Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/98
Sana24.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#248202
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   98
Bog'liq
Davlat xizmatchisi etikasi va imiji

Анбар Отин Туркистон Миллий уйғониши мутафаккирлари орасида 
биринчи бўлиб чуқур ахлоқий-эстетик ва ижтимоий-фалсафий мулоҳазалар 
ўртага ташлаган. У «Фалсафаи сиѐҳон» - «Қаролар фалсафаси» асарини 
яратди. Мазкур асар бевосита фалсафий характерга эга бўлиб, Абдулла 
Авлонийнинг «Туркий гулистон ѐхуд ахлоқ», Фитратнинг «Раҳбар ул –
нажот» ва «Оила» асарларидан бир неча йил аввал, 1910 йилда ѐзилгани 
билан ҳам диққатга сазовор.
Анбар Отин ижодида ―адолат" тушунчаси алоҳида ўрин тутади. 
Файласуф шоиранинг орзулари, интилишлари ишончу эътиқоди, курашдан 
мақсади ана шу ахлоқий тушунча билан боғлиқ. Чунки адолат мен билан  
сен ўртасидаги муносабатларнинг ахлоқий бўлишини таъминловчи 
фазилатгина эмас, айни пайтда, у кенг ижтимоийлик хусусиятига эга. 
Қадимги юнонлар, хусусан, Афлотун уни давлатга тааллуқли фазилат 
тарзида, Ҳусайн Воиз Кошифий эса уни инсоний жамиятни бахт-саодатга 
олиб борувчи йўл сифатида талқин қилади. Зеро, «...адолатнинг ўзи бирор 
бир қадриятни англатмайди, лекин қадриятлар орасидаги нисбатни 
белгилайди, уларни баҳолаш мақомига эга. Шу боис унда жамиятни 
тартибга солувчилик хусусияти бор; унда ҳам ахлоқий, ҳам ҳуқуқий 
талаблар мужассамлашган. Уни маълум маънода ахлоқ соҳасидаги миқдор 
ўлчови ҳам дейиш мумкин; у талаб билан тақдирлашни ўлчаб турадиган 
тарозидир, Адолат бор жойда ижтимоий жабрга, бебошликка йўл йўқ. »
1
 
Ана шунинг учун ҳам Анбар Отин жабрдийда Туркистонни, унинг 
халқини, ҳар бир туркистонликни зулмдан озод, бахтли кўриш истагини 
―адолат‖ ва ―адолатсизлик‖ тушунчалари билан боғлайди. 
Анбар Отин адолат тушунчасининг энг аввало, умумбашарийлик ва 
умумжаҳонийлик табиатини очиб беришга ҳаракат қилади. Бу ўринда у 
қадриятларни қайта баҳолаш йўлидан боради: шу пайтгача ижобий маънода 
ишлатиб келинган «оқ» ва салбий хусусиятлар тажассуми бўлган «қора» 
сўзлари ўрин алмашади, натижада, муайян маънода ранглар диалектикаси 
вужудга келади, оқлар ва қоралар тенглиги ғояси илгари сурилади. Оқ танли 
мустамлакачиларнинг қора қилмишлари-ю, қора танли мустамлака аҳлининг 
ботиний оқлиги, уларнинг ички - хулқий гўзаллиги эса ахлоқий фазилатларда 
экани таъкидланади: 
«Аксар Жануб ва Шарқ халқлари монанди Араб, Эрон, Афғон, Цейлон, 
Ҳинд ва Кашмир халқлари қаро юз, оқ кўнгул халойиқ эрурлар, - деб ѐзади 
1
Шер.А. Ахлоқшунослик. Ўқув қўлланма. – Т.: ―Янги аср авлоди‖, 2003.-Б203. 


33 
Анбар Отин. - Ул халойиқ аслзода оқ танлар каби андом, аъзойи бадан, қўл 
оѐқ, тил, кўз ва ақл-хуш, ғайрат қувват ва тафаккурга моликдурлар»
1
 
Мазкур парчада барча инсонларнинг ирқи, миллатидан қатъи назар, улар 
тенг ҳуқуқли бўлиши кераклиги ва бунга уларнинг азалий ҳаққи борлиги 
айтилса, қуйида меҳнаткаш, мазлум қора танлилар бировларнинг меҳнати 
эвазига кун кечираѐтган, зўравонлик йўли билан бойлик орттираѐтган оқ 
танли мустамлакачилардан ҳар тамонлама устун ва юксак ахлоқий 
фазилатлар эгалари экани таъкидланади: 
«Яқин билмоқ лозимки, баъзи жохиллар ўзлари сояда ўлтириб, лоғар оқ 
пўстлариға бино қўюб, қаро пўстларни ҳақир кўрурлар, аксар мағриб 
тарафдаги оқ танлар жануб ва машриқ халқиға ҳақир назар ташлаб, аларға 
жабрни лойиқ кўруб, зулм қилурлар.»
2
 
Иккала парча ҳам «Қаролар фалсафаси» асарининг биринчи фаслидан 
олинди. Уларда фақат ўша даврдаги миллий-минтақавий долзарб 
масалаларгина эмас, балки умумбашарий ижтимоий-ахлоқий муносабатлар 
ҳам қаламга олингани ва уларнинг умумбашарий муаммо сифатида 
демократик руҳда ҳал этилишига ботиний ишонч, ички бир даъват яққол 
кўриниб турибди. 
Анбар Отин қулчиликнинг, адолатсизликнинг ҳар қандай кўринишига 
қарши курашни ўз ҳаѐтининг асосий мақсади деб билади. Шу нуқтаи 
назардан Туркистонни чор Россияси томонидан босиб олиниши дастлаб унда 
умидворлик уйғотади: зора Россиядаги маълум бир демократик тартиблар, 
шахс эркинлиги, фикр ва сўз эркинлиги борасида руслар эришган ютуқлар 
туркистонлик ватандошлар ҳаѐтига кириб келса; зора жаҳондаги илм-фан 
ютуқларидан фойдаланиш имконияти, жамият томонидан инсон шахсига 
эътибор, тараққиѐтга юз тутиш сингари муаммолар руслар ҳукмронлиги 
остида, замонавий қонун-қоидалар асосида ўз ечимини топса! Лекин бундай 
бўлиб чиқмади ва бундай бўлиши мумкин ҳам эмас эди. Аксинча, бир зулм 
икки бўлди; ўз ҳукмронликларини сақлаб қолиш мақсадида мустамлакачилар 
ерли халқда тобелик ва мутеликни, улар орасидаги парокандаликни, иложи 
борича 
саводсизлик 
ҳамда 
маънавиятсизликни 
кучайтиришга, 
ахлоқсизликнинг энг мудҳиш кўринишларидан бўлмиш иккиюзламачилик, 
ѐлғон, 
юзсизликни 
рағбатлантиришга 
қаратдилар, 
ҳар 
қандай 
тараққийпарварликка зимдан қарши курашни турли усуллар билан амалга 
оширдилар. Анбар Отин «Қаролар фалсафаси» да бундай мустамлакачилик 
сиѐсатини, халқнинг алданганлигини қуйидагича ифодалайди: 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish