Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/98
Sana24.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#248202
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   98
Bog'liq
Davlat xizmatchisi etikasi va imiji

«Яхшиларнинг бошини силадим, ѐмонлар, мунофиқларни жазоладим», - дейди 
Темур. Бу усул кейинги темурий подшолар томонидан ҳам давом 
эттирилган. Ҳусайн Воиз Кошифий «Ахлоқи Муҳсиний» асарида бу усулни 
«лутф ва қаҳр» деб атайди: «Баҳиман подшо бир ҳакимдан: «Мулозимлар 
тарбиясининг асосини нимага қуриш керак? - деб сўради. Ҳаким жавоб 
бериб дедиким, икки нарса (асосига) қуриш керак: бири лутф ва бири қаҳр. 
Султон қаҳрининг асари ва лутфи ҳамиша ходимларига қаратилган бўлсин. 
Қаҳр остида тутсин, токим, ҳовлиқиб кучайиб кетмасинлар ва лутф 
кўрсатиб турсинким, ноумид бўлмасинлар».
1
 
Ушбу мавзу шу асрда яратилган Кайковуснинг «Қобуснома» ва 
Муҳаммад Ғаззолийнинг «Насиҳат ул-мулук» (Подшоларга насиҳат) номли 
асарларида ҳам ўз ифодасини топган. 
Инсоният тарихининг турли даврларида илғор олимлар жамиятнинг 
сиѐсий ҳаѐтида бўлаѐтган воқеаларга ўз муносабатларини у ѐки бу даражада 
билдирганлар ва бу масаладаги ўз қарашларини турли шаклларда ифодалаб 
келганлар.
Бу борада Марказий Осиѐ халқлари илм–фан, маданият, маънавият, 
адабиѐт, дин ва бошқа жабҳалар каби ижтимоий–сиѐсий ҳуқуқий тафаккур 
борасида, яъни давлат ва жамият қурилиши, тарихи тўғрисидаги 
таълимотлари билан инсоният тарихи хазинасига бебаҳо ҳисса қўшганлар. 
Хусусан, бу борадаги изланишлар VII-XV асрларда энг юқори чўққига 
кўтарилган. Жаҳон илмининг буюк мутафаккирлари бўлмиш туронзамин 
1
Алишер Навоий. ―Асарлар‖. XIII жилд. -Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиѐт ва санъат
нашриѐти. 1966. –Б 
252. 


28 
фарзандлари Абу наср Форобий, юсуф Хос Ҳожиб, Абу райҳон Беруний, Абу 
Али ибн Сино, Амир Темур, Алишер Навоий, Бурхониддин Марғилоний, 
Воиз Кошифий каби алломаларнинг адолат тўғрисидаги машҳур асарлари 
вужудга келади. Бу ютуқлар мустақиллик даврида миллий давлатчилигимиз 
учун бебаҳо хазина ролини ўйнамоқда.
Форобий мулоҳазаларига кўра ҳақиқий давлат уч нарса – фозил жамият, 
адолатли тузум ва одил раҳбар асосида ташкил топади ва бу давлатнинг 
идорасида давлатнинг учала асоси ўз ўрни ва вақти билан тенг иштирок 
этади. Ана шу асосларнинг ўзаро мувофиқлиги, мақсадга кўра бир 
йўналишдалиги ҳамда вазифа жиҳатидан аниқ ва ҳақиқатга қаратилган хатти-
ҳаракати ҳақиқий давлатнинг юксак тараққиѐтини таъминлайди.
Форобий жамият мавжуд бўлган жойда бошқарув албатта мавжуд 
бўлишини, жумладан фозил жамият ҳам бошқарув тизимига эга бўлишини 
таъкидлайди. Унинг таъбирича фозил жамиятда халқ бошқарувчи куч 
бўлади, аммо унинг иродасининг жамиятнинг ҳамма ерида, ҳар бир 
табақасида мувофиқлик касб этишини, ўсиб, ривожланиб ва қатъи 
табиийлашган қоидали йўналишга айланиб боришини адолатли бошқарув 
тизими таъминлайди. Бошқарув тизими зиммасида жамиятни бузилишлар, 
оғишлар ва бошқа турли иллатлардан огоҳлантириш, тўғри йўлни белгилаш, 
айни вақтда, келажакни башорат қилиб бориш вазифалари ѐтади. Шундагина 
жамият, бошқарув тизими ва раҳбар муносабатларида уйғунлик юзага 
келади, яъни жамиятнинг бошқарилишида барчанинг ўрни мавжуд бўлади.
Бошқарув ва раҳбарият турлари, сони қонунчилик ва қонунларнинг 
сонига мутаносиб бўлади. Чунки ҳокимият – раҳбарият қонунларга 
бўйсунади, улардан ҳосил бўлади ва уларга асосланади. Шу туфайли 
бошқарув қонунларнинг сонига ва қадрланишига боғлиқ. Яхши бошқарув 
яхши қонунларга боғлиқ, ѐмон бошқарув ѐмон қонунларга, етук бошқарув 
эса етук қонунларга боғлиқдир 
Туркистон тарихида жадидчилик ҳаракати алоҳида мавқега эга, унинг 
ўрганилиши том маънода мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг 
бошланди ва уни узоқ вақт ҳамда кўп томонлама ўрганиш давом этиши 
табиий ҳол.
Чоризм томонидан Марказий Осиѐда ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш ва 
хом ашѐ манбаи ҳамда мол сотиш бозори сифатида мамлакатимиз 
эксплуатация қилиш мақсадида ҳарбий маъмурият тузилди, генерал-
губернаторга кенг ҳуқуқлар берилди. Тарихчи В.В.Бартольд бу ҳақда 
қуйидагиларни маълум қилади: ―Романовский хизматга тайинлангунига 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish