O‘zbekiston respublikasi fanlar akademiyasi



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/79
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#247036
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   79
Bog'liq
5e463f2487433

II. Асосий қисм. Кўзнинг рангдор пардасини идентификатор сифатида 
ўрганиш XIX асрдан, яъни француз антропологи ва криминалисти Альфонс 
Бертильон унинг ранги ва тузилмасини ўрганган даврдан бошланган [8]. 1936 
йилда америкалик кўз жарроҳи Франк Буш шахсни таниб олиш учун кўзнинг 
рангдор пардаси мураккаб тузилмасидан фойдаланишни биринчи марта таклиф 
этган. 1981 йилда эса америкалик офтольмологлар Леонард Фром ва Арон 
Сафирлар кўзнинг тузилишини, хусусан кўзнинг рангдор пардаси тузилмаси 
ҳақидаги илмий тиббий маърузаларни ўргана бошланган ва тадқиқот натижалари 
асосида улар идентификациялаш масаласи учун кўзнинг рангдор пардаси 
текстураларидан фойдаланиш мумкин деган хулосага келган. 1987 йилда эса ушбу 
тадқиқотга Джон Даугман жалб этилган. Дж. Даугман бу соҳадаги ўз тадқиқот 
натижаларини 1992 йилда эълон қилган [9]. 1994 йилда эса Дж. Даугман 
тадқиқотлари асосида кўзнинг рангдор пардаси тасвири бўйича шахсни 
идентификациялаш тизими учун патент олган [10]. 
Кўзнинг рангдор пардаси соҳаси кўзнинг ихтиёрий бўлмаган ҳаракати 
туфайли доимо ҳаракатда бўлган унчалик катта бўлмаган соҳа ҳисобланиб, у 
қанчалик яхши аниқликда бўлса тасвирларни қайта ишлаш ва шахсни таниб олиш 
босқичларининг самарадорлиги шунчалик яхши бўлади. Бундан ташқари қовоқ, 
киприк ва шуълалар кўзнинг рангдор пардаси ички ва ташқи чегараларини 
аниқлаш жараёнида хатоликларга олиб келиши, уларнинг жойлашув ўрнининг 
нотўғри ажратилиши эса кўзнинг рангдор пардаси тасвири асосида шахсни таниб 
олиш тизимининг якуний натижасининг аниқлигини жиддий пасайтириши 
мумкин.
Кўзнинг рангдор пардаси тасвири бўйича шахсни идентификациялаш 
тизими қуйидаги учта асосий босқични ўз ичига олади: дастлабки тасвирга ишлов 
бериш; тасвирни таснифловчи белгиларни ажратиб олиш; кўзнинг рангдор 
пардаси кодларини маълумотлар базасидан олинган кўзнинг рангдор пардаси 
кодлари билан таққослаш. Дастлабки тасвирга ишлов бериш жараёни эса ўз 
навбатида қуйидаги уч босқичга бўлинади: кўзнинг рангдор пардасини 
локаллаштириш, кўзнинг рангдор пардаси тасвирини нормаллаштириш ва тасвир 
сифатини яхшилаш. Кўзнинг рангдор пардасини локаллаштириш унинг ички ва 
ташқи чегараларини аниқлашга имкон берди. Ички ва ташқи чегаралар одатда 
айланалар сифатида қаралади. Аммо, бу айланалар концентрик айланалар эмас 
[11,12]. Шунинг учун ҳам уларнинг ўрнини тўғри аниқлаш кўзнинг рангдор 
пардаси тасвирига ишлов беришдаги дастлабки муҳим қадам бўлиб ҳисобланади.
Кўзнинг рангдор пардаси тасвирининг ички ва ташқи чегараларини 
аниқлаш масаласини ҳал этишга оид адабиётлар таҳлили бу йўналишда қуйидаги 
уч ёндошувни ажратишга имкон берди: Даугманнинг интегро-дифференциал 
оператори, Хаф алмаштириши ва актив контур усули. Деярли барча усул ва 
алгоритмларда улардан бири ёки уларнинг комбинацияларидан фойдаланилган. 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish