Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
12
ўзини ўлдирилишига имкон ҳам туғдирмаслиги лозимлиги таъкидланади.
Ҳаёт инсон учун берилган қадрли омонатдир. Шунингдек, у Аллоҳ тоало
томонидан инсонга топширилган имконият ва масъулият. Инсон бу неъматни
асраб-авайлаши, унга хиёнат қилмаслиги лозим. Акс ҳолда, энг оғир жиноятга қўл
урган, ўз зиммасига катта гуноҳ орттирган бўлади.
Мазкур келтирилган далиллар ва фатволарга асосланган Ўзбёкистон
мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши “Ўзини-ўзи турли йўллар билан
қасддан ўлдиришнинг оғир гуноҳлиги ҳақида фатво беради ва бегуноҳ инсон қони
тўкилишига олиб келувчи бундай жирканч ҳаракатни қатъий қоралайди”.
Уламолар кенгаши барча мўмин-мусулмонларни огоҳликка, хушёрликка чақириб,
юрт тинчлигига раҳна солишга ҳаракат қилувчи ёвўз кучларга қарши курашда
фаол бўлишга даъват этади.
Фолбинларга бориш. Ҳозирги кунларда ҳам ғайб илмини биламан дейдиган
фолчи-ромчиларнинг сўзларига ишонадиган кимсаларнинг кўпайиб бораётгани
жуда таассуфли ҳолдир. Уларнинг берган тахминий маълумотларига ишониш
натижасида қанчадан-қанча оилалар бузилиб кетаяпти, ака-ука, қуда-андалар
ўртасига совуқлик тушаяпти. Бир-бирларидан бадгумон бўлиш каби нохуш
ҳолатлар ана шу фолбинларнинг шум хабарлари натижасида вужудга келаяпти.
Бинобарин, оят, ҳадис, муътабар китоблар ва илмий асослар билан исботламаган
гапларга ишонишдан сақланишимиз даркор.
Аллоҳ таоло марҳамат қилган: Айтинг: «Аллоҳдан бошқа осмонлар ва
Ердаги бирор кимса ғайбни билмас». Улар қачон қайта тирилишларини ҳам сеза
олмаслар”.
Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан фолбинлар ҳақида сўралганда, у киши шундай
деган эканлар: “Одамлар Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳўзурларига келиб коҳин ва
фолбинлар ҳақида сўрашганда у зот: уларнинг сўзи ҳеч нарса эмас, дедилар.
Одамлар эса: Эй Аллоҳнинг Расули, гоҳида ўша фолбинлар айтган сўзлар тўғри
чиқиб қолади-ку, дедилар. У зот: аслида бу сўзлар ҳақ бўлиб уни жинлар
фаришталардан илиб олишади ва ўз дўстлари бўлмиш фолбинлар қулоғига
етказиб беради. Фолбинлар эса, ўша нарсаларга юзта ёлғонни қўшиб одамларга
етказадилар” – дедилар.
Ташвишли таҳдидлардан бири одам савдосидир. Инсон тирик мавжудотлар
орасида ақл-идрок берилган онгли мавжудот бўлиб, у ўтган замонларда ҳам озод
ва эркин яшашга ҳаракат қилган. Уни эркидан маҳрум қилишга ҳеч кимнинг
ҳаққи йўқлиги дунё ҳамжамияти томонидан тасдиқланган қонунларда ҳам
белгилаб қўйилган. Бироқ бугунги кунда дунё бўйлаб одам савдосидай ўта хавфли
иллатнинг кенг тарқалиши инсон шахси, шаъни, қадр-қиммати, шахсий ҳуқуқ ва
эркинликларига жиддий таҳдид туғдирмоқда. Кейинги йилларда одам савдоси
туфайли юзага келаётган глобал хавф қанчалик ортиб бораётган бўлса, бу
жиноятга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар кўлами ҳам шунчалик
кенгаймоқда. Ўзбёкистоннинг ўзида тирикчилик қилиш имконияти бўла туриб,
баъзи юртдошларимизнинг хорижга олиб кетиб сотилиши, хўрланиши, қулликка
ёлланиши на бизга, на миллатимизнинг маънавий қадриятларига тўғри келмайди.
Фикримизча, фуқароларимизнинг ушбу жиноят қурбонига айланишининг бир
неча сабаблари бор: – одамларимизнинг соддалиги ва ишонувчанлиги; – тез вақт
Do'stlaringiz bilan baham: |