- 13 -
I. БОБ.
ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШ
ФАОЛИЯТИ ВА ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТЛАР
ТУЗИЛИШИНИ ЎРГАНИШ.
5. Техник жихатдан тартибга солиш қонунини қабул
қилишнинг зарурияти.
Давлатимиз рахбарининг ташаббуси билан маҳсулотлар, иш ва
хизматлар хавфсизлигини ошириш борасида амалга оширилаѐтган кенг
куламли ишлар мамлакатимиз иктисодий барқарорлигининг мухим
мезонларидан бири хисобланади.
Техник
жихатдан
тартибга
солиш
махсулотлар
рақобатбардошлигини ошириш, ишлаб чиқаришни модернизатсия қилиш,
махсулотлар хамда уларни ишлаб чиқариш жараѐнлари хавфсизлигини
таъминлаш ва мамлакат ташқи иқтисодий манфаатларини химоя қилишда
мухим, устувор ахамиятга молик юналиш сифатида хисобланади.
2009 йилда кабул килинган “Техник жихатдан тартибга солиш
туғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мақсади махсулотлар,
иш ва хизматлар хавфсизлигига қуйиладиган
мажбурий талабларни
белгилаш, қуллаш ва ижросини таъминлаш сохасидаги муносабатларни
тартибга солишдан иборат.
Мазкур талаблар инсон хаѐти ва саломатлиги, атроф-мухит, юридик,
жисмоний шахслар ва давлат мулкига зарар етказилиши эхтимоли билан
боғлиқ хавфга йул қуймасликни кузда тутади. Техник регламентларнинг
миллий ва халқаро меъѐрий хужжатларга мувофиқлиги, техник тартибга
солишнинг асосий
принсиплари сирасига киради, бу эса ўз навбатида
мажбурий стандартлаштириш тизимидан ихтиѐрий стандартлаштириш
тизимига юл очади, мажбурий қоидалар ва курсатмалар
техник
регламентларда берилган бўлиб бу регламентлар халкаро ахамятга эгадир.
- 14 -
Ҳозирда мавжуд давлат стандатрлаштириш
тизими айрим жиддий
масалалар буйича жаҳон савдо ташкилотининг ва республиканинг икки
томонлама ва кўп томонлама олган мажбурятлари, қоида ва талабларга
жавоб бермайди ва маҳсулотларни бозорга киритилишида айрим асоссиз
маъмурий тусиқларни
белгилайди ва натижада, бошқа мамлакатларга
юртимизда ишлаб чикарилаѐтган махсулотлар учун айрим чоралар
кўришга имконият яратади.
Бу ўз навбатида мамлакатнинг экспорт салохиятини чегараланишига
олиб келади. Бу эса мамлакатимизда техник жихатдан тартибга солиш
қонунининг қабул қилиниши ва техник регламентларнинг жорий этиш
кераклигига этарлича асос бўла олади.
Савдодаги техник тусиқларни бартараф
этиш ва махсулотларни
бозорга кириш жараѐнини, уларни айирбошлашни соддалаштириш, ҳамда
республика иқтисодиѐтининг аниқ тармоқлари самарадорлигини ошириш
мақсадида, хозирда Ўзбекистон республикасининг “Техник жихатдан
тартибга солиш тугрисидаги” қонуни ишлаб чиқилди. Умуман, ушбу
қонун техник регламент талабларини бажарилиши юзасидан давлат
назорати ва текширувини, хамда техник
жихатдан тартибга солишнинг
хуқукий ва ташкилий асосларини белгилайди ва ушбу борада ягона техник
сиѐсат олиб боришга юналтирилган.
Қонун аввало халқаро талабларга жавоб берадиган техник жихатдан
тартибга солиш, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш сохаларида
ягона сиѐсий негизни барпо этишга юналтирилган бўлиб, ушбу қонун
қабул қилинганлиги муносабати билан янги хуқуқий хужжатлар
яратилмоқда, қолаверса мамлакатимиз иқтисодий хаѐтида жиддий
ўзгаришлар олиб келиши лозим бўлган техник регламентлар ишлаб
чиқилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2010 йил 10
майда қабул қилинган “Техник жихатдан тартибга солиш тугрисида”ги
“Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга
оширишни давом эттириш
- 15 -
чора-тадбирлари хақида”ги қарорига асосан 2010-2013 йиллар учун техник
регламентларни ишлаб чиқиш дастури тасдикланди. Ушбу дастур
сиқилган табий газ ва суюлтирилган нефт газида харакатланадиган
автотранспорт воситалари, ўқув муассасалари учун нашриѐт махсулотлари,
спорт ускуна ва анжомлари, ғалла ва уни кайта ишлаш асосида олинадиган
махсулотлар, гўшт ва гўшт махсулотлари, сут ва сут махсулотлари
хавфсизлиги буйича умумий техник регламентлар хамда бошқа
катор
техник регламентлар ишлаб чиқишни ўз ичига олган.
Мамлакатимизда техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини ислох
қилишдан кўзланган асосий мақсад тадбиркорликни ривожлантириш учун
қулай шароитлар яратиш хамда бевосита инвеститсияларни жалб этиш,
ишлаб чиқаришни ва мамлакатимизнинг экспорт салохиятини ошириш,
хорижий бозорларга чиқиш, инноватсияларни рағбатлантириш юли билан
мамлакатимизни барқарор иқтисодий ривожлантириш борасида самарали
сиѐсат олиб боришдан иборат.
Қолаверса бошқа сохаларда хам халқаро миқѐсдаги техник
тўсиқларни олиб ташланиши ана шундай юксалиш ва ривожланишлар
калити хисобланади, бу эса ўз навбатида техник жихатдан тартибга
солишни кенг миқиѐсда тарғиб этишни провардидаги биринчи вазифа этиб
белгилайди. Бу вазифани бажарилиши мамлакатимизни иқтисодий
ривожланишига этарлича хисса қўша олади.