Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари 101
бекорчилиги натижасида айрим манфур кимсалар тузоғига тушиб қолаётган
айрим ҳоллар ҳам кузатилмоқда.
Бугунги кунда ёшлар ҳаётига салбий таьсир этувчи омиллардан бири бу-
гиёҳвандликдир. Ушбу иллат таъсирида ёшлар ўз йўлларини йўқотиб, умри хазон
бўлаётганлиги ҳеч кимга сир эмас.
БМТ Бош Ассамблеясининг 1987 йил 7 декабрда қабул қилган
резолюциясига (№42/112) биноан ҳар йили 26 июн – “Халқаро гиёҳвандлик ва
бангифурушликка қарши кураш куни” деб эълон қилинди ва ушбу сана дунё
миқёсида, шу жумладан мамлакатимизда ҳам бу иллатга қарши кен кўламли
тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиши йўлга қўйилган. Бундан кўзланган
мақсад ушбу иллатга қарши курашда ёшларимизни билиб-билмай ушбу иллат
тузоғига тушиб қолишидан асраб-авайлаш, уларда гиёҳвандликка қарши
иммунитетни пайдо қилидир.
Юқоридаги халқаро ҳужжат асосида Ўзбекистонда ҳам бир қатор нарматив
ҳуқуқий ҳужжатлар таъсис этилган. Хусусан, наркотик моддалар устидан назорат
қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27
октябрь кунидаги 878-сонли “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ва
прекурсорларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, ундан чиқиш ва транзит
тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан
назоратни такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди [3]. Ушбу
қарор гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний
айланишига қарши кураш чораларини янада кучайтиришни кузда тутади.
Бугунги кунда бу офат туфайли дунё бўйлаб миллионлаб инсонлар бошига
турли кулфатлар ёғилаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Охирги икки йил учун суд амалиёти таҳлили гиёҳвандлик воситалари билан
қонунга хилоф равишда муомала қилганлиги учун ҳукм қилинганлар орасида 20-
39 яшар шахслар 60 фоиздан зиёд эканлигини, ёши қирқдан ошганлар гуруҳи эса
35 фоиздан ортиқни ташкил этишини кўрсатади [4]. «Ёшларга оид давлат сиёсати
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 3-моддасида, «ёшлар (ёш
фуқаролар) - ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган шахслар» эканлиги
таъкидлаб ўтилган [5]. Буни инобатга олсак мазкур ҳолатлар кўпчилик ҳолларда
ёшлар орасида кузатилаётгани ва унга қарши етарли даражада чора-тадбирларни
амалга ошириш лозимлиги маълум бўлади.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш Миллий ахборот-
таҳлил маркази маълумотига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан амалга
оширилган амалий-ташкилий ва тезкор-профилактик тадбирлар натижасида
биргина 2018-2019 йилларда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши
билан боғлиқ 5026 (кейинги ўринларда 2018 йил учун 4779) та жиноят фош
этилган. Улардан 1701 (1626) таси наркотик моддаларни ўтказиш-сотиш, 395
(266) таси контрабанда, 1064 (1238) таси гиёҳвандлик ўсимликларини етиштириш,
43 (66) таси бангихоналар ташкил этиш билан боғлиқ бўлган бўлса, бошқа
турдаги наркожиноятлар 1823 (1583) тани ташкил этди.