Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
195
соғлом ёки носоғломлиги болаларнинг хулқида, таълим-тарбиясида яққол акс
этади.
Бола шахсида келиб чиқувчи салбий ўзгаришларни қуйидагича
таснифлаш мумкин:
- Одамовилик, ўзини яккалашга интилиш, ортиқча тортинчоқлик;
- Дангасалик, бепарволик, эринчоқлик;
- Ўжарлик, қайсарлик, ёлғончилик, ўзбилармончилик;
- Хатти –ҳаракат ва мулоқотда қўполлик;
- Ўз “мен”ини юқори баҳолаш, ўзини устун қўйиш.
Мазкур таснифларнинг дастлабки икки тури боланинг мактабга тайёрлов
ёшида, кейинги турлар эса ўспиринлик, ўсмирлик ҳамда балоғат ёшларига тўғри
келади. Бола хулқи, тарбиясидаги бу каби салбий ҳислатларнинг пайдо бўлиши
секин-асталик, аниқроғи, яширин кўринишда кечган ҳолда, руҳ ва тананинг
функцияларига сингиб боради. Бола шахсидаги салбий ўзгаришларни таҳлил
қилар эканмиз, уларда юзага келадиган салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи
ташқи таъсирларни биринчи галда ота-она, яъни оилавий муносабатларда
кўрамиз. Оила аъзоларининг бир-бирига нисбатан ҳурмат, эътибори, самимий,
дўстона муносабати ёки аксинча, қўполлик, зиддият, келишмовчилик,
ҳурматсизлик, ҳаттоки нафрат туйғулари ҳам боланинг оламни ҳали тўла англаб
етмаган мурғак тасаввури ва тафаккурининг ижобий ёки салбий томонга оғишига
олиб келади. Боғча ёшиданоқ баъзи болалар хулқ-атворида яратувчанлик, айрим
болаларда эса бузғунчиликка, истеъмолчиликка бўлган майллар ёрқин намоён
бўлади. Тарбиячи ва ота-оналар бундай майлларни тез пайқаб олиши лозим.
Чунки бу салбий хусусиятларни ўз вақтида коррекция қилиш, ижтимоий
жиҳатдан қадрланадиган эҳтиёж ва мотивларни шакллантириш, ҳар бир бола учун
ўз-ўзини намоён этишга шароит яратиш имконини беради.
[1, 130-б.]
Оилада ота-она ўз зиммасига ота-оналик мажбуриятини, масъулиятини,
хулқу одобини олгандагина бола оилада ўзлигини топади, ўзини оиланинг бир
бўлаги сифатда ҳис қилади. Бола тарбиясига таъсир этувчи омиллар ирсият,
ижтимоий муҳит ва оила учлигида эканини назарда тутадиган бўлсак, мазкур уч
мезон ўз навбатида бола шахсидаги маълум ўзгаришларнинг келиб чиқишига асос
бўлади, замин яратади. Мазкур учликнинг марказидан ўрин олган ижтимоий
муҳит бугунги замонавий технологиялар тобора такомиллашиб бораётган
глобаллашув даврида ҳам анчайин салмоқли ўринни эгаллаб келмоқда. Ижтимоий
муҳитнинг бола шахсига қаратилган ташқи таъсирларини қўйидагича ажратиш
мумкин:
1. Таълим олиш жараёнларидаги муносабатлар
2. Маҳалла аҳли, қариндош-уруғчиликдаги муносабатлар
3. Дўстлар, тенгдошлар билан кечадиган мулоқот
4. Оиладаги муносабат
Бола шахсидаги аксарият салбий ўзгаришларнинг юзага келишидаги асосий
кўрсаткич дўстлар, тенгдошлар билан кечадиган муносабатлар ҳиссасига тўғри
келади. Бу ўринда доноларимизнинг: “Сен менга дўстингнинг кимлигини айт, мен
сенга кимлигингни айтаман” деган ҳикматини инобатга оладиган бўлсак,
боланинг ким билан дўст тутиниши унинг хулқида бора-бора у ёки бу инсоний
Do'stlaringiz bilan baham: |