Microsoft Word ulugbek hamdam muvozanat ziyouz com doc



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#247225
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   56
Bog'liq
Muvozanat

 
55 
Юсуфнинг институтдан таътилга чиққанига икки кун бўлди. У 
Эргаш аканикида бир ҳафтача тунаб юргач, ахийри талабалар 
ётоқхонасидан чоғдеккина хонани ижарага ола қолди. Энди олаётган 
маошининг деярли ярми ётоқ ижарасига кетарди. Шунинг учун бошқа 
иш билан шуғулланиши зарур эди. Саид “Албатта, кел” дея қайта-
қайта тайинлаганига қарамай, у бу борада ҳануз тараддудланарди. 
Орада бир-икки марта Миразимни кўрди. У ҳам “Манда ишла, 
хоҳласанг каттароқ, хоҳласанг мундайроқ дўконни бошқарасан, яхши 
пул топасан”, деди. Бироқ мана, неча ҳафтадир Юсуф бир қарорга 
келолмайди. Хотинини, айниқса, ўғлини ниҳоятда соғинди. Юртига 
кетаётган таниш-билишлардан Ойгулга икки марта хат бериб 
юборганига қарамай, ундан биронта ҳам жавоб йўқ эди. Ўзига қолса 
бугуноқ қишлоғига жўнайди, бироқ икки қўлини бурнига тиқиб кириб 
борадими? Ниҳоят, ўйлаб-ўйлаб мардикорчиликка чиқишга қарор 
қилди... 
Бир соатдан сўнг Юсуф эски шаҳардаги мардикор бозорида ўнлаб 
эмас, юзлаб одамларнинг орасида турар эди. Бироқ икки кун кетма-
кет бозорга чиқиб, тарвузи қўлтиғидан тушиб қайтди. Чунки 
мардикор беҳад зиёд эди. Ишлатувчи “Иш бор” дейишга улгурмай 
тўда-тўда мардикор ўшанга ёпишарди. Баъзилари уловидан тушишга 
улгурмасди, бозорга яқинроқ тўхтаган ҳар қандай машинани одамлар 
худди аридек ўраб олар, ким олдин етиб борса, эшикни очиб ўтирар 
ва “Тезроқ ҳайданг, ҳамма иш қўлимиздан келади, ҳақини 
келишамиз”, деб мижозини рақиблар чангалидан қутқаришга 
тиришарди. Табиийки, бундай олғирлардан ўзишга Юсуфга йўл 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
137
бўлсин. Унинг руҳи чўкиб борарди — қорни оч, чўнтагида мири йўқ, 
ҳатто бозорга пиёда бориб келаётганди. Эрта туриб, индинга ижара 
ҳақини тўлаши керак. Қарз олай деса, танишлар таътилда. Борлари 
ҳам амал-тақал қилиб кун кўряпти. Ахир “Гадонинг душмани гадо 
бўлади”, деганларидек, гадонинг таниши ҳам, дўсти ҳам гадо бўлар 
экан... 
Учинчи куни ҳам Юсуфнинг омади чопмади. Тушга яқин силласи 
қуриб, бозордан яёв келаркан, бир неча бор боши айланди, оёқлари 
чалишиб, йиқилишига оз қолди. Амаллаб хонасига етиб келгач, кеча 
сўнгги пулига сотиб олган ва учдан бир бўлаги қолган бўлка нонга 
ёпишди. Газетага ўраб қўйганига қарамай, нон сувараклар ва майда 
қумурсқаларга ем бўлаётган экан. Сувараклар ўзларини “тап-тап” 
полга ташладилар, ўрмалаб қўлига чиққанларини Юсуф силкиб 
туширди. 
Лекин қумурсқаларни териб адоқ қилиб бўлмасди. Улар ноннинг 
орасидан ҳам чиқиб келаверардилар. Юсуф нонни тенг иккига бўлган 
эди. У ерда ҳам ўрмалаб юришибди. Чор-ночор нонни қайтиб жойига 
қўйди ва ўзини яна кроватга ташлади. Бошини ёстиқнинг тагига 
бостириб ухламоқчи бўлди... Ошхонада пишаётган овқатнинг хуш 
бўйи коридор бўйлаб таралиб келиб, димоғини қитиқлади. Оғзи 
сўлакка тўлди. Чидай олмай ошхона томон юрди. Икки газўчоқда 
биттадан қозон қайнаётганди. Бу ерда одатда, ҳамма нарсани тўғраб, 
қозонга ташлашади-да, ўзлари хоналарига кириб кетишади. Ҳозир 
ҳам аҳвол шундай эди. Битта қозонда аллақандай суюқ овқат, 
иккинчисида эса картошка қайнаётганди. Юсуф иккаласига ҳам 
суқланиб боқди. У овқатнинг жон таъмини ҳис қиларди шу тобда. 
Бироқ бир қарорга келолмасди. Ахир бу — ўғрилик! Ошхонада у 
ёқдан-бу ёққа юрар ва бир овқатга, бир ойна девор ортидаги 
дарахтзорга қарар, фикрини ҳеч жамлай олмасди. Шу дам йўлакнинг 
бир учида қадам товуши эшитилди ва Юсуф “худога шукр” деди-да, 
ошхонадан чиқди. Ботинида эса кураш барибир давом этарди. 
“Наҳотки, мен ўғирлик қилсам? 35 га кирганда-я. Эй худоим, қутқар 
мени бу шармандаликдан!” Бироз фурсат кечди... Очлик ичини баттар 
тимдалади, силласи қуриганидан кўз олди қоронғилаша бошлади. 
Юсуф эшикни жипс ёпиб, ичидан қулфлагани етмаганидек, овқатнинг 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
138
ҳиди кирмасин, дея одеял билан тирқишларини ҳам беркитиб 
ташлади. Бироқ уни қийнаётган нарса ташқарида эмас, ичкарида – ўз 
қорнида эди: Юсуф эшикни очди. Картошкани қозон-позони билан 
кўтариб келмоқчи бўлди. Бироқ шу асно ошхонадан боласини кўтариб 
чиқиб кетаётган аёлга кўзи тушиб, шашти сусайди. Бир зум 
каловланиб турди-да, тумбочкадан қошиқ ва коса олди. Ошхонага 
етиб келиб, картошкага қошиғини чўзаркан, титраб кетди, хўрлиги 
келди, аввал қошиқни, сўнг косани тош полга зарб билан урди. Қошиқ 
сапчиб шифтга тегди, коса эса чил-чил бўлди. Юсуф хонасига чопди 
ва қумурсқа босган нонга ташланиб, кўзларини “чирт” юмганча уни 
паққос туширди. Сўнг ошхонага бориб совуқ сувни очди, энгашиб 
жўмракдан тўйиб-тўйиб ичди. Қайтиб хонасига кирди. Энди очлик 
хуружи ўтиб, ўзини анча дуруст сезарди. Очиқ дераза олдига бориб, 
ташқарига кўз солди. Кўп қаватли ётоқхона биноси ёнбошидан 
бошланган ва кўз илғамас узоқликларга узалиб кетган дарахтлар ичра 
ҳафиф шитирлашни эшитди. Диққат билан қулоқ осди: ҳақиқатан ҳам 
барглар майин шитирлаб, навбатдаги фаслдан — ўзгаришдан дарак 
бераётган эди. 
Бирдан Юсуфнинг хаёлига аламли ўйлар бостириб келди. Тавба, 
тавба, мен ўз қорнимни боқолмаяпманку, оиламни, ўғлимни қандай 
оёққа қўяр эканман?.. Отам бизга — бешовлон ўғлига берганни мен 
бор-йўғи биттагина жигарбандимга инъом қилолганим йўқ. Нега, 
ахир?.. Мен чинданам омадсизманми ёки бунинг бошқа сабаби 
борми?..
Шундай ўйлар билан Юсуф кўзи илинганини сезмай қолди. Бир 
вақт эшик тақиллади. У чўчиб тушди ва эринибгина қўзғалиб эшикни 
очди. Остонада икки талабаси — Шавкат ва Рамзиддин турарди... 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish