Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


ХИВА ХОНЛИГИНИНГ ЕР –МУНОСАБАТЛАРИГА ДОИР БАЪЗИ



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

ХИВА ХОНЛИГИНИНГ ЕР –МУНОСАБАТЛАРИГА ДОИР БАЪЗИ 
МУЛОҲАЗАЛАР 
 
т.ф.н., доц. Холикулов А., ЎзМУ доценти 
 
Бутун Ўрта Осиѐ ҳудудида бўлгани каби Хива хонлигида ҳам ер эгалигининг 
қуйидаги шакллари ҳукмронлик қилган: давлатга қарашли ерлар ѐки подшолик ерлари; 
хусусий шахсларга қарашли ерлар; диний муассасаларга қарашли ерлар ѐки вақф ерлари. 
Подшолик ерлари бевосита давлатга, хонга тегишли бўлиб, авлоддан авлодга мерос 
бўлиб ўтган. Давлат ерларига доимий суғориладиган экинбоп ерлардан ташқари 
ташландиқ ерлар, қумлик, адирлар ва яйловлар, кўл ва тўқайзорлар ҳам кирган. Давлат 
ерлари босиб олинган ҳудудлар, исѐнкор мулкдорларнинг мусодара қилинган ерлари, янги 
ерларнинг ўзлаштирилиши ҳисобига ҳам кенгайиб борган. Давлат ерлари хон томонидан 
мулкдорларга ва ижарачи деҳқонларга, беватан (ерсизлар)ларга фойдаланиш учун бўлиб 
берилган. 
Бундай ерлардан давлатга олинган ҳосилнинг 40-50 фоизигача маҳсулот ѐки пул 
кўринишида солиқ ундирилган. Давлат ерлари хонлик хазинасининг асосий манбаи 
ҳисобланган. Хон ўзига холис хизмат қилган амалдорларга, яқин қариндошларига, содиқ 
хизмат қилган навкарларга ва диндорларга давлат ерларидан инъом қилиб берган. Бундай 
ерлар солиқлардан озод этилган.
Хусусий (мулк) ерлар хоннинг шахсан ўзига, унинг яқин қариндошларига, йирик 
бойларга, сарой амалдорларига, ҳарбийларга ва бошқа зодагонларга тегишли ерлар 
236
Семенов-Тян-Шанский В.П. Россия. Полное географическое описание.Туркестанский край. - СПб.: Изд-во
А.Ф.Девриена, 1913. - С. 572. 
237
Тухтаметов Т Россия и Бухарский эмират в начале XXвека.- Душанбе., 1977.- С. 107. 
238
Ремиз А.И. Внешняя торговля Бухары до мировой войны. -Т.: ЦСУТрукреспублики,1922 -С. 24 
239
Ремиз А.И. Внешняя торговля Бухары до мировой войны. -Т.: ЦСУТрукреспублики,1922 -С. 15 


222 
бўлган. Хонликнинг сувга яқин бўлган ўтроқ марказий туманларидаги унумдор ва 
серҳосил ерларнинг асосий қисми мулкдорлар қўлида эди.
М.Йўлдошев мулк ерларини хонга қарашли ерлар деб таъкидласа
240
, Ю.Э.Брегель 
эса бундай дейишга асос йўқ ва бу ерлар хусусий, яъни фуқароларга тегишли ерлар деб 
қайд этади
241

XIX асрнинг биринчи ярмига оид маълумотларга кўра, мулк эгаларига тегишли 
ерлар хонликдаги барча суғориладиган ерларнинг ярмидан кўпроғини ташкил этган. 
Манбаларнинг маълумот беришича, айрим мулкдорлар ихтиѐрида икки-уч минг танобдан 
ўнлаб минг танобгача ер бўлган. Мисол учун, Питнак, Ҳазорасп ва Шўрохон шаҳарлари 
ҳамда уларга туташ бўлган қишлоқлар амир ул-умарога тегишли бўлган. 
Муҳаммадаминхон ўғли Абдулла тўрага 20 минг танобдан ортиқ ерни инъом қилган ва 
ҳоказо. 
Ер эгалари ер солиғи - солғут тўлаганлар. Муҳаммад Раҳимхон I нинг ўтказган 
ислоҳати бўйича солғут тўловчилар уч гуруҳга: аъло, авсат ва аднога ажратилган: 
- ўн танобдан кўп ери бўлган деҳқонлар аълолар ҳисобланган. Улар хонликка 
йилига ҳар бир таноб ери учун уч пухта тилла (1 пухта тилла=18 танга) солиқ тўлаганлар. 
Тарихий ҳужжатларда аълолар 11 таноб ери учун солғут тўлаганлар. Табиийки, Хоразм 
шароитида 10 танобдан ортиқ ерга ишлов бериш бир оила учун оғир бўлган (қиш ойлари 
шўр ювиш, сув чиқазиш ва ҳар 10 таноб суғорилган ер учун битта қазувчи бериш керак 
бўлган) ва ерни ижарага берганлар. Солғут тўловини ижарага олган, яъни ердан 
фойдаланган оила тўлаган. Ер эгаси қанча ердан ўзи фойдаланган бўлса солғутни шу ер 
учун ҳам тўлаган
242
.
- Беш танобдан ўн танобгача ери бўлган деҳқон авсат деб аталган ва ҳар бир таноб 
ери учун икки пухта тилладан тўлаган. 
- Беш танобгача ери бўлган қуйи тоифадаги деҳқон адно деб аталиб, улар ҳар бир 
таноб ер учун бир пухта тилла тўлаган. Саййидлар, шайхлар ва хўжалар барча турдаги 
солиқлардан озод бўлганлар
243

Бу рўйхатга ҳарбийларни ҳам қўшса бўлади. Ўз-ўзидан маълумки, ҳар бир давлатда 
баъзи имтиѐзлардан фойдаланган арбоблар бўлишган. Муаллиф санаб ўтган кимсалар 
давлат сиѐсатини юргизишда амалга оширган алоҳида хизматлари, шунингдек кенг омма 
орасида ўзларининг илми, ҳарбий салоҳияти, тутган обрўсига кўра солиқ тўламаслик 
имтиѐзига эга бўлишган
244

Вақф ерларига диний муассасалар, масжид, мадраса, қабристон, хонақоларга 
қарашли ер-мулклар кирган. Бу мулклар диний муассасаларга хон, амалдорлар ва айрим 
шахслар томонидан вақф қилиб берилган. Бундай ерлардан келган даромад диний 
240
Йўлдошев М. Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши. – Т., 1959. – Б. 85. 
241
Брегель Ю.Э. К изучению земельных отношении в Хивинском ханстве. – М.: Гл. Ред. Восточной лит., 
1972. – С. 55 
242
Брегель Ю.Э. К изучению земельных отношении в Хивинском ханстве. – М.: Гл. Ред. Восточной лит., 
1972. – С. 91. 
243
Брегель Ю.Э. К изучению земельных отношении в Хивинском ханстве. – М.: Гл. Ред. Восточной лит., 
1972. – С.78. 
244
Муталов О. Хива хонлиги Оллоқулихон даврида 1825-1842 йиллар («Риѐз уд-давла» қўлѐзма асари 
асосида) тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун тақдим этилган дисс-яси. – Т., 2003. – Б. 65 


223 
муассасалар эҳтиѐжи учун сарф этилган. Маълумотларга кўра, XIX аср ўрталарида 
хонликдаги вақф мулкининг умумий ҳажми 170-175 минг танобни ташкил этган.
Я.Ғуломов Хоразмнинг асосий фаровонлиги суғорма деҳқончилик қилиш билан 
боғлиқ бўлиб, мамлакатда суғориш ишларига ғамхўрлик қилиш давлат иши эканлигини 
таъкидлаб ўтади
245

Суғориш иншоотларини мунтазам равишда таъмирлаб туриш ва янги иншоотлар 
қуриш учун жуда кўп маблағ ва куч сарфлаш зарурияти туфайли Хива хонлари қўриқ 
ерларни ўзлаштириш ва каналлар қазиш билан кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда 
шахсан ўзлари шуғулланганлар.
Масалан, Огаҳий Муҳаммад Раҳимхон II давлат тепасига келгандан кейин ўзидан 
аввалги Хива хонлари сингари суғориш ишларига шахсан бошчилик қилганлигини қайд 
этади
246
.
Тарихий манбалардан маълум бўлишича Хива хонлиги бошқарув таркибида 
қадимдан мироб деган махсус унвон жорий этилган.
Хива хонлигида умумий қурилиш ишлари, ариқ қазиш ишлари устидан, умуман 
молия-солиқ бошқармасининг уч раҳбари мутасаддилик қилишга қарамай, сув ишларига 
қарайдиган махсус мироблик бошқармаси ҳам бор эди. Агар Ўрта Осиѐ шароитида 
суғориш ишларининг хўжалик аҳамияти жуда катта экани назарга олинса, бу тармоққа 
бошчилик қилувчи мансабдор шахснинг нақадар аҳамиятли ва мартабали экани ўз-ўзидан 
равшан бўлиб қолади. Миробларнинг мартабали амалдорлар сафидан жой олишиб, улар 
аъѐнлар сингари хонларнинг расмий тадбиларида қатнашиб келганлар. 
Баѐний Мироблар ичида Тоғай мироб алоҳида ҳурмат-иззатга эга бўлганлиги ва 
шахсан Муҳаммад Раҳимхон томонидан махсус хизматлари учун 1237 (1823) йили мироб 
этиб тайинланганлигини таъкидлайди
247

Деҳқончилик ва чорвачилик Хива хонлиги иқтисодий ҳаѐтининг асосларидан 
ҳисобланган. Деҳқончиликда Амударѐ қуйи оқимидан олинган кўплаб каналлар ва 
ариқлар муҳим ўрин эгаллаган. 
Хива хонлари суғориш тармоқларини таъмирлаш, янгиларини барпо этиш билан 
мунтазам равишда шуғулланиб келганлар. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари халқнинг ички 
таъминотини тўлалигича қондира олган. Янги суғориш иншоотларининг қурилиши воҳа 
ерларининг гуллаб-яшнаши, боғ-роғлар, янги турар жойлар, қишлоқ ва қўрғонларнинг 
асос солинишига замин яратган. 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish