129
Магистрлик диссертациясининг оммавий ҳимоясини
ўтказиш русум-қоидалари
Магистрлик диссертациясининг ҳимояси оммавий шаклда ўтади,
илмий мунозара тусида бўлади ва
юксак талабчанлик, принципиаллик ва
илмий этикага риоя қилиш вазиятида ўтади.
Диссертациянинг ҳимояси пайтида Давлат аттестация Комиссияси
раиси диссертациянинг номини эълон қилади, унинг муаллифининг
фамилияси, исми-шарифини маълум қилади,
шунингдек ишда зарур
ҳужжатларнинг мавжудлигини билдиради, магистрантнинг «таълимий ва
илмий таржимаи ҳолини», унинг ўзлаштириши, мабодо мавжуд бўлса,
эълон қилган мақолаларини қисқача тавсифлайди.
Сўз магистрантнинг илмий раҳбарига берилади. Илмий раҳбар ўз
нутқида магистрантнинг диссертация устида олиб борган ишга
муносабатини очиб беради, шунингдек
аттестация комиссияси, илмий
раҳбарнинг берган саволлари хусусида ўз фикрини билдиради, раислик
қилувчи илмий раҳбарнинг диссертация иши ҳақидаги ёзма
хулосасини
давлат аттестация комиссияси аъзоларига ўқиб беради.
Сўнгра магистрантнинг ўзига сўз берилади. Магистрант нутқини
олдиндан тайёрлаган маърузаси асосида қуради (имкони борича уни ёддан
айтиб бергани маъқул). Тадқиқот натижаларини маълум қилиш учун унга
15 минутгача вақт берилади.
Маъруза тадқиқотнинг методологик базасини, қўйилган вазифалар
ечими натижалари ва диссертация мавзуи бўйича тавсияларни ўз ичига
олади. Магистрант асосий диққат-эътиборини ўтказилган тадқиқотнинг
асосий
якунлари, ўзи шахсан ишлаб чиққан янги назарий ва амалий
қоидаларга қаратади. Зарур бўлганида тайёрланган слайдлар, жадваллар ва
графиклар намойиш қилиниши мумкин.
Нафақат магистрант нутқи матнининг мазмуни, шу билан бирга
нутқнинг ўзи ҳам ҳимоя муваффақиятини олдиндан белгилаб беради.
Магистрант нутқи аниқ, имловий жиҳатдан тўғри, тушунарли ва ифодали
бўлиши керак. У ҳамма саволларга ишонч билан, илмий далиллар асосида
жавоб бериши, эркин нутқ қоидаларига амал қилиши керак.
Магистрантнинг нутқидан кейин раислик қилувчи
бажарилган
диссертацияга расмий оппонентнинг тақризини ўқиб беради ва оппонет
билдирган фикрларга ўз жавобини айтиши ва оппонентнинг хулосалари
ҳамда тавсиялари юзасидан фикр-мулоҳазаларини баён қилиши учун
магистрантга сўз беради.
Шундан сўнг муҳокама ва илмий мунозара жараёни бошланади.
Давлат аттестация комиссияси аъзолари диссертацияда кўтарилган
муаммолар, тадқиқот услублари бўйича ҳар қандай саволларни бериши,
тадқиқ этиш тартиб-қоидаларини ва
тажриба иши натижаларини
аниқлаштириши мумкин.
130
Бундай саволларга жавоб беришда фақат иш моҳиятига дахл
қилиниши лозим. Магистрант ўзининг илмий натижаларини баҳолашда
камтаринлик ва Давлат аттестация комиссияси аъзоларига нисбатан
эҳтиромли муносабат намоён қилиши зарур.
Жавоб беришдан олдин саволни диққат билан тинглаш ва зарур
бўлганида саволни ёзиб олиши керак. Ҳар бир берилаётган саволга имкони
борича изчиллик билан жавоб қайтариш лозим, саволларнинг ҳаммасини
эшитиб бўлиб, фақат шундан кейин бирданига жавоб бериш ярамайди.
Мунозара тугаганидан сўнг магистрантга якунловчи сўз берилиши
ҳам мумкин.
Давлат аттестация комиссияси аъзоларининг ёпиқ
мажлисида
ҳимояга якун ясалади. Бундай қарор комиссия аъзолари овозларининг
оддий кўпчилиги билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолганида
раиснинг овози ҳал қилувчи бўлиб ҳисобланади. Сўнгра раис мажлисда
иштирок этувчиларга диссертациясини ҳимоя қилган тадқиқотчиларга
магистрлик академик даражасининг берилишини билдиради ва комиссия
мажлисини ёпиқ, деб эълон қилади.