Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
154
Агар психодиагностика танлов асосида танлаб олиш мақсадида ёки одамни ишга
қабул қилишда ўтказилаётган бўлса, унда мазкур тамойил психодиагностика
натижалари синалувчи учун ошкора бўлиши тамойили билан биргаликда
қўлланилади. Бунда синалувчи, ундан нимани ва қандай ўрганилишлигини,
тестдан ўтказиш, уни тадқиқ этишнинг натижаси қандайлиги, шунингдек, бу
маълумотлар, унинг муаммосини ҳал қилишда ким томонидан ва қандай
фойдаланишлиги кабилар ҳақида маълумотни талаб қилиши мумкин.
Хулосаларнинг объективлиги тамойили- тестлаштириш натижаларидан
уларнинг илмий асосланган бўлишлигини талаб қилади. Яъни, психодиагностика
хулосалари тест ўтказаётган ёки унинг натижаларидан фойдаланадиган шахснинг
субъектив установкаларига мутлақо боғлиқ бўлмаслиги ва у томонидан
белгиланган бўлмай, балки валидли ва ишончли методикаларни қўллаган ҳолда
ўтказилган тестлаштириш натижаларига асосланган бўлиши шарт.
Таклиф этиладиган тавсияларнинг самарадорлиги тамойили - бундай
тавсиялар кимга берилаётган бўлса, шу одамлар учун албатта фойдали бўлиши
керак. Тестлаштириш натижаларидан келиб чиққан ҳолда ўрганилаётган одам
учун фойдаси тегмайдиган ёки қандай оқибатларга олиб келиши номаълум бўлган
амалий тавсияларни беришга рухсат этилмайди.
Психодиагностика ишларини амалга оширишда психодиагностикага
қўйиладиган юқоридаги талаблар билан бир қаторда, психодиагност шахсига ҳам
алоҳида квалификацион талаблар қўйилади. Уларнинг асосийлари: яхши назарий
тайёргарликка эга бўлиш, психодиагностик методикалар ва уларни қўллаш
қоидаларини мукаммал билиш, тегишли методикалардан амалда фойдаланиш
борасида етарлича тажрибага эга бўлиш кабилардир.
Ҳар қандай психодиагностик методика, ўзи ўрганаётган объектга оид
қандайдир бир назария заминида юзага келади ва ривожланади. Масалан,
интеллект тестлари, интеллект табиати, тузилиши, аҳамияти ва ҳаётий намоён
бўлиши ҳақидаги илмий тасаввурларга асосланади. Шахс тестлари эса, шахснинг
илмий таърифи, шахс тузилишини тушуниш, муайян шахс ҳақида объектив
мулоҳаза юритиш мумкин бўлган маълум бир шахс назарияларига асосланади.
Ҳар бир психодиагностик методика айни вақтда ўзи боғлиқ бўлган у ёки бу
назария билан бойитилган ва чегараланган бўлади. Тегишли назарияни билган
ҳолда, шу назария доирасида ўрганилаётган одам ҳақида, кўпинча бевосита
психодиагностика натижалари доирасидан (чегарасидан) кенгроқ, узоқни
кўзлаган хулоса-лар қилишга эришиш мумкин. Масалан, айрим шахс
назарияларига кўра шахснинг бир хислати бошқа бир хислати билан яқиндан
боғлиқ бўлади. Шунинг учун шахс хислатларидан бирини психодиагностика
ёрдамида аниқлаш билан, унинг бошқа бир хислатини қай даражада ривожланган-
лиги ҳақида ишончли мулоҳазаларга келиш мумкин. Лекин, психодиагностика
методикаси заминида ётадиган назария кўпинча унинг натижаларини изоҳлашни
(интерпретация қилишни) чеклаши мумкин. Шундай методикалардан бири,
шахсни ўрганишга мўлжалланган, психоанализ таълимотига асосланган Тематик
Апперцепциялашган Тест (ТАТ) натижаларини фақат шу таълимот доираси-
дагина изоҳлашни ва шуларга асосан тегишли хулосаларга келишни талаб қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |