Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари


Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари



Download 5,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet459/522
Sana24.02.2022
Hajmi5,98 Mb.
#245093
1   ...   455   456   457   458   459   460   461   462   ...   522
Bog'liq
03.Ilmiy to`plam-01

Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари 
454 
шахслараро муносабатларни ўрнатишни мустаҳкамлаш, жамоада гуруҳий 
психологик иқлимни шакллантириш, қарорларни қабул қилишда раҳбар 
бевосита қўл остидаги ходимларнинг ҳам фикр-мулоҳазаларини инобатга олиши 
ва бирдамлик руҳида фаолият олиб бориши каби масалалар таҳлил қилинган. Бу 
турдаги тадқиқотлар нафақат биргина мамлакатга эмас, балки, дунёдаги ҳамма 
давлатдаги бошқарув секторларида раҳбар-ходим муносабатларини параллел 
равишда амалга оширилиши ҳам иқтисодий ҳам жамоадаги психологик 
муаммоларнинг олди олинади ва ишнинг унумдорлиги янада ошади[4].
Давлат бошқаруви тизимида қарорлар қабул қилишнинг психологик 
жиҳатларини яна бир олим З.Р. Алижонова ҳам тадқиқ этган. Унинг ишларида 
давлат хизмати тизимида қарорлар қабул қилишнинг масалалари кўпроқ 
ижтимоий-психологик томонлама очиб берилган. Ҳар қайси жамиятда 
қарорларни қабул қилишининг охирги нуқтасида бевосита ўша давлатнинг 
фуқаролари туради. Шунинг учун қарорлар қабул қилинганда бир ёки бир нечта 
кишилар албатта, мустақил равишда ҳар бир масаланинг илдизига чуқур кириб 
бормоғи лозим. Давлат бошқарув жараёнида ҳам мустақил қарорлар қабул 
қилишнинг психологик хусусиятлари муҳим аҳамият касб этади. Бундан 
ташқари Алижонаванинг ишларида бошқарув қарорлари самарадорлигини 
баҳолаш моделлари ва тизимлари таҳлил қилинган[5].
Мустақил қарор қабул қилишнинг ёш ва психологик хусусиятларига оид 
тадқиқотлар бугунги кунга келиб фавқулодда вазиятлар ва қутқарув ишларида 
ҳам кўзга ташланмоқда. Чунки, фавқулодда ҳолатларда тули ҳил мудхиш 
ҳодисалар содир бўлганда тезкорлик билан онгли равишда қарорларнинг қабул 
қилиниши содир бўлган вазиятларни олдини олишга хизмат қилади. Бундан 
ташқари ёнғин хавфсизлик хизмати ходимларида ҳам бу ҳолат кўп учрайди. Яъни 
ёнғин содир бўлган жойга зудлик билан етиб бориш ва ёнғинни олдини олишда 
тезкор мустақил қарорлар қабул қилиниши муҳим аҳамиятга эга. Шундай илмий-
назарий изланишлар Буюк Британиянинг Кардиф университети олимлари Р. 
Сабрина ва Р.К. Хонейлар томонидан амалга оширилган. Улар мақсадга йўналган 
қарорлар қабул қилинишини тренинг дастурлари асосида ситимуляция қилинган 
ёнғин ва қутқарув ишларида ҳарбий бошлиқлар томонидан қабул қилинган 
қарорларнинг натижалари билан тавсифланган. Бунда асосан, тез ва аниқ қабул 
қилинган қарорлар, пухта ишланган режаларнинг иш жараёнига таъсири, 
қутқарув жараёнига жалб қилинган ҳарбий хизматчиларнинг психологик 
ҳолатларини эътиборга олиш, таваккалчиликка қўл урмаслик ва аниқ 
режалаштирилган қарорларнинг ҳарбий бошлиқлар иш самарадорлигига таъсири 
каби масалалар инобатга олинган. Фавқулодда вазиятлар ва ёнғин хавфсизлик 
хизмати ходимларида мустақил қарорларни қабул қилишга доир кўникмаларни 
ҳосил қилишда мақсадли йўналган чора-тадбирларни қўллаш, ҳарбий 
машғулотлар жараёнида тезкор қарорлар қабул қилишга тайёрлаш, бир-
бирларини ўзаро тушунишга ёрдам берувчи муносабатларни йўлга қўйиш ва 
фавқулодда ҳолатларга тезкорлик билан тайёрлаш каби хусусиятларга эътибор 
қаратиш зарур. Мустақил қарорларнинг айнан фавқулодда вазиятлар ва қутқарув 
ишларида фаолият юритувчи ҳарбий хизматчиларда ўрганлиши Сабрина ва 
Хонейлар уч босқичга бўладилар. Биринчиси, уйда, ташкилотдаги ёки йўл 



Download 5,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   455   456   457   458   459   460   461   462   ...   522




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish