53
Адирлар бағридан кетма-кет икки машина чиқиб келди. Амирнинг
кўзлари дарҳол уларни илғади. Эндиги гал эса унинг миясида
умидбахш фикр чақнагандек бўлди. Ахир, улардан сув сўраш
мумкин-ку! Чанқоқ шу қадар зўр эдики, у уятни босиб кетганди.
Машиналар яқинлашаркан, Амир улардан кўз узмади, токи кўз-кўзга
тушганда, муддаони тушунишлари мумкин бўлсин. Бироқ на ёзиқки,
машиналар тўхтамади, аксинча, харсангга чирмаб боғланган соч-
соқоли ўсиқ-тўзиқ, қип-яланғоч одамни кўриб, тезликни яна ҳам
оширдилар. Амир ҳатто “Сув!” деб бақиришга улгурмади. Эҳтимол
Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
134
дегандир-у, овози кучаниб баландликка чиқаётган машиналар
шовқини остида кўмилиб кетгандир. Эҳтимол, ташналикнинг зўридан
бўғзидан ҳеч қандай садо чиқмагандир. Маторлар гулдураши
узоқлашгач, Амир ўзига-ўзи “Сув” деб айтмоқчи бўлди. Чинданам
овози чиқмади. Шунда у сездики, тилигина эмас, балки оёғи, қўли,
бели, кўкраги... бутун вужуди ҳаракатга келиб, ўз вазифаларини
унутганча фақат “Сув!” дея ҳайқиришнигина истаётир эди...
54
Кун кечди. Бу вақт мобайнида йўловчи машиналарнинг анчаси у
ёқдан-бу ёққа ўтди, лекин биронтаси тошга боғланган одамга ёрдам
бериш учун тўхтамади.
Овқатлангани ўтовга келган чўпонлар Амирнинг шундоқ кўзи
ўнгида булоқ сувига юз-қўлларини, ҳатто иссиқда этик ичида терлаб,
сасиб кетган оёқларини ювардилар-у, Амирга бир пиёла
узатмасдилар. Унинг тили айланмай қолганди, кўзлари билан
чўпонларга “Сув!” дея илтижо қиларди, ўтинарди, ялиниб-ёлборарди,
бироқ улар ўзларини гўё бошқа тилда гаплашадиган миллатдек
тутишар, парво қилишмасди. Ниҳоят, Амирнинг хўрлиги келди. Ич-
ичидан ачишиб-потраб қарғиш чиқди, чиқаверди. У дилининг туб-
тубидан чўпонларга ёмонлик соғинди: “Илойим, кўзларингга сув
тўлсин сенларни!..”
Қуёш
забтига
олар,
Амир
ўзини
худди
оловга
яқинлаштирилаётгандек ҳис этарди. Бора-бора ҳис этарга-да ҳоли
келмай қолди. Атрофига ҳам кўз югуртирмай қўйди. Харсангга
чирмаб боғланган шир яланғоч вужудини аллақачон унутганди. Ҳатто
бошини кўтаришга қурби етмай қолган. У бир томонга оғиб борарди.
Амирнинг қулоқлари ҳеч нарса эшитмас, устига учиб-қўнаётган сон-
саноқсиз пашшаю чивинларни кўрмас-сезмас эди. Фақат ҳушини
элас-элас сезиб тургандай ва бу сезги унга ўлим шарпасидан дарак
бераётгандек эди...
Бир маҳал унинг ҳуши яшин тезлигида тиклана бошлади. Кўзлари
Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
135
чақнаб очилди, боши беихтиёр юқори кўтарилди ва у шаррос қуяётган
ёмғирни кўрди ва бутун вужуди ила эммоққа тутинди. Бироқ ёмғир
қандай кутилмаганда бошланган бўлса, шундай фавқулодда тинди-
қолди. Амир кўкка қараб, ўзидан узоқлашаётган қора булутни кўрди.
Ҳа, бу ёз ёмғири эди, лекин Амир энди ўзини, вужудини, ундаги ҳар
бир аъзони, ҳатто улардаги оғриқни қайта ҳис қила бошлади. У
тамшаниб, лабларида ҳали қуриб улгурмаган ёмғир томчиларини
ютоқиб ялади ва чексиз лаззат туйди, бундан ҳатто боши гир айланди.
Негадир хаёлида “Жаннат” сўзи чақнади... “ Дарҳақиқат, жаннатнинг
таъми шунақа бўлса керак”, деб ўйлади...
Қуёш яна қиздирганча оға бошлади. Бир пайт Амир рўпарасида
тағин чўпон чолни кўрди ва кўзларини юмиб олди.
— Ўғлим... — чолнинг овози титраб, гапиришдан тўхтади. Амир
ҳайрон бўлиб, кўзларини очди. Чолнинг қорачиғида йилтиллаб ёш
ўйнарди. — Икки ҳафта ичида элликка яқин қўйимизни ўғирлатдик.
Бу ҳазилакам нарса эмас. Замонни кўриб турибсиз. — Амир чолнинг
ҳатто “сиз”лаётганига ҳайрон қолди. — Анавилар — менинг
ўғилларим. Биттаси уйланган, иккита боласи бор. Биз билан бирга
туради. Унга иморат солишим, қолган иккитасини эса уйлашим,
гарданимдаги қиёмат-қарздан қутилишим керак. Бутун оиламизнинг
даромади фақат шу қўйлардан. Элликта қўй эса ҳаммамизнинг икки
йиллик заҳматимиз, дегани. Жон ўғлим, — чолнинг юзларидан ёш
шашқатор бўлиб оқди, бўғзига йиғиси тиқилиб, аранг сўзини тугатди,
— бу агар сизнинг ишингиз бўлса, бизни қон қақшатманг, айтинг,
ҳатто эллик қўйнинг ўнтасидан воз кечдим, қолганини қайтаринг...
Амир ҳангу манг бўлиб қолди. Бояги қаҳру ғазабли, ёвуз қария
ўрнида энди ўзи каби жабрдийда, мунглиғ ва ҳокисор киши турарди.
Лекин бирон нима деёлмади. Бечора чолга ич-ичидан ачинди, ёрдам
бергиси келди-ю, қўли қисқалигидан оғиз очолмади. Ахир, у
қўйларни қандай топиб берсин, билмаган, кўрмаган бўлса?.. Амирдан
садо чиқавермагач, чол овоз чиқариб йиғлаганча чодир томонга кета
бошлади. Бироқ худди эндигина ёққан ёз ёмғири каби бирдан
тўхтадию, ғижинган кўйи изига қайтди.
— Уйимни куйдирдинг-ку, ҳароми! — у кеча ташлаб қўйган
Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
136
қамчини қўлга олиб, жон-жаҳди билан Амирнинг дуч келган жойига
савалай кетди, — бола-чақани уйлаб-жойлай олмай элу юрт олдида
бош эгиб юргандан кўра сени ўлдириб қамоққа тушганим яхшироқ...
яхшироқ, яхшироқ!..
Амир бир икки оҳ-воҳ қилди-ю, индамай қолди — у яна ҳушидан
айрилган эди...
Do'stlaringiz bilan baham: |