Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


ХИВА ХОНИ МУҲАММАД РАҲИМХОН I ФАОЛИЯТИНИНГ ОХИРГИ



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

ХИВА ХОНИ МУҲАММАД РАҲИМХОН I ФАОЛИЯТИНИНГ ОХИРГИ 
ЙИЛЛАРИДА ХИВА - РОССИЯ МУНОСАБАТЛАРИНИНГ КЕСКИНЛАШУВИ 
 
Сапарбаев Б.Х., УрДУ “Тарих” кафедраси 
ўқитувчиси, bunyod.saparbayev@gmail.com 
 
XIХ аср биринчи чораги охирида Хива хонлигида қуллар меҳнатига таяниш асосий 
омиллардан бири бўлиб қолди. Қулларнинг кўпчилиги эронийлардан иборат бўлсада, улар 
орасида Россиядан келтириб сотилган қуллар ҳам анчани ташкил қилар эди. 
Хива хонлигида рус қулларининг меҳнатсеварлиги, кучлилиги ва ҳунарга 
қобилиятлилиги уларга нисбатан эзувчиларда муайян ҳурмат уйғотган. Ҳатто улар 
ғайридин бўлиб, бундайларга ўз дини қоидаларини бажариш таъқиқланган бўлса-да, 
хўжайинлари бу қулларга учта эътиқодни бажаришга рухсат қилишган: туғилган кунини 
нишонлаш, чўқиниш, ибодат қилиш; бу пайтда улар ишдан озод қилинади [Муравьев: 
134]. 
Бинобарин, ўша йилларда Хива хонлигининг деҳқон хўжаликларида асосий оғир 
ишларни қуллар бажаришган. Уларнинг машаққатли меҳнати билан деҳқончилик 
ривожланган, мўл-кўл ҳосил олинган, боғ-роғлар гуллаб-яшнаган. Аммо, қулларнинг 
орттирган бойлигидан фақат ер эгалари манфаат кўришган.
П.П. Ивановнинг ѐзишича, бу ―тирик товар‖ ларнинг асосий етказиб берувчилари 
туркманлар бўлиб, улар қуллардан бўшаган туяларига ғалла юклаб ўз маконларига 
қайтишган. 
XIX аср ўрталарида Хива хонлигида 30-40 минг қул меҳнат қилган. Рус 
қулларининг оғир аҳволини Н.Н. Муравьев ўз кўзи билан кўрган. Хивада битта рус 
қулнинг отининг оѐғини қучоқлаб, уни озод қилишни йиғлаб-ѐлвориб илтимос қилганини 
ўз асарида ачиниш билан қайд қилиб ўтган. 
Рус қуллари билан сартлар яхши муносабатда бўлган. Лекин ўзбеклар, айниқса, 
туркманлар уларга ѐмон назар билан қараганлар. Агарда бирорта қул қочса, бозорларда 
ўша қулнинг белгилари айтилиб, қидиришга бошлаганлар. Қулларнинг қочгани бутун 
мамлакатга тарқалган. Бу пайтда, отлиқ туркманлар ит ҳамроҳлигида қочоқни излаб 
чиқишган. Улар қуллар қочадиган ҳудудларни яхши билишган ва қочоқ қулни тутиб 
келиб, унинг эгасидан катта совға, пул олишган [Иванин: 62].
Рус давлати бир қанча марта ўзининг Хива хонлигида қулликда бўлган 
фуқароларини озод қилиш ҳақида илтимоснома юборгани фанга маълум. Бироқ, сотиб 
олинган қулни бепул озод қилишни ер эгалари исташмаган. Хон ноилож қолиб, бу 
илтимосномаларни ижобий ҳал қила олмагандан сўнг, икки мамлакат орасига аста-секин 
совуқчилик тушиб борган. Хива хонлиги билан Россия муносабатларига совуқчилик 
тушишининг яна бир сабаби Муҳаммад Раҳимхон I даврида хонликнинг Манғишлоқ ярим 
оролига таъсир ўтказа бошлагани эди [Иванов: 169]. 
Шунингдек, Хива хонлигининг қозоқ даштларигача етиб келиб, чўл аҳолиси 
ишларига ҳам аралашаѐтгани Россия сиѐсатчиларига ѐқмас эди. Бу ердаги даштдан иборат 
катта ҳудуд ҳар иккала давлатга ҳам қарашли эмас эди. Бу эса, чегара муаммосини 
келтириб чиқарар эди. Шу сабабли Россия давлати Хива хонлигига нисбатан қатор 
чоралар кўра бошлади. 1825 йилда Россиядан чиққан савдо карвони 625 кишидан иборат 


230 
қуролланган отряд назоратида йўлга чиқиб, Янги дарѐ қирғоғига етиб келди ва шу ерда 
бизга душман бўлган қирғизлар хиваликлар билан бирлашиб карвонга ҳужум қилдилар. 
Уч кун давом этган курашдан кейин карвон барча товарларни ташлаб орқасига қайтишга 
мажбур бўлди. Натижада 547, 600 рубл зарар кўрилди. Бундан ташқари Каспий бўйларида 
ҳар йили 200 нафар атрофида руслар ўғирлаб кетилиб Хива бозорларида қул сифатида 
сотилар эди. Шунингдек, Каспий денгизидаги балиқчиларни ўғирлаш ҳам оддий ҳодисага 
айланган эди. Рус қулларини хиваликлардан сотиб олиш 1826 йилда 21,289 рублни 
ташкил этди. Ушбу воқеалардан кўринадики, Хива билан бўлган бизнинг муносабатимиз 
тарихи анча узоқ бўлса ҳам ҳеч қачон дўстона равишда давом этмаган [Муаллифлар 
жамоаси: 72-73]. Демак, Муҳаммад Раҳимхон I фаолиятининг охирги йилларида Россия 
билан бўлган дипломатик муносабатлар тобора мураккаблашиб борган.
Бу даврга келиб мамлакатнинг ичкарисида, хусусан, чекка ҳудудларида 
беқарорлик, талончиликлар содир бўла бошлаган. Карвонларни талаш ҳоллари кучайган.
Шу сабабли 1821 йилга келиб, Оренбургга келаѐтган савдо карвонлари кескин 
қисқарди. Ҳаммаси бўлиб, Бухородан 1783, Хивадан эса атиги 5 туя юк келган холос. 1820 
йилда бу кўрсаткич Бухоро бўйича 4951, Хива бўйича 268 туяни ташкил этар эди [Иванов: 
169].
Муҳаммад Раҳимхон I ўз фаолиятининг асосий қисмини қўшни ҳудудларни ўзига 
бўйсундириш, мамлакат ҳудудларини кенгайтиришга сарф қилди. Бу соҳада катта 
ғалабаларни қўлга киритди. ―Аммо мамлакатнинг ички аҳволи ғоятда беқарор эди. Тўлаб 
бўлмайдиган солиқ тизими ҳуқуқсиз ўзбек деҳқонини хонавайрон қилиб, давлат 
организми мустаҳкамлигини таъминловчи ижтимоий базани тасаввур қилишга йўл 
бермади. Ўзбек халқига мансуб бўлмаган аҳоли ҳукмрон синф вакиллари томонидан 
шафқатсизларча эксплуатация қилинди. Хонликнинг иқтисодий ҳаѐти қуллар меҳнати, 
хонавайрон бўлган деҳқонларни эзиш ва мунтазам равишда қўшни халқларнинг таланиши 
ҳисобига яшади. Шу нарса равшанки, ҳарбий муваффақиятлар фақат ҳарбий-феодал 
мансабдорларнинг бойишига ѐрдам бериб, асосий меҳнаткаш омма ва хонликдаги ишлаб 
чиқариш кучларининг ўсиш даражасига салбий таъсир қилди‖ [Иванов: 165]. 
Бинобарин, мамлакатдаги ички зиддиятларнинг ўсиши ва Россия билан дипломатик 
алоқаларнинг ѐмонлашуви хонлик худудидаги беқарорликка олиб келди. 
 
Адабиѐтлар: 
1.Муравьев Н.Н.Путешествие в Туркмению и Хиву в 1819 и 1820 г.г. – М.: 1822. – С.134. 
2.Иванин М.И. Хива и река Аму-дарья. – Санкт-Петербург, 1879. – С.62. 
3.Иванов П.П. Очерки по истории Средней Азии. (XVI – середина XIX в) – М.: изд. ―Вост. 
Лит.‖ 1958. – С.169; С.165. 
4.Наши соседи в Средней Азии. Хива и Туркмения. Коллектив авторов. – Санкт-
Петербург, 1873. – С. 72-73.


231 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish