Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
155
Бунда шахс ҳислатларининг гуманистик ёки факторли назарияларига кўра
асосланиши ноўрин бўлади.
Шундан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, ҳар қандай психодиагностик
методикалардан психологик амалиётда фойдаланишда, психодиагностмазкур
методика асосланадиган назарияни билиш шарт. Буларсиз у одамларни тадқиқ
этиш натижаларини таҳлил қилиш, изоҳлаш ва хулосалар чиқаришда жиддий
хатоларга йўл қўйиши мумкин.
Ниҳоят психологик хизматнинг сўнгги йўналиши бу психологик оқартув
(маърифат) ишларини олиб боришдир. Маълумки, ҳамма одамлар ҳам
психологияга қизиқавермаслиги ёки ўзининг касб фаолияти характеридан келиб
чиқ-қан ҳолда психология фани ютуқлари, психологик таълимотлар, амалий
психология имкониятларидан бехабар, булар ҳақидаги маълумотларга дуч
келмаган бўлиши, ёки уларнинг бу ҳақдаги тасаввурлари ноадекват бўлиши
мумкин. Психологик оқартув ишларини олиб бориш эса одамларни шу
маълумотлардан хабардор қилиш, аҳоли ўртасида психологик билмларни тарғиб
қилиш, уларнинг психологик саводхонлигини ошириш, психологик маърифий
ишларни йўлга қўйилишини тақозо қилади. Унинг самарадорлиги, шубҳасиз,
психологик хизматнинг юқорида санаб ўтилган йўналишлари натижаларига
қанчалик асосланишга боғлиқ.
Амалиётчи психологнинг этик кодексидан намуналар
Этик кодекс - деб, одамларнинг улар мулоқотга киришадиган у ёки бу
жиҳатлардаги ўзаро муносабатлари ва фаолиятида амалга ошадиган хулқининг
ахлоқий қоидалари мажмуига айтилади. Этик кодекс асосида ўзида адолат,
меҳрибонлик мезонларини намоён этадиган, ахлоқий меъёрлар ётади.
Қуйида психологик амалиётнинг турли вазиятларида амалиётчи психолог хатти-
ҳаракати ахлоқий жиҳатларини мувофиқлаштирувчи намунавий (тахминий) этик
кодексини келтириб ўтамиз:
1. Психологнинг психодиагностик амалиётдаги касбий фаолияти унинг
синалувчилар олдида алоҳида жавобгарликка эга эканлиги билан характерланади.
2. Синалувчининг шахсий манфаатлари, тегишли муассаса, унинг
раҳбарлари ва бошқа одамлар манфаатларига зид бўлган ҳолатларда, психолог ўз
вазифасини максимал холислик билан бажаришга мажбур.
3. Психолог қарорини тегишли ҳукм чиқариш ваколатига эга бўлган ва
юқори малакали психологлардан ташкил топган махсус комиссия бекор қилиши
мумкин.
4. Синалувчилар билан ишлашда психолог адолатлилик ва самимийлик
тамойилларига асосланади.
Албатта, бу ишлар (психологик хизмат) махсус психологик маълумотга эга
бўлган, малакали мутахассислар томонидан олиб борилса, айни муддао бўлди.
Лекин, афсуски бундай мутахассисларга бўлган тақчиллик Республикамизда ўта
кучлидир. Шундай экан бу муаммони ҳал қилиш учун нима қилиш керак?
Бизнингча, бу ўринда К.Д.Ушинскийнинг “Ҳар бир илмий маълумотли педагог -
психологдир”, - деб таъкидлаган иборасига тузатиш киритиб, “Ҳар бир олий,
илмий маълумотли, мулоҳазали, ўз ишини севадиган ходим - шубҳасиз
психологдир”, - деб юритишимиз ва ҳар бир ходимнингҳақиқатан ҳам
Do'stlaringiz bilan baham: |