ОҚИБАТЛАРИ
Дилрабо Полванова Тагаймуратовна,
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Педагогика ва психология кафедраси катта ўқитувчиси
Калит сўзлар:
Интернет, ижтимоий тармоқлар, буллинг,
агрессив ҳаракат,
агрессия,
кибербуллинг,
таъқиб қилувчилар, жабрланувчилар, кузатувчилар
,
психологик таъқиб, руҳий тушкунлик, жабрланиш, ўз жонига қасд қилиш.
Инсон фарзанди Индивид сифатида дунёга келади,
ирсият (насл),
мақсадли
таълим-тарбия ва оила каби ижтимоий муҳит омилларнинг таъсирида шахсга
айланади. Бугунги кунда ушбу фаол омиллар қаторида Интернетни кўрсатиш
мумкин. Унинг бола шахсини шаклланиш ва ривожланиш жараёнига нечоғли
таъсир кўрсатаётганини исботлашнинг хожати йўқ.
Албатта, Интернет жамиятда ахборотнинг алмашинув тезлигини
таъминламоқда, ҳар биримизнинг шахсий ва касбий жиҳатдан ривожланишимизга
фаол ижобий таъсирини кўрсатмоқда. Танганинг икки томони бўлгани каби,
Интернетнинг ижобий томонлари билан бир қаторда салбий таъсирлари бўлиши
эҳтимолини назардан қочирмаслик зарур.
Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
385
Узоққа бормайлик, айни кунларда 25-45 ёш оралиғидаги ота-оналарнинг
фарзандлари тарбияланаётган муҳит, ушбу ёш ота оналарнинг ўзлари тарбия
топган ижтимоий муҳитдан кескин фарқ қилмоқда. Бу фарқ бевосита
Интернетнинг ҳаётимизга жадал кириб келиши билан боғлиқ эмасми?
Шундай экан, уларнинг ўзларидан кўра Интернет билан кўпроқ мулоқот
қилаётган фарзандларининг фикрлаши, дунёқарашлари, болаларнинг ўзаро
мулоқот усулларида ҳам ўзига хослик мавжуд.
Замонамизнинг илғор педагог ва психологлари томонидан ота-оналаримизга
Интернетдан фойдаланиш, унинг фойдалари, Интернетдан келиши мумкин бўлган
хавф ва таҳдидлар тўғрисида маълумотларни бериб борилиши замон талабидир.
Хусусан ўсмирлар жамоасида юзага келиши мумкин бўлган анъанавий буллинг
ҳолатларининг вертуал муҳитга кўчиб ўтаётганлиги, яъни кибербуллинг ва унинг
оқибатларини олдини олиш йўлларининг тўлиқ тадқиқ этилмаганлиги боис
ўқитувчилар ва ота-оналар жамоасига ушбу муаммоларнинг характеристикасини
бериб бориш лозим.
Хусусан, норвегиялик психолог Д.Олвеус анъанавий буллингга қуйидагича
таъриф берган. “Ўқувчи қачон буллингга тортилади ёки жабрланувчисига
айланади, қачонки бир ёки бир неча ўқувчилар томонидан бир неча маротаба ва
даврий равишда такрорланувчи негатив фаолият, харакатларнинг нишонига
айланса”
35
Е.Роландга кўра: “Буллинг бир индивид ёки гуруҳ томонидан айни
вазиятда ўзини ҳимоя қилиш қобилиятига эга бўлмаган индивидга қаратилган,
давомли жисмоний ва психологик тажовузлардир”.
36
Буллинг мулоқотнинг шавқатсиз усули – муомала, муносабатлар
динамикаси ва балансининг бузилиши бўлиб, жисмонан ёки руҳий жиҳатдан
кучлироқ ўсмирларнинг ўзидан кучсизроқ ўсмирга жисмоний куч ишлатиш ёки
камситиш орқали руҳиятини жароҳатлашдан роҳатланишдир. “Буллинг” –
“зўравонлик” тушунчаси “агрессив ҳаракат”, “агрессия” каби компонентларни ўз
ичига олади.
37
Кўплаб тадқиқотчилар “агрессияни” зарар етказиш мақсадидаги ҳаракат деб
белгилайди. Ўз-ўзини ҳимоялаш ва яшаш учун кураш мақсадидаги инстинктив
ҳулқ-атвор сифатида ҳар бир инсонда агрессия мавжуд бўлиб барча ўсмирларда
агрессиянинг у ёки бу даражада намоён бўлишини кўришимиз мумкин. Ёш ўтиши
билан улар ўзларининг агрессив ҳулқини бошқаришни ёки уни атрофдагиларга
ошкор қилавермасликни ўрганиб оладилар. Буллинг- бу зўравонлик, девиант ҳулқ
шаклларидан биридир.
38
Одатда зўравонлик якка шахс ёки гуруҳ томонидан содир
этилади.
Буллинг – шахсга нисбатан, юзма-юз амалга оширилган жисмоний ёки
оғзаки муносабатларга оид тажовузкор хатти-ҳаракатлардир. Жисмоний
тажовузкор хатти-ҳаракатларга калтаклаш, уриш, тепиш ёки шахсни итариб
юбориш (ёки шунчаки уни қўрқитиш), шунингдек, буюмларни ўғирлаш, яшириш
35
Olweus D. Bullying in schools: what we know and what we can do . Oxford, UK: Blackwell, 1993.
36
Lawrence Robinson and Jeanne Segal, Ph.D.
Bullying and Cyberbullying Last updated: June 2019.
37
Lawrence Robinson and Jeanne Segal, Ph.D.
Bullying and Cyberbullying Last updated: June 2019.
38
Pellegrini A. D., Bartini M., Brooks F. School bullies, victims, and aggressive victims: Factors relating to group
affiliation and victimization in early adolescence. Journal of Educational Psychology, 1999, V. 91 (2), pp. 216–224.
Do'stlaringiz bilan baham: |