Тузувчилар: т


Оддий оқсиллар эрувчанлигига кўра қуйидаги



Download 1,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/58
Sana21.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#24605
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   58
Bog'liq
2 5463409124492444538

 
Оддий оқсиллар эрувчанлигига кўра қуйидаги 
гуруппаларга бўлинади: 
Альбуминлар дистилланган сувда эрувчи оқсиллар бўлиб, қиздирилганда 
чўкмага тушади. Улар барча ҳужайралар таркибида учрайдиган энг кўп 
тарқалган оқсиллардир Эритма аммоний сульфат тузини тўйинган эритмаси 
билан тўйинтирилганда чўкмага тушади. Бундай оқсиллар бошоқлилар, 
дуккаклилар унидан, сут, гўшт, тухум, зардоб ва бошқа биоматериаллардан
ажратиб олинади. 
Глобулинлар тузларнинг 10% ли эритмаларида эрийди, ҳужайра ва 
тўқималар таркибида доим альбуминлар билан биргаликда учрайди, сувда 
12 


эримайди, қиздирилганда коагуляцияланади, суюлтирилган туз эритмаларида 
эрийди, туз концентрацияси ортиши билан дарҳол чўкмага тушади. 
Глютелинлар кучсиз ишқорий муҳитда эрувчи оқсиллар бўлиб, нейтрал 
эритувчиларда эримайди, аммо суюлтирилган ишқорлар ва кислоталарда 
эрийди. Улар донлар (буғдой, арпа, қора буғдой, шоли ва бошқалар) таркибида 
учрайди. Гуручдан олинадиган оризенин, буғдойдан олинадиган глютенин шу 
группага киради. 
Пролаиминлар ва глиадинлар, булар 70—80% этил спиртида эрувчи 
оқсиллар бўлиб, сувда, туз эритмаларида ва мутлоқ спиртларда эримайди. 
Уларнинг асосий вакили – глиадин буғдой донининг эндоспермасида учрайди. 
Проламинлар қаторига яна арпа таркибидаги гордеин ва маккажуҳори дони 
таркибидаги зеин оқсиллари киради. Улар таркибида нисбатан кўп миқдорда 
пролин аминокислотаси бўлади.
Гистонлар сувда эрийди, лекин суюлтирилган аммиакда эримайди. Бошқа 
оқсиллар эритмаси гистонларни чўктиради. Улар қиздирилганда пайдо бўлган
чўкмалар суюлтирилган кислоталарда эрийди. Гистонлар кучсиз ишқор 
табиатига эга эканлиги билан бошқа оқсиллардан кескин фарқ қилади. Бу 
ҳусусият гистонлар таркибида диаминомонокарбон аминокислоталарнинг 
ҳаддан ташқари кўп эканлигини билдиради. Уларнинг изоэлектирик нўқталари 
ҳам ишқорий муҳитга тўғри келади. 

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish