Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
17
борилмоқда. Бола шахсда мулоқотмандлик, эмпатия, шукроналик, муваффақиятга
интилиш мотивацияси ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларда шахснинг жамиятда ўз
ўрнини топиши, ўз мавқеига эга бўлиш жиҳататлари саноген тафаккурни намоён
этувчи ижтимоийлашув хусусиятларни ривожлантириш масалаларини ўрганиш
бўйича илмий тадқиқотларга алоҳида эътибор берилмоқда.
Республикамизда позитив, креатив, мантиқий, тарихий, маънавий
тафаккурларни ривожлантириш механизмларини кучайтириш, мулоқотга
интилиш, билишга интилиш, ўзиниўзи намоён этиш, иродалилик сифатлари,
эҳтиёжлар, мотивларни ривожлантириш масалаларини такомиллаштиришнинг
меъёрий асослари яратилган. Президентимиз таъкидлаганидек: “Зеъро, бугун
инсоният ғоявий урушлар, маънавий зиддиятлар, зўравон ғояларнинг дунёни
қайта тақсимлашга қаратилган ўйинлари авж олган шиддатли замонда яшаяпти.
Ҳозир бузғунчилик, ахлоқсизлик ва маънавий инқирозлар ҳар қачонгидан ҳам
хатарли тус олмоқда. Ёшларимиз бундай шароитларда ҳамиша ҳушёр ва огоҳ
бўлиши, фитна ва ғаразли мақсадлар, манфаатдор кучлар турганини бир лаҳза ҳам
унутмасдан,
ёшлигиданоқ
соғлом
Ўқувчиларда
саноген
тафаккурни
шакллантириш лозим”.
1
Рус психолог олимаси Л.И.Адамян одам эмоционал соҳаси саноген тафаккур
ёрдамида фаровонликка эришиши мумкин бўлган илмий фараз ҳисобланади.
“Саноген тафаккур-ақлий мувозанатга эришиш учун восита ва механизм бўлиб
хизмат қилади. Бу эса ақлий ҳолатларни тан олиш ва тартибга солиш имконини
беради. Саноген сўзи соғлом маъносини англатар экан, соғлом тафаккур
ижтимоий мақбул бўлган хулқ-атворни бошқариб, хотиржам ҳаётни таъминлаш,
функциясини бажаради. Патоген тафаккур турли руҳий касалликларни, азоб-
уқубатларни оғир изтиробларни келтириб чиқарса, саноген тафаккур эса бундай
салбий жараёнларга қарши курашишга ёрдам беради. Шу билан бирга саноген
тафаккур–ҳиссий мувозанат, ҳаётий фаравонлик, биологик саломатликка ҳам
ҳисса қўшувчи ҳис-туйғулар, ҳамда жараёнларнинг натижаларини англаб ижобий
хулоса чиқаришдир.
2
Саноген тафаккурга умумлаштириб таъриф берганда “Саноген тафаккур
билиш жараёнларининг оптималлаштирилиши (эътибор, тасаввур, хотира, ҳис
қилиш) ва ақлнинг ижобий фазилатлари ақл, мослашувчанлик, мустақиллик,
танқидий фикр, ақлга амал қилиш қобилияти ҳамда стрессга қарши курашиш учун
ички шароитларни яратувчи тафаккурдир” -деб таъриф бериш мумкин.
А.В.Колеватовнинг таъкидлашича “Вазиятга мос келмайдиган қарама-
қаршиликлар; журъатсизлик қўрқув, ваҳима, жиззакилик, нафрат, ғазаб, уялиш
ҳисси, хафагарчилик кабилар шахснинг ҳаётий фаолиятига салбий таъсир
кўрсатади, масалан: ҳаёт фақат бахтсизликдан иборат, ҳамма инсонлар ёмон, омад
йўқ нарса, бўлмайди ҳам, ҳаёт бу -зулмат, мен энг омадсиз одамман каби салбий
фикрлар билан яшайди. Хатто салбий ҳодисалар, бахтсизликларни кутиб, ўз
1
Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. Тошкент:
“Ўзбекистан”, 2017. -.Б.488.
2
Адамян Л.И. Связь саногенной рефлексии с показателями психологической устойчивости личности // Теория и
практика общественного развития. – 2012. – № 3. – С. 73–76.
Do'stlaringiz bilan baham: |