Microsoft Word ulugbek hamdam muvozanat ziyouz com doc



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#247225
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
Muvozanat

  
109 
ғаммаси изига тушиб бўлганди Юсуфнинг назарида.У мувозанат 
сари элтувчи катта йўлга чиқиб олгандек ҳис қиларди ўзини. Фақат… 
фақат боғ масаласи ҳалигача ҳал бўлмай очиқ қолаётганди... У 
ҳалигача қаровсиз ва хор эди: булбуллар ўрнини зоғлар, какликлар 
ерини қарғалар эгаллаганди. Муҳаммаджон тоға пайтидаги гулзордан 
эса асар ҳам йўқ – энди шундай бутазорки, амазонка ўрмонларидаги 
“Сичқон ўтмас чакалакзор”ни ёдга туширарди. Энди унинг қаърида 
бир замонлардаги капалаклару асаларилар ўрнида илонлару 
каламушлар макон тутган бўлса, ажабмас... 
Лекин нима қилиб бўлмасин, боғни тиклаш, аввалги ҳолига 
келтириш, уни обод ва маъмур айлаш шарт эди. Бунинг учун эса 
сочилиб, тарқалиб кетган қон қариндошу, маҳалла гўй бошини бир 
ерга қовуштириш, уларни келиштириш, сўнг эса аста-секинлик билан 
тадбирлар олиш зарур бўларди. Мушоҳада қилиб кўрса, бу иш ҳам 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
265
Юсуфнинг зиммасига тушаётган экан. “Ҳай, майли, — деди Юсуф 
ўзига ўзи, — ахир бундан ҳам қийин муаммолар ечилиб-ҳал бўлиб 
келаётганда битта боғ нима деган гап? Уни албатта обод қиламиз!..” 
 
110 
Юсуф байрамни қавму қариндошлари даврасида ўтказди. 
Хурсандчилик мўл бўлди, бинобарин, вақт ҳам тез кечди — 
Тошкентга қайтиладиган бўлди. У азонлаб ота-онаси ва укалари 
кузатувида уйдан чиққанда, қор — янги йилнинг илк қори гупиллаб 
ёғиб турарди. Юсуф ўзини бекатгача кузатиб, овора бўлишларини 
истамай, ўша ернинг ўзидаёқ яқинлари билан хайр-хўшлашиб, тандир 
нон тўла сумкасини ортмоқлаганча тизза бўйи қор остида кўмилиб 
кетган ва ҳали биронта из тушмаган йўлдан бекатга томон ғарч-ғурч 
боса кетди. 
... Бу ўша йўл, ўша қор, ўша манзара эди. Юсуфнинг ботинида 
кучли портлаш юз берди ва у зумда болага дўнди... Ҳали босилмаган, 
теп-текис майдондек, ҳадсиз-ҳисобсиз имконлардек бўлиб ётган 
момиқ қорни тепкилаганча биринчи из — биринчи йўлни солган кўйи 
илгарилади. Атроф қишнинг зумрад хаёли — қорга ғарқ бўлганидек, 
унинг мурғак қалби ўз келажагининг ойдинлигига тўлганди... 
Шу вақт орқадан моторнинг гулдираган товуши эшитилди. Бола 
бурилиб қараб, автобусни — ўзининг очиб келаётган инжа йўлини 
қалин ғилдираклари билан ямлаб-ютиб, маҳв этиб келаётган ўша 
темиртанни кўрди. Яқинлашиб қолган автобус даҳшатли даражада 
баланд ва бўғиқ товушда сигнал берди. Бола шошиб ҳайдовчига 
қаради ва не кўз билан кўрсинки у ўзи эди, фақат ёши етти-саккизда 
эмас, ўттиз етти-ўттиз саккизда эди. Боланинг хотирасига энг сўнг 
санчилган найза — ҳайдовчи юзига тошиб чиққан даҳшат бўлди... 
Ва... ва... оғир темирнинг кўкрагига зарб билан урилганини сезди... 
Юсуф чўчиб ҳушини тўплади ва ўзини автобусда ўтирган ҳолда 
кўрди. Кўкрагида оғриқ турарди. Шошиб автобуснинг орқа 
деразасидан пастга қаради, ҳеч қанақа бола ҳам, унинг изи ҳам йўқ... 
У буларни ботиннинг жуда чуқур бир пучмоқларида рўй берган 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
266
хаёлий воқеа эканига ортиқ шубҳа қилмасди. Айни чоғда автобусга 
чиқаётган ва у билан қўл бериб, ҳол-аҳвол сўрашаётган таниш 
одамлар, уларнинг иссиқ нафаслари ҳам буни тасдиқларди. 
Ниҳоят, автобус сирпана-сирпана ўрнидан оғир қўзғалди. Юсуф 
сафар бехатарлигини тилаб, юзига фотиҳа тортаркан, кимнингдир 
қаттиқ, асабий ва маънидан холи қаҳ-қаҳасини эшитди. Аввалига у 
қаҳқаҳа ўз ичимда, дея ўйлади ва хаёлидан “Ақлдан озиб 
қолмасайдим” деган ташвишли ўй кечди. Қаҳ-қаҳа яна такрорлангач 
эса, унинг ташқарида эканини англади. Дарҳол кўпчиликка қўшилиб 
орқа деразага бошини тиқди ва ички кийимда, оёқ яланг акасини 
кўрди. Амир қалин қорли йўлда секин ғилдираб бораётган автобусдан 
қолишмай чопиб келар ва қувиб етганда бир сакраб, оёқларининг таги 
билан автобуснинг орқасига тепар ва хохоларди... 
Юсуфнинг ичида нимадир қарсиллаб сингандай бўлди, йўқ, аниқ 
синдики, у автобус полида чўккалаб ўтириб қолди: “Наҳотки, 
ҳаммаси яна бошидан бошланади?!” деган фикр юрагига наштардек 
санчилди... Одамларнинг кўзлари Юсуфда эди ва у яхши англаб 
турардики, нима воқеа юз берган бўлмасин, қаддини кўтариши, 
туриши керак эди... 
Туриши керак эди... 
Туриши керак!.. 
Тур!..
1997 йил  

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish