Microsoft Word ulugbek hamdam muvozanat ziyouz com doc



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#247225
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
Muvozanat

  
105 
Юсуф қабристондан кўнгли анча юмшаб қайтди. Энди у ўзи 
ҳақида ўйлаши, ўзи учун қарор қабул қилиши, ботинидаги вазнсизлик 
изтиробига барҳам бериб, мувозанатга эришиши мумкин ва зарур эди. 
Ҳа, у ўзи севган, ўзи билган, бир учи ўзига, иккинчиси кўпчиликка 
боғланган ишни қилади. Дунёда, бизнинг дунёда бундан ортиқ саодат 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
258
борми?.. 
Ўша куни кечқурун Юсуф енгил машинага ўтириб Тошкентга 
жўнаб кетди. 
... Сентябрнинг учинчи куни эса Юсуф университетда, талабалар 
қаршисида турарди. У гўё илк маротаба дарсга кираётган ёш, 
тажрибасиз ўқитувчидек кўринарди ташқаридан. 
Ўзига тикилиб турган ўнлаб жуфт кўзларга юрак ютиб боқаркан, 
ич-ичидан отилиб бир туғён - жуда катта ва мислсиз 
қийинчиликлардан сўнггина, уларни енгиб ўтгачгина бўладиган улкан 
шодлик келди. Юсуф унинг ҳамманинг қаршисида кўз ёшга айланиб 
оқиб тушишидан қўрқиб, ғилт этиб ютиб юборди. Талабалардан 
кимдир “пиқ” этиб кулди, кимдир шивирлади... Юсуф дарсни бошлаш 
кераклигини англади. 
— Биринчи дарсимизни мувозанатга — инсон ботинидаги ва 
инсондан ташқаридаги, жамият ичидаги, давлат ва давлатлар, бутун 
дунё, коинотдаги мувоназат масаласига бағишласак... Чуқурроқ 
мушоҳада юритиб қарасак, тарих башариятнинг мувозанатга эришиш 
йўлидаги уринишлари солномасидир. Уруш — мувозанат бой 
берилгач, унга қайта эришиш илинжида сўйилган қурбонлик, тинчлик 
— қўлга киритилган зафар шарафига берилган зиёфат. Зеро, бир 
мамлакат иккинчисига бостириб кирар экан, аввало бир нарсани — 
бошқалардан қудратли бўлишни ва шу йўсин ўз хавфсизлигини 
таъминлашни истайди. Ҳатто мол-давлат қутқусига учиб, қилич 
кўтарган томоннинг асл нияти ҳам алал-оқибатда ўзгалар дахл қила 
олмайдиган даражада бойиб, қудратли бўлишдир. Қудратли давлатга 
эса заифларнинг ҳужум қилиши амримаҳол. Демак, воқелик 
уммонида бемалол, бехавотир сузаётган қудратли мамлакат 
мувозанатини бузишга ўзгаларнинг ҳадди сиғмайди. 
Лекин мувозанатга эришишнинг бунақа йўли кунимизга келиб 
эскирди. Бировларнинг еру зарларини босиб олиб, ўлжа ҳисобига 
яшаш, кучга кириш — тамаддуннинг қуйи босқичига хос бўлса-да, 
афсуски, одамзод ибтидоий бу усулдан ҳалигача бутунлай воз 
кечолмай келаяпти. Шунга қарамасдан юз бераётган ва юз бериши 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
259
мумкин бўлган турли хил табиий ўзгаришлар, офатлар башариятни 
теранроқ мушоҳада қилишга, заминнинг ягона, қуёшу ойнинг ягона, 
тирик жоннинг эҳтиёжу истаги ягона... эканлигини тушунишга 
мажбур қилди. Одамзод англадики, ўзгадан тортиб олинган бир парча 
ер ёки бир сиқим олтин билан узоққа бориб бўлмас экан, чиқитларни 
чўл ё уммоннинг ўртасига обориб кўмиб ё ғарқ қилиб келиб, улардан 
қутулдим, дейишлик хом хаёл экан. Хуллас, кўзни юмган билан 
вужуддаги дард аримаслигини инсоният, ниҳоят, тушунди. Нафақат 
бир мамлакат, балки бутун дунё бир тану бир жон бўлиб ҳамманинг 
манфаатлари кўзланган ҳолда бир мақсад сари ҳаракатланиш 
зарурлигини билди. Яна англадики, бутун ер юзи гўё битта мамлакат 
иқтисодий-маънавий интеграцияга зўр берсагина янгича мувозанатга 
эришиш мумкин экан. Башарият айни тушунчага суяниб, ундан илҳом 
олиб анча-мунча ишларни амалга оширди ҳам. Лекин оз. Шу 
даражада озки, дунёнинг авзойи ҳамон эскича турланиб бормоқда: у 
кучга, бойликка ҳамон илгариги жазава билан интилмоқда. Чунки зўр 
ҳам, зар ҳам кўпинча ҳар доимгидек ўртамиёна ақлу донишга эга 
бўлганлар, мувозанатни таг замини билан тушунмайдиганлар 
қўлидадир. Қатъи назар, мувозанат эҳтиёжи тобора ўсиб бораверади. 
Зеро, унга кучли ҳам, кучсиз ҳам бирдек талпинади. Демак, умид бор. 
Умид маърифатдан. Назаримда бутун дунё қайта мактаб кўриши, 
ўқиб-уқиши, ниҳоят, ўз ҳолини, махлуқот эртасини англамоғи шарт. 
Менга қолса, учинчи йилликнинг илк юз йилини “маърифат асри” деб 
атардим. Чунки, бусиз мумкин эмас, бусиз дунё мувозанатини қўлдан 
бой беради ва ўзини-ўзи маҳв этиши ҳеч гапмас. Чунки модда руҳдан 
устун келаётир, ҳамма жойда уни кўчага қувиб солаётиб, ўзининг 
мутлақ ҳукмронлигини ўрнатаётир. Маърифатсиз одам бунинг 
ҳалокатли оқибатини кўрмайди, кўролмайди, инчунун, унинг ўзи 
модданинг хизматкори бўлиб руҳиятни, маънавий иқлимни ер юзидан 
супуриб ташлашга тиришади. Шунинг учун ҳам маърифат зарур, 
маърифатли кишилар зарур. Чақнаб турган манави кўзларингизга 
қараб туриб, баданларим жимирлаб кетяпти, ки одамзоднинг ҳақиқий 
онгли ҳаёти энди-энди бошланаётир. Ва сиз билан бизнинг жаҳолат ва 
ёвузликка қарши чинакам зарбамиз энди бўлажак! Агар биз маърифат 
уруғини дунё бўйлаб соча билсак!.. — Юсуф ўз тафаккурининг 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
260
сирли-долғали оқимларига аллақачон эркини топшириб қўйганди. 
Унинг овози ширали эди, хуш сўзлар, хуш ҳаракатлар ила 
талабаларни гўё сеҳрлаб, ўзига ром қилиб қўйганди. У ўзини 
айтарини айтиб самоъ тушаётган девонадек ҳис қилар ва айни ҳисда 
ўз моҳиятини ўзга бир Илдизга ғарқ этилган биларди... 
— Маърифатпарвар инсон жоҳилга қарши, жаҳолатга қарши 
курашмоғи шарт. Акс ҳолда мувозанатга путур етади. Маърифат 
устун келган жойда, билингки, аввало тинчлик бўлади, қонун-
қоидалар ишлайди, адолат қарор топади. Одамлар ботинида 
мувозанат яшайди. Яъники, маърифат мувозанатнинг асос шарти, 
таянч нуқтасидир. Унутмангки, биз эртамизни — дунё келажагини 
фақат ва фақат маърифатли, зиёли инсонларгагина ишониб топшира 
оламиз. Демакки, сиз билан бизнинг зиммамизга жуда улкан вазифа, 
масъулият турибди: биз аввало, тарбиячилармиз. Эртага сиз ҳам олий 
ўқув юртларида, лицейларда дарс берасиз. Ҳамиша ёдингизга 
турсинки, ўқувчининг онгги ва қалбига мурожаат қилаётган ҳар бир 
сўзингизда эртамизнинг тақдири, мувозанат тақдири, бутун коинот 
қисмати жодир. Инчунун, бугун ҳар бирингиз ўзингизга савол бериб 
кўринг: “Мувозанат ҳақида, унинг зарурати ҳақида янги бўғинга дарс 
беришга менинг маънавий ҳаққим борми? Яъни, аввало, ўз ботинимда 
мавжудми ўша мувозанат?” Агар йўқ эса, тўхтанг, қандоқ қилиб 
ўзингизда йўқ нарсани ўзгага бера оласиз? Агар давом этсангиз, сизни 
тинглаётган ўнлаб, юзлаб йигит-қизлар қўйнини пуч ёнғоққа эмас, 
бир кунмас бир кун портлаши ва ўзига қўшиб бошқа кўпчиликни ҳам 
маҳв этиши муқаррар бўлган бомбаларга тўлдирган бўласиз. Шунинг 
учун сиз токи ўз ботинингиздаги мувозанатга эришмагунингизча, 
майли, кетмон чопинг, майли, кетмон сотинг, фақат дарс берманг! 
Чунки бирон ишни амалга оширмоқ учун инсоннинг, аввало, моддий-
маънавий мувозанатга эҳтиёжи мавжуд. Шундай хотиржамликда 
экан, у каттадир-кичикдир, ўша ишни қила олади. Акс ҳолда, йўқ! 
Давлатлар ҳам худди шундай. Ҳар бир давлат гўё бир инсон ёки 
аксинча, ҳар бир инсон гўё мўъжаз бир мамлакат. Шу маънодаки, 
инсон ҳам, давлат ҳам ўз борлиғида модда ва руҳнинг мувозанатига 
асосланади, асосланмоғи шарт. Оллоҳнинг инояти билан кўпгина 
давлатлар қатори Ўзбекистон ҳам истиқлолга эришди. Бу — жуда 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
261
улкан саодат! Энди биз мустақил ва ҳар томонлама ривожланган 
давлат барпо этиш ҳаракатидамиз. Бу ҳам яхши. Аммо зинҳор 
базинҳор ўша мувозанатни назардан қочирмаслигимиз зарур. Олдин 
иқтисодан оёққа туриб олайлик, кейин маънавиятга зўр берамиз, 
дейишлик эса — гумроҳлик. Чунки модда битта оёқ бўлса, руҳ 
муҳаққақ иккинчисидир. Улар баравар қўзғалмоғи лозимки, давлат 
вужудининг қалқиши содир бўлсин. Инсон, давлат ва бутун дунёнинг 
модда ва руҳ ўзаро тенг иштирок этган иқлим аро, уларнинг 
мувозанати ичра бўлишдан ўзга иложи йўқ. Улуғ устоз Жалолиддин 
Румий ҳазратлари айтадики, данакни чақиб, мағизини тупроққа 
ташласанг, у униб чиқмайди. Қачонки, сен мағизни қобиғидан 
ажратмай эксанг, униб чиқиш ҳодисаси юз беради. Демак, мақсаднинг 
ҳосил бўлиши учун ҳам қобиққа, ҳам мағизга эҳтиёж мавжуд. 
Ҳазрат қобиқ деганда жисм, моддани, мағизда эса жон-руҳни 
назарда тутади. 
Кўринадики, моддага руҳни қурбон қилиш ярамаганидек, руҳ 
учун моддадан воз кечиш ҳам ҳалокатлидир. Дунё шундай 
яратилганки, заррадан коинотга қадар ҳамма-ҳамма нарса жуда улуғ 
ва ўта нозик заргарлик маҳорати билан ўрни-ўрнига қўйилган ҳамда 
ўзаро муносабат, мутаносиблик ва мувозанат асосида айланади. Агар 
бирининг миқдори салгина ошиб кетса ҳам бас, меъёр бузилиб, 
буҳрон бошланади. Шундай экан, сизу биз... бутун одамзоднинг 
бирламчи ва асос вазифаси — ана шу мувозанатга дахл қилмаслик, 
аксинча, унинг ҳамиша қоимлиги тадоригини олиб яшашдан 
иборатдир.
Назаримда, худонинг йўлида юриш, мусулмонлик деганлари ҳам 
моҳиятан ва асосан шудир... 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish