Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
451
Экологик тасаввурлар тизими сифатидаги экологик онг моҳияти, мазкур
тушунчанинг йўналганлиги ва ўзига хослигини таҳлил қилар эканмиз В.А
Скребец берган экологик онг белгилари, унинг тавсифий характеристикаси ва уни
замонавий жамиятда шакллантиришнинг устувор йўллари хусусида тўхталган
фикрларини кўздан кечиришимиз лозим бўлади.
Воқеликни акс эттириш жараёнидаги сингари уни конструктив-ижодий
қайта қуришда ҳам инсоннинг барча психик жараёнлари иштирок этади,
пировардида, хулқ-атвор, фаолиятда ўз ифодасини топадиган олам тўғрисидаги
билимлар тизими шаклланади. Ушбу жараёнлар, ўз навбатида, киши томонидан
олам субъективлигини англашни таъминлайдиган турфа муносабатлари
(эмоционал, иродавий ва ҳ.) билан бирга кузатилади.
Экологик онг ижтимоий тасаввурларнинг алоҳида кўриниши бўлганлиги
боис ижтимоий тасаввурларга ҳам таъриф бериб ўтмоқ жоиз. Ижтимоий
тасаввурларни илмий психологик муаммо сифатида В.М.Каримова тадқиқ этган.
Унинг фикрига кўра: “шахснинг атроф-борлиқ тўғрисидаги билимлари унинг
шахсий тажрибаси билан боғлиқ бўлиб, унда тасаввурлар тизимини ташкил этади.
У ёки бу объект ёхуд ходиса ҳақида билимнинг йўқлиги тасаввурнинг ҳам
йўқлигидан дарак беради” [3,25]. Бундан ташқари ижтимоий тасаввурлар қотиб
қолган маълум когнитив нарсалар эмас, улар доимий ривожланишда, ҳаракатда ва
тараққиётда бўлади. Ижтимоий тасаввурларда рўй берадиган ўзгариш хусусида
Московиси шундай ёзган эди: “... ўзгариш рўй беради, лекин янги маълумотга
қарши турадиган эски тасаввурлар схемасининг қайта тикланиши тариқасида
дарёдаги оқимга ўхшаш ўзгариш рўй беради. Яъни, ҳар бир одамнинг ўзи ўрганиб
қолган, барқарор когнитив тизими бўладики, у ҳар қандай янги, “кутилмаган”
маълумотларга ўзига хос муносабатда бўлади. Уни қабул қилиш учун эса
ижтимоий тасаввурларини қайта қуриш зарур. Лекин бу жараёндаги қайта қуриш
охиригача ёки тубдан бўлмайди, балки тизим бироз янгиланади, холос.
Тасаввурларига мос келмайдиган маълумотга нисбатан эса унда “ҳимоя” кучлари
пайдо бўлади. Янгини ташлаб юбормаган ҳамда ўз мавқеини ўзгартирмаган
ҳолда, субъект ўзида илгаридан бор бўлган билимлари билан янги қабул қилинган
маълумот ўртасида эквивалент ўрнатишга ҳаракат қилади” [3,33].
Демакки, экологик тасаввурлар мажмуи бўлган онг – бу табиат олами ва уни
конструктив-ижодий қайта қуриш билан боғлиқ ўзига хосликка ва йўналганликка
эга ўша тасаввурлар мажмуининг ўзидир. Экологик онг муаммоси сўнгги
йилларда қўйила бошланганини, экологик психология предметига эса охирги ўн
йилликларда айланганини алоҳида эътироф этишимиз лозим.
С.Д. Дерябо ва В.А. Ясвин экологик онгнинг мухолиф тоифаларини
фарқлар эканлар (антропоцентрик ва экоцентрик) қуйидаги саволларни ўртага
ташлагандай бўлади: мавжуд оламда олий қадрият ўзи нима; оламнинг иерархик
Do'stlaringiz bilan baham: |