Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
7
функцияларини, яъни режалаштириш, ташкил қилиш, назорат, мотивация ва
ҳ.ларни ҳаётга татбиқ этиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
2. Координация функцияси. Бунда қарорнинг ижросини таъминлашда
ижрочиларнинг хатти-ҳаракатларини координация қилади.
3. Мотивация функцияси. Бунда қарор ташкилий (буйруқлар, кўрсатмалар
ва ҳ.), иқтисодий стимуллар (мукофот, маошга устама ва ҳ.) ва ижтимоий баҳолар
(ўзини ўзи тасдиқлаш, шахснинг ўзини намоён қилиши ва ҳ.) кўринишада амалга
оширилади.
Бошқарувнинг самарадорлиги оптимал қарорлар қабул қилишга боғлиқ. Шу
нуқтаи назардан бошқарув қарорлари ташкилотнинг ўз олдига қўйган
мақсадларига эришиш йўлларидан биридир.
Амалдаги ҳолатнинг исталган ҳолатга мос келмаслиги муаммони келтириб
чиқаради. Муаммони ҳал этиш режасининг ишлаб чиқилишлиги қарор қабул
қилишнинг вазифаларини белгилаб беради. Муаммо қуйидаги ҳолларда пайдо
бўлиши мумкин:
- мавжуд таълим тизими қўйилган мақсадларни амалга оширишни
таъминлаб бермайди;
- мавжуд таълим тизими келажакда қўйилган мақсадларни амалга
оширишни таъминлаб бермайди;
- фаолиятнинг ўз олдига қўйган мақсадларини ўзгартириш зарур.
Муаммо ҳамиша маълум шарт-шароитлар билан боғлиқ, яъни буни вазият
деб аташади. Муаммо ва шарт-шароитларнинг тўплами муаммоли вазиятни
ташкил қилади. Муаммоли вазиятнинг пайдо бўлиши қарор қабул қилиш учун
заруратни келтириб чиқаради.
Қарор - ҳаракат учун қўлланма, фикрий фаолиятнинг тури ва инсон
иродасининг юзага чиқишидир. У қатор белгиларга эга:
- имкониятлардан бирини танлашнинг мавжудлиги;
- танлов онгли ҳолда мақсадга эришишга йўналган;
- танлов қарорни тугаш қисмидир.
Қарор етарли даражадаги қарор бўлиши мумкин ёки оптимал бўлиши
мумкин. Оптимал қарорда натижа айнан кўзланган мақсадларнинг эрилиши
кўринишида бўлади.
Ҳар қандай қарор ижро этилиши билан ҳаётга татбиқ этилади. Ижро қарор
қабул қилишнинг энг муҳми босқичларидан биридир. Қарорнинг ижроси маълум
талабларни зарур қилиб қўяди. Бошқача айтганда, бошқарув қарорлари ижросини
таъминлаш ва ташкил этиш алоҳида муҳим масала ҳисобланади. Бу – бошқарув
жараёнининг таркибий қисми бўлиб, қарорни ишлаб чиқиб, қарор қабул
қилингандан сўнг амалга оширилади.
Бошқарув қарорларининг ижросини ташкил этиш деганда бошқарув
субъектининг фаолияти тушунилади. Бу фаолият ёрдамида чиқарилган қарор
ҳаётга татбиқ этилади. Ижронинг мукаммаллиги қарорнинг самарадорлигини
белгилаб беради. Қарор тўғри чиқарилган бўлиши мумкин, бироқ унинг
ижросидаги камчиликлар боис натижа кутилгандай бўлмаслиги мумкин. Демак,
ижро интизоми, яъни қарорни амалиётга татбиқ этишда барча ижро талаблари
мукаммал бажарилиши лозим. Бунда меъёрга амал қилиниши талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |