Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
153
7) moddiy ta‘minlanishi yaxshi ekanligi;
8) o’quv yurti yoki ishxona ko‘rinishining chiroyliligi yoki unga joylashish osonligi va
h.
ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ
Xolliyeva Shoxista Sotliqovna
Buxoro viloyati Olot tumani 29-maktab psixologi
Маълумки, ҳозирги вақтда кенг жамоатчилик орасида психология ҳақида,
психологик хизмат ҳақида кўп гап юритилади. Хўш, психологик хизмат нима? У
қандай йўналишларда олиб борилади?
Психологик хизмат, аҳолига, у ёки бу жамоа аъзоларига ўзларининг
психологик муаммоларини ечиш, ўзини-ўзи тушуниш, билиш, англаш, ўз-ўзига ва
атрофидагиларга нисбатан бўлган муносабат-ларини тўғри йўлга қўйиш, юзага
келиши эҳтимол бўлган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш борасида
тегишли йўл-йўриқлар кўрсатиш, тавсия бериш кабилардан иборат.
Таълим-тарбия
муассасаларида
психологик
хизматни
ташкил
қилиш,психологик хизматнинг арим жиҳатлари устида тўхталиб ўтишни лозим
топдик. Психологик хизматни ташкил қилиш, уни амалга оширувчи ходим шахси
ва унинг профессионал этик жиҳатлари нималардан иборат?
Таълим муассасаларида психологик хизматни ташкил қилиш, ўқувчи-
ўқитувчилар ўртасида психологик хизматни амалга ошириш, муассасаларнинг
тегишли лавозимларига номзодларни қидириб топиш, улардан муносибларини
танлаб олиш ва бу борада амалий психодиагностикадан ўринли фойдаланиш - ўта
муҳим, масъулиятли ҳисобланади. Бу иш ўзига хос махсус маълумот, касбий
маҳорат талаб қилади. Чунки, бу ўринда гап инсон тақдири, халқ манфаатлари,
юрт келажаги устида боради.
Шунинг учун ҳам, психодиагностика ва психодиагност шахсига қатор
ижтимоий этик талаблар қўйиладики уларга амал қилиш шарт. Буларга:
психодиагностика натижаларини сир сақлаш, психодиагностик методикаларнинг
илмий асосланганлигини, ўрганилаётган одамга зиён етказмаслик, улар учун
тадқиқот натижаларининг ошкоралиги, хулосаларнинг объективлиги ва таклиф
этилаётган амалий тавсияларнинг самарадорлиги кабилар киради. Бу талабларни
психодиагностика тамойиллари кўринишида кўриб чиқамиз.
Психодиагностика натижаларини сир сақлаш тамойили - бу ўрганилаётган
одам шахсан рухсат бермагунча унинг натижаларини ошкор қилмас-ликни тақозо
этади. Психодиагностика илмий мақсадларда, экспериментал тадқиқотнинг бир
қисми сифатида ўтказилаётган ҳолатлар бундан мустасно.
Психодиагностик методикаларнинг илмий асосланганлиги тамойили -
уларни энг камида валидлик ва ишончлилик талабларига жавоб беришини тақозо
этади, яъни улар ишониш мумкин бўлган натижаларни бериши керак.
Зиён етказмаслик тамойили - психодиагностика натижаларини ҳар қандай
ҳолатларда тадқиқ этилган одамга зиён етказмаслиги кераклигини назарда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |