Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари


Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари



Download 5,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet339/522
Sana24.02.2022
Hajmi5,98 Mb.
#245093
1   ...   335   336   337   338   339   340   341   342   ...   522
Bog'liq
03.Ilmiy to`plam-01

Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари 
336 
Бу вазиятларда психологик маслаҳатлар бериш амалиётини кўриб ўтамиз . 
1-вазият. Оилада ота-оналар ва ўсмир ёшидаги болалар ўртасидаги доимий 
конфликтлар - энг кўп учрайдиган ҳодисадир. Бу маълум даражада табиий ҳол 
ҳисобланади. Бу конфликтлар боланинг психологик ривожланишнинг янада 
юқорироқ даражаси, болаликдан балоғат даврига ўтиши билан боғлиқ, шунинг 
учун бу ҳолат ота-оналарда фарзанди келажаги билан боғлиқ алоҳида 
безовталикни келтириб чиқармаслиги керак. Ўсмир ёшидаги меъёрий инқироздан 
фарқли ўлароқ, ўткир шахслараро зиддиятлар атрофдаги одамлар билан ўзаро 
муносабатларнинг кескинлашувига олиб келади ва бу меъёрий ҳолат 
ҳисобланмайди. Бундай ҳолат тез ва ўз вақтида бартараф этилмаса, ўсмирнинг 
психологик ривожланишига тўсқинлик қилади. Ҳар қандай ёшдаги одамнинг 
меъёрда ривожланиши учун атрофдаги одамлар билан ижобий эмоционал асосга 
эга бўлган,доимий, очиқ ва ишончли ўзаро муносабатлар зарур. Болалар учун бу – 
ота-оналар, 
ўқитувчилар 
ва 
тенгдошлари 
билан 
бўладиган 
ўзаро 
муносабатлардир. Ахир улар ёрдамида ўсмир ўзини ўтиш даврида безовта 
қилаётган қийин ички муаммоларни муваффақиятли ҳал қилишлари мумкин. Ота-
оналар билан ўсмир ёшидаги шахслараро зиддиятларни ҳал қилиш усуллари 
турлича бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларни олдини олиш ва бартараф этишда
ташаббусни катталар яъни ота-оналар ўз қўлларига олишлари керак. Улар бу 
пайдо бўлган зиддиятли вазиятда ўсмирларга қараганда малакали ва ақлли 
одамлар бўлганликлари учун ўсмирлар билан муносабатларда ўзларини эгилувчан 
ва тафаккурли одамлар сифатида тутишлари лозим. 
2-вазият. Бу - ўсмирнинг катталар ўртасида қабул қилинган хулқ нормалари ва 
қоидаларини бузувчи ижтимоий хулқидир. Бу муаммо билан боғлиқ бўлган ёмон 
хулқ белгилари умумий ўсмир ёши инқирозининг психологик натижаси ёки акс 
этиши ҳисобланади ва ўсмир катта бўлиши ва унинг тафаккури ўзгариши билан 
йўқолиб кетади. 
Бироқ, юқорида кўрсатилган ўсмир хулқининг салбий белгилари билан фаол 
кураш олиб борилмаса, ўсмирлик даври инқирози чўзилиши мумкин, бу эса
психологик ривожланишнинг кечикиши ва кейинчалик ўсмир хулқида ёқимсиз 
характер хусусиятларнинг намоён бўлиши, уларнинг ҳаётий одатларга 
айланишига олиб келади. Буни муҳокама этилаётган масала бўйича психологга 
мурожаат қилган ота-она ёки ўқитувчилар билан психологик маслаҳат ишларини 
олиб бориш орқали ҳал этиш мумкин. 
Сўнгра қуйидаги саволлар устида холис ва батафсил ишлаш лозим. 
Биринчидан, ўсмирларда ижтимоий мослашмаган хулқ қандай вазиятларда ва 
қанчалик тез пайдо бўлишини аниқлаб олиш керак. Иккинчидан, ота-оналар 
фарзандларининг бундай хулқига қандай қарашларини аниқлаб олиш керак. 
Учинчидан, ота-оналар томонидан кўрилган чоралар қандай натижаларга олиб 
келганлигини аниқлаштирилади. Тўртинчидан, ўсмирнинг ўзи ота-онасига
хулқини қандай тушунтирганлигини билиш лозим. 
Бу саволларни таҳлил қилгач, психолог содир бўлган вазият ҳақида билиб 
олади ва тағҳлил натижасида аниқ ва асосланган қарорлар қабул қилади. Ҳар 
қандай вазиятда, муаммони ҳал қилишда ёрдам берадиган қуйидаги амалий 
тавсияларга эга бўлиши керак: 



Download 5,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   335   336   337   338   339   340   341   342   ...   522




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish