Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари


Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари



Download 5,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet195/522
Sana24.02.2022
Hajmi5,98 Mb.
#245093
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   522
Bog'liq
03.Ilmiy to`plam-01

Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари 
196 
сифатлар, фазилатлар ёҳуд иллатларнинг куртак ёзишига олиб келади. 
Дўстликнинг юксак инсоний фазилатлардан бири эканини билиш, тушуниш ва 
қабул қилиш боланинг то балоғат ёшига етгунига қадар бирмунча мураккаб ва 
танлови қийин бўлган масала кўламини олиши мумкин. Боланинг ўз танлови, 
ихтиёри билан танланадиган ва давом этадиган дўстлик муносабатларидаги 
қарашлар боланинг ўзи сезмаган ва кутмаган равишда ички оламига кириб 
боргани ҳолда руҳиятига ўрнашиши, уни исталган вақтда истаганча хоҳиш-
иродага солиши муқаррар. Ўзаро ихтиёр ва танлов асосида шаклланган дўстлар 
давраси болани ўзига “ром этиши”, “сеҳрлаши”, ўзига “боғлаб олиши”ни сезиш 
биринчи навбатда ота-онанинг вазифасидир. 
Аксарият ҳолларда нотўғри танлов сабаб йўлга қўйилган дўстлик 
муносабатлари орқали фарзанди хулқида кечаётган бетоқатлик, бепарволик, 
эътиборсизлик, мақтанчоқлик, манманлик каби иллатларнинг бора-бора 
ёлғончилик, ўғрилик, талончилик, ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик кўчаларига 
бошлаб кетмаслигини ўз вақтида англаш ота-она қатори таълим муассасасида 
ўқитувчи-педагоглар, маҳалла фаоллари, қолаверса, қариндош-уруғларнинг ҳам 
доимий эътибори ва назоратида бўлмоғи лозим. Мазкур назорат бола билан 
ижодий ишлашда ҳам ўз аксини топиши мумкин, яъни болада салбий 
хулқларнинг пайдо бўлмаслиги, шаклланмаслиги учун унга туғилганданоқ шахс 
сифатида қараш, улғайган сайин иқтидорини ўз вақтида англаш, интилишини 
қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, ўзи қизиққан машғулот билан эркин 
шуғулланишига имкон яратиш зарур. Хусусан, мактабгача таълим ёшида таълим-
тарбиявий машғулотлар боис болада намоён бўладиган иқтидор нишонасини 
илғаш ва янада учқунлантириш орқали ҳам салбий ўзгаришларнинг олдини 
олишга эриша оламиз. Шунингдек, ўсмирлик ёшида боланинг руҳий ва жисмоний 
камолотида юз берадиган ўзгаришларга тайёр туриш, уларни болага ўз вақтида 
англатиш, унинг ўз “мен”нини топиши, намоён этишида имкон қадар тўғри йўлга 
солиш педагогика таълими ҳамда психология назариясида назарда тутилган 
тарбиявий мақсадлардан бири эканини унутмаслик ҳам мақсадга мувофиқдир.
Атоқли маърифатпарваримиз Абдулла Авлоний тарбия хусусида сўз кетганда
шундай таъкидлайди: “Инсон жавҳари қобилдур. Агар яхши тарбия топиб, бузуқ 
хулқлардан сақланиб, гўзал хулқларга одатлануб, катта бўлса, ҳар ким қошида 
мақбул, бахтиёр бир инсон бўлиб чиқар. Агар тарбиятсиз, ахлоқи бузулуб ўсса, 
Аллоҳдан қўрқмайдурган, шариатга амал қилмайдурган, насиҳатни қулоғига 
олмайдурган, ҳар хил бузуқ ишларни қиладурган, нодон, жоҳил бир расвойи олам 
бўлуб қолур” 
[2, 35-б.]

Бола шахсида юзага келадиган салбий ўзгаришларнинг педагогик-
психологик назариясини очишда болалар психологияси ва психодиагностикасини 
билиш муҳим ўрин тутади. Педагогика ўз йўналиши, яъни таълим ва тарбия 
қонунлари, метод ва усуллари ҳақидаги фан сифатида бола таълим-тарбияси 
ҳақида қайғурар экан, бу фан ўз ўрнида бола шахсини, унинг руҳий ва ақлий 
имкониятларини, ўзига хосликларини ўрганишни мақсад қилган психология 
билан ҳам узвийликда, ҳамкорликда кечмоғи зарур. “Ўз даврида машҳур рус 
педагоги К.Д.Ушинский педагогика баркамол шахс тарбиясининг режасини 
ишлаб чиқиш учун инсон ҳақидаги барча фанларнинг ютуқларига таянилиши 



Download 5,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   522




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish