Сақлашга қабул қилинадиган доннинг ҳолати



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/34
Sana24.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#239767
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
don va don maxsulotlarini kajta ishlash korxonalarida texnik zhixatdan tartibga solish foliyati yangi tizimini zhorij etishni urganish

Тадқиқотнинг мақсади. Дон ва дон махсулотларини қайта ишлаш 
корхоналарида ишончли ва самарали янги техналогик жараѐнларни 
аниқлаш, ҳамда сохадаги долбзарб булган муамоларни ўрганиш ва 
самарали бўлган ечимларни қўллаш. Дон ва дон махсулотларини қайта 
ишлаш, ахоли эхтиѐжи учун етказиб бериш, экспорт-импорт ишларини 
амалга оширишда инсонлар ва хайвонлар саломатлигига зарар 
етказмайдиган, атроф-мухит мухофазаси талабларига мос юридик ва 
жисмоний шахслар ва давлат мулкига путур етказмайдиган талабларини 
кўллаш ва ушбу талабларнинг юкори сармоя талаб этмайдиган 
жабхаларини ўрганиб чикиш. Талабларда жахон талабларига мос 
кўрсаткичларнинг йўл кўйилган энг чекка даражаларидан фойдаланишдан 
иборат. Йўкорида кўзда тутилган талаблар миѐрий-хукукий хужжатларда 
келтирилган. Бундай ҳужжатлар жумласига стандартлар, санитария, 
ветиринар-санитария ва фитосанитария нормалари ва қоидалари, 
фармакопия моддалари, экологик, ѐнғин транспорт қоидалари киради. 
Техник жиҳатдан тартибга солиш тизими стандартларнинг ихтиѐрий 
равишда қўлланишига асосланиб, мажбурий талаблар эса бошқа алаоҳида 
ҳужжатларда – яъни “техник регламент”ларда мужассамлаштиришга 
асосланган. 
Мажбурий талабларни ўрнатувчи алоҳида норматив ҳужжатларни 
қўллаш принципи техник жиҳатдан татрибга солиш бўйича иш олиб 
бораѐтган мамлакатларда бундай ҳужжатлар “дериктивалар” кўринишда 
МДҲда эса миллий регламентлар шаклида қабул қилинган. Техник 
тегламентлар ишлаб чиқиш сурати қуйидаги давлатлар мисолида 
келтириш мумкин. Арманистон Республикасида 59 та, Белоруссия 
Республикасида 30 та, Молдава Республикасида 40 та Россия 
Федерациясида 6 та Украинада 19 та Қозоғистонда эса 3 та 


- 8 - 
Республикамизда ҳам дастур бўйича техник регламентлар ишлаб чиқилиш 
режаси дастури мавжуд бўлиб, бу борадаги ишлар амалга оширилмоқда. 
Дон маҳсулотларини етиштириш, уни йиғиб олиш ва қайта ишлашда, 
ахоли эхтиѐжига етказишда юзага келадиган муаммоларни оптимал 
техник тартибга солиш яъни махсус техник регламентлар ишлаб чиқиш 
методлари билангина амалга ошириш мумкин. 
Бу муаммоларни ҳал этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 2010 йил 
10 майдаги 86-сонли қарорига асосан 2010-2013 йилларда техник 
регламентларни ишлаб чиқиш дастури қабул қилинди. Ушбу дастурда
27 та техник регламентлар ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
Техник регламентларда маҳсулот, фаолият ва хизматларнинг 
хавфсизлигини таъминлашга талаблар баѐн этилган бўлиб, улар 
қуйидагилардан иборат: биологик хавфсизлик; механик хафсизлик; 
кимѐвий хавфсизлик; ядро ва нурланиш хавфсизлиги; ѐнғин хавфсизлиги; 
электр ва электромагнит майдон хавфсизлиги; машиналар ва жиҳозлар 
ишлатилиши, ишдан чиқаришдаги (утилизация) хавфсизликлар; қурилиш 
ишлари, бинолар, иншоатлардан ва уларга яқин жойлардан фойдаланиш 
хавфсизликлари; ветиренария хавфсизлиги; саноатда ва ишлаб чиқариш 
корхоналари хавфсизлиги; портлаш хавфсизлиги; ахборот хавфсизлиги; 
синов усулларининг бирхиллигини таъминлаш. 
Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари хавфсиздиги тўғрисида ҳам 
2012 йилда “Дон, ун, ѐрма, кепак” маҳсулотларини нормалаш обеъктлари 
бўйича “Ўздонмаҳсулот” АК, “Ўзстандарт” агентлиги билан ишлаб чиқиш 
тасдиқланган. Ушбу кўрсатилган маҳсулотлар бўйича техник регламент 
ишлаб чиқиш лойиҳалар тайѐрланмоқда. 
Мамлакатимизда иқтисодий тарраққиѐтида муҳим стратегик 
ахамиятга эга бўлган дон маҳсулотларини етиштиришдан тортиб, уни кўп 
тармоқли истеъмол маҳсулот сифатида жаҳон бозорида муносиб 
қийматини эгаллаши учун узлуксиз технологик жараѐнни оптимал техник 


- 9 - 
тартибга солишда техник регламентларни яратиш ва улардан фойдаланиш 
мухим ахамият касб этади. 
Мамлакатимизда техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини ислоҳ 
қилишдан кўзланган асосий мақсад тадбиркорликни ривожлантириш учун 
қулай шароитлар яратиш ҳамда бевосита инвестицияларни жалб этиш, 
ишлаб чиқаришни ва мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш, 
хорижий бозорларга чиқиш, инновацияларни рағбатлантириш йўли билан 
мамлакатимизни барқарор иқтисодий ривожлантириш борасида самарали 
сиѐсат олиб боришдан иборат. 
Шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан 
оқилона фойдаланиш борасида техник жиҳатдан тартибга солиш экологик 
хафсизликни таминлаш учун асосдир. 
Ҳозирда мавжуд давлат стандартлаштириш тизими айрим жиддий 
масалалар бўйича Жаҳон Савдо Ташкилотининг ва республиканинг икки 
томонлама ва кўп томонлама олган мажбуриятлари, қоида ва талабларга 
жавоб бермайди ва маҳсулотларни бозорга киритилишида айрим асоссиз 
маъмурий тўсиқларни белгилайди. Натижада, бошқа мамлакатларга 
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотлар учун айрим чоралар 
кўришига имконият яратади. Бу ўз навбатида мамлакатнинг экспорт 
салоҳиятини чегараланишига олиб келади. 
Савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш ва маҳсулотларни 
бозорга кириш жараѐнини, уларни айрибошлашни соддалаштириш, ҳамда 
республика иқтисодиѐтининг аниқ тармоқлари самарадорлигини ошириш 
мақсадида, ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг “Техник жиҳатдан 
тартибга солиш тўғрисида”ги қонуни ишлаб чиқилди. 
Умуман, ушбу Қонун маҳсулотлар, уни ишлаб чиқариш жараѐнлари, 
ишлаб чиқариш, ишлатилиши, сақланиши, ташилиши, фойдаланилиши, 
зарарсизлантирилиши 
ва 
хизматлар 
кўрсатилишида 
бажарилиши 
мажбурий бўлган техник талабларни тартибга солинишини белгилайди
техник регламент талабларини бажирилиши юзасидан давлат назорати ва 


- 10 - 
текширувини, ҳамда техник жиҳатдан тартибга солишнинг ҳуқуқий ва 
ташкилий асосларини белгилайди ва ушбу борада ягона техник сиѐсат 
олиб борилишига йўналтирилган. 
Маҳсулотларнинг хавфсизлигини таъминлаш, атроф-муҳитга, аҳоли 
саломатлиги ва мулкига, техник ва ахборот мутаносиблигини таъминлаш, 
ресурсларни тежаш, маҳсулотларнинг ўзаро алмашувини таъминлаш, 
уларни назорат қилишнинг ягона услубларини, белгиланишини 
(маркировка) 
таъминлаш 
бўйича 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар, тадбиркорлик билан 
шуғулланаѐтган фуқаролар, ҳамда қайси муассаларга мансублигидан ва 
мулкчилик шаклидан қатъий назар мамлакат корхоналари, ташкилотлари 
учун мажбурий ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш 
тўғрисида”ги Қонуни республикамизда Давлат техник жиҳатдан тартибга 
солиш тизимининг муҳим принципларини белгилайди. Ушбу Қонун 
республикамизда ҳалқаро тажриба талабларини жорий қилинишига ѐрдам 
беради ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодини ислоҳ қилишнинг асосий 
принципларига уйғунлашган. 
Будан ташқари, маҳсулотлар билан муомала қилинаѐтганда, 
уларнинг турли ҳаѐт босқичларида, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва 
экологик хафсизликни таъминлаш бўйича “техник регламент”ларга 
қуйидаги мажбурий талаблар киритилиши режалаштирилмоқда. 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish