Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

Адабиѐтлар: 
1. Алексеев С.С.Право: азбука теория философия: Опыт комплексного исследования. – 
М.: Статут, 1999;
2. Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси. – Т.: ЎзР ИИВ Академияси, 2012. 
3. Кант И. Сочинения в шести томах. Т.4. Часть 2. – М.: Мысль, 1965. - С. 140- 148. 
4. Нерсесянц В.С. Юриспруденция. Введение в курс обшей теории права и государства. – 
М.: Юристь, 1998. 
5. Саидов А., Тожихонов У Давлат ва ҳуқуқ назарияси. Икки жилдли. 1 жилд. Давлат 
назарияси. – Т.: Адолат, 2001; 
6. Тайлор Э. Первобытная культура. – М.: Политиздат,1989;
7. Хрестоматия памятников феодального государства и права стран Европы. – М.: 
Гос. Изд. юрид. лит ры, 1961. С.11. 
8. Қадимий ҳуқуқий ѐдгорликлар: Хаммурапи қонунлари. Доро I нинг Беҳистун 
қояларидаги ѐзувлари. Таржима асар. Муаллифлар жамоаси: А.Самеджанов, 
А.Муҳамедов, Н.Турғунова. Масъул муҳаррир проф. Х.Т.Одилқориев. – Т.: Адолат, 
2016. 
9. Stanley L.,Paulson. Introduction. In Hans Kelsen Introduction to problems legal theory. – 
Oxford, 1992. 
УРГАНЧ СУРАТЛАР ГАЛЕРЕЯСИ 
 
PhD АбдуллаевМ.С., Хоразм Маъмун академияси грант раҳбари, 
Собиров С.У., Хоразм Маъмун академияси киичк илмий ходими
Хоразм тасвирий санъатида тарихий жанрда яратилган асарлар алоҳида ажралиб 
туради. Бу борада Т.Қурѐзов ва О.Аллабергановларнинг асарларини келтириш мумкин. 
Уларнинг ижодий ишларида реаллик, ойдинлик, шарқона нафислик, умумий фалсафий 
тафаккур, бадиий кўркамлик, тугаллик, сокинлик ва ижодкорлик тўла ўз ифодасини 
топади. Хоразм рангтасвир санъати ўз тараққиѐтининг янги босқичига кўтарилмоқда ва 
иқтидорли ѐш рассомлар етишиб чиқмоқда. 
Мавжуд галереялар Ўзбекистоннинг ҳозирги саънати тараққиѐтининг турли хил 
тамойилларини намойиш этади. Уларнинг ҳаммаси янги ижтимоий - маданий муҳитда 


307 
камол топаѐтган ѐш рассомлар ижодини тақдим қилмоқда. 
Марказий Осиѐдаги бир катор тарихий – маданий вазиятлар билан 
мустаҳкамлашган ҳозирги бадиий жараѐн мантиқи шунга олиб борадики, саънат ўзининг 
миллий ўзига хослигини йўқотмасдан, янги маънавий тимсолларга етиш йўлига чиқиб 
бормоқда. Республикамиз мустақилликка эришгандан буѐн мамлакатимизда қатор 
хорижий давлатлар билан алоқалар ўрнатган булсак, элчиларнинг биринчи қадамлари 
маданият ва саънат йуналишидаги узвий алоқаларимизни ривожлантиришга бағишланади. 
Урганч суратлар галереяси бутун Ўзбекистонга тарқалган ва кенг миқѐсдаги 
тамошабинлар эътиборига тушмаган музейлар сирасига киради. Галерея ҳаммамизга 
таниш бўлган Эрмитаж, Третьяков галереялари тенглаша олмайди албатта, аммо 
республика маданиятида ўз ўрнига эга. 
Урганч шаҳрида бадиий марказ очиш тўғрисидаги фикр 1982 йили пайдо бўлган ва 
1983 йили Ал-Хоразмийнинг 1200 йиллик юбилейи муносабати билан очилган. Галерея 
учун тарихий бино (1912 йилда қурилган почта биноаси) ажратилди. Бу бинода иккита 
асосий кўргазма зали бўлиб, ҳар битта зал 256 кв. м. ни ташкил этади. Экспонатларни 
сақлаш учун фонди мавжуд ва унинг майдони 104 кв. м. ни ташкил этади, экспонат 
саклаш хонаси - 104,0 кв.м., дурадгорчилик хонаси - 24,3 кв.м, фотолабаратория - 11,0 
кв.м, қабулхона - 13,0 кв.м, хўжалик, таъмирлаш хоналари ва устахоналар, маъруза 
хоналари ҳам шулар жумласидандир. Галереянинг ташкил этилганидан 1983 йил 30 март, 
Вазирлар Маҳкамасининг 159-сонли фармонига мувофик, бадиий галерея захирасини 
тўлдириш мақсадида 250 минг сўм маблағ ажратилган. 
Маданият вазирлиги Рассомлар уюшмаси билан биргаликда рангтасвир, 
қаламтасвир ва ҳайкалтарошлик асрларини саралаш ишларини олиб борди. Шу йўсинда 
кирим китоби (КП) га биринчи асарлар рўйхати тушди. Кейинчалик ҳар йили галерея 
ходимларининг ўзлари танлов асосида ажратилган маблағ эвазига асарлар сотиб ола 
бошлашди. 
Ўзининг биринчи ташкил топган йилариданоқ Урганч суратлар галереяси санъат 
марказига айлана борди ва шу билан бир қаторда профессионал даражадаги 
рассомларнинг ижодини шаклланишига сабаб бўлди. 
Тасвирий санъат асарларини тўплаш билан галереянинг илмий ходимлари 
шуғулланишади. Ҳозирги пайтга келиб унинг захирасида мингдан ортиқ асар мавжуд - 
рангтасвир, қаламтасвир ва ҳайкалтарошлик асарлари. Қиска давр ичида тўплам катта 
захирага айланди. Асарларнинг кўпчилик қисмини щу ерлик рассомларнинг асарлари 
ташкил килади ва шулар каторида Ўзбекистондаги таниқли рассомларнинг асарлари ҳам 
мавжуд. Бу ерда кенг миқѐсда таниқли халқ рассомларидан Р.Аҳмедов, Ч.Аҳмаров, 
Н.Қўзибаев, Р.Чориев, Д.Умарбеков, Б.Жалолов, А.Исаев, Я.Крикис ва бошқа 
рассомларнинг асарлари ҳам доимий экспозициядан жой олган. 
Рангтасвир асарлари билан бир қаторда қаламтасвир тўпламлари ҳам йиғилган, 
жумладан: Л.Ибрагимов, М.Содиқов, Г.Бойматов, М.Кагаров, П.Кичко ва бошкалар. 
Ҳайкалтарош усталардан И.Жабборов, Э.Алиев, Д.Рўзибоев, Ш.Усмонов, Р.Ҳотамов, 
Е.Сшанова асарлари доимий кўргазмадан ўрин олган. 
Галереянинг иш фаолияти тасвирий санъатни оммага кенг равишда тарғиб қилиш , 
кўчма кўргазма ва илмий тадқиқот ишларини олиб бориш билан бирга ҳар бир инсонни 
қалбига кириб бориб, ўз халкининг маданияти ва санъатини ўрганишга кўмак бўлади. 


308 
Урганч суратлар галереясининг иш фаолиятига бугунги кунгача махсус илмий 
изланиш нуқтаи назаридан қаралмаган. У ҳақидаги маълумотларни фақатгина 
информацион дастурлардан олиш мумкин. Галерея захирасида мингдан ортиқ иш 
бўлишига қарамасдан, улар Хоразм тасвирий санъати ва Урганч суратлар галереясининг 
ривожи ҳақида тўлалигича маълумот бера олмайди. 
Галерея захирасида сақланаѐтган асарларни таҳлил этиш ва умуман галерея ҳақида 
илмий – изланиш, тадқиқот ишларини олиб бориш долзарб масалалардан бири 
ҳисобланади. 
Хоразм вилоятида Урганч Суратлар галериясидан ташқари Хива ―Ичон қалъа‖ 
давлат музей қўриқхонасида ―Хоразм тасвирий санъати‖ доимий кўргазмаси мавжуд. 
Кўргазма ―Ичон қалъа‖нинг ғарбий томонида 1804-1812 йилларда қурилган Қутлимурод 
иноқ мадрасасида ташкил қилинган. Кўргазмада ҳаммаси бўлиб хоразмлик рассомлар 
томонидан воҳа аҳолисининг ҳаѐти, маданияти, анъаналари ва табиатини акс эттирувчи 52 
та экспонат жой олган. 
Кўргазмалар залининг умумий майдони 140 кв.м ташкил қилади. Рассомлар Тўра 
Қурязов, Павель Кичко, О.Аллаберганов, С.Худойбер-гановларнинг ишлари намойиш 
қилиниб келмоқда. Бундан ташқари кўргазмада сюрреалистик йўналишда ижод қилган 
машҳур хивалик рассом Рафаэл Давлетшиннинг картиналар жамламаси ҳам намойишга 
қўйилган. 
Хоразм тасвирий санъатнинг барча соҳаларида ижодий эркинлик етакчилик килди. 
Янги санъатнинг яралишида ҳукмронлик қилган ―соцреализм‖ ақидалари тазйиқидан 
халос бўлиш энг муҳим омиллардан бири эди. Бу жараѐн – меъморлик, театр, мусика, 
кино, тасвирий ва амалий санъатнинг ўзига хос ички хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда, 
турли йўсинда намоѐн бўлди. 
Адабиѐтлар: 
1. Абдуллаев М.С. Хоразм тасвирий санъат усталари. – Хива, Хоразм Маъмун 
академияси ноширлик бўлими, 2017. Каталог. 4 б.т. 
2. Ижодимиз ҳақида гапирсак. Графика, ҳайкалтарошлик альбомлар туркуми. Т.Қўзиев 
таҳрири остида. – Т., 2006. 
3. Хакимов А. Искусство Узбекистана: история и современность. – Т.: ―San‘at‖, 2010. 
С. 502. 
4. Ўзбекистон санъати. Умумий таҳрир остида.- Т.: ―Шарқ‖, 2001. 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish