мембранаси бузилгандан сўнг 
сув билан экстаракция қилинадиган оқсиллар ҳам кирадилар.
2. Фибриляр оқсиллар, сувда эримайдиган узун, ипсимон, ясси, 
катламли шаклга эга бўлиб, жуда нозик ипчалар (толалар) шаклида бўлиб, 
булар асосан структура, ҳаракатлантирувчи, функцияларни бажарадилар. Бу 
группага мускул оқсили – миозин, соч ва мугуз оқсили кератин, тери ва 
пайлар оқсили-коллоген ва эластин, ипак оқсили – кератин киради. 
Бир қатор фибрилляр оқсилларнинг спираль шаклида тузилганлиги 
исботлангин, аммо глобуляр оқсилларнинг структуралари ҳали етарлича 
ўрганилмаган.
Турли организмларда оқсиллар хар-хил миқдорда бўлади. Асосан ҳайвон 
организмида оқсил миқдори ўсимлик организмига нисбатан кўп бўлади. 
Ўсимликларнинг актив ёки вегетатив қисмларида оқсил миқдори қуруқ модда 
массасининг 5-15% ни ташкил қилса, бошқалар уруғида 10-20% ни, дуккакли ва 
мойли уруғларда 15-35% ни ташкил қилади. 
Оқсилларнинг элементар таркиби: - оқсиллар юқори полимер моддалар 
бўлиб, ўзига хос элементлар таркиби билан характерланади. Уларнинг
таркибий элементлари асосан углерод, кислород, азот, водород ва 
олтингугуртдан иборат бўлиб, бу 5 та кимёвий элементларнинг бирортаси 
(масалан, организмда азот ) етишмаса, оқсиллар мутлақо синтезланмайди. 
Шунингдек жуда кўп оқсиллар таркибида олтингугурт учрайди ва улар
оқсиллар таркибида кўпи билан 2,5% гача ташкил этади. 
Оқсилларнинг элементлар таркибида энг характерли нарса азотнинг 
миқдоридир. Кўпчиллик ҳолларда унинг ўртача миқдори 16% ни ташкил этади. 
Бу азот миқдори асосида айни биологик объект (масалан, озиқ-овқат) даги 
оқсил миқдорини аниқлаш мумкин. Бунинг учун маҳсулот таркибидаги азот 
миқдорини ҳисоблаш факторини 6,25 га кўпайтириш керак. Ҳисоблаш фактори
эса 100/16 асосида топилган бўлиб, ўзгармас қийматга эга. Айрим оқсиллар 



таркибида фосфор, йод, темир, рух, марганец ва бошқа кимёвий элементлар ҳам 
учрайди. 
Оқсилларни ҳосил қилувчи элементлар таркиби нихоятда оддийдир. 

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish