Назорат саволлари:
1.Туркий-рун ёзувининг келиб чиқиши ҳақида.
2.Руник ёзувининг полеографик хусусиятлари.
3.Руник алифбода сингармонизм қонунинг акс этиши.
4.Ундош фонемаларнинг ифодаланиши.
5.Унли фонемаларнинг ифодаланиш.
6.Қўш ундошларнинг ифодаланиши.
7.Қадимги уйғур ёзуви ҳақида ìàúëóìîò.
8.Уйғур ёзуви манбалари.
9. «Олтин ёруқ» асари.
10.Юридик ҳужжатлар.
Таянч атамалар:
Туркий рун ёзувининг келиб чиқиши ҳақидаги қарашлар. Рун ёзувнинг
палеографик хусусиятлари. Консонант ёзув. Туркий ёзувда сингармонизм
қонуниятининг акс этиши. Уйғур ёзувнинг хусусиятлари. Уйғур ёзуви обидалари.
Адабиётлар:
1. Ғ. Абдураҳмонов, А. Рустамов. Қадимги туркий тил. 12-24.
2. С.Е. Малов, Памятники…, 17-18, 95-107.
3. И.В. Кормушин К îñíîâí ì понятиям тюркской рунической палеографии.
«Советская тюркология», жур. 1975, № 2 25-47.
4.
В.А. Лившиц. О происхождении древнетюркской рунической ïèñüìåííîñòè.
1978 № 4, 84-98.
IV-МАЪРУЗА
ҚАДИМГИ ТУРКИЙ ТИЛНИНГ ФОНЕТИК ХУСУСИЯТЛАРИ.
Режа:
1. Унлилар системаси.
2. Чўзик унлилар масаласи.
3. Ундош фонемалар.
4. Сингармонизм.
А) палатал-веляр гармония;
Б) лабиал гармония;
18
В) жарангли-жарангсизлик мослоги.
Қадимги туркий тил фонетик системаси жиҳатдан ҳозирги ўзбек
тилидан кескин фарқ қилади. Бу ҳол, айниқса, унли фонемаларнинг
миқдори ва сифатида яққол сезилади.
Турколог олимларнинг кузатишларича, қадимги туркий тилда 8-та
унли фонема бўлган. Булар: а, э, и, о, о, у, у . бу фонемалар бир-бирига
қарама-қарши бўлган гуруҳларга, ÿúíè оппозицияларга ажралади. Бундай
оппозициялар уч хил:
1. Фонемалар қатори ёки уларнинг қаттиқ - юмшоқлик хусусиятига
қўра:
А) орқа қатор (қаттиқ) унлилар: а, , у, о.
Б) олд қатор (юмшоқ) унлилар: э, и, у, о.
2. Тилнинг вертикал ҳаракати (кўтарилиши) га кўра:
А) кенг унлилар: а, э, о, о.
Б) тор унлилар: , и, у, у.
3. Лабларнинг ҳаракатига кўра:
А) лабланган: у, у, о, о.
Б) лабланмаган: , и, а, э.
Юқоридаги уч турли оппозияцияни қўйидаги шакл (куб) орқали
кўрсатиш мумкин:
Бу шаклда: кубнинг олд томонда олд қатор (юмшоқ) унлилар, юқори
қисмида тор, қуйи қисмида кенг унлилар, ўнг томонда лабланган ва чап
томонда лабланмаган унлилар берилган.
Қадимги туркий тил фонетикасига доир яна бир масала-унда қисқа ва
чўзиқ унлилар мавжудлигидир (масалан: араб тилида). Ҳозирги туркман
ва ёқут тилларида ҳам бундай хусусият сақланган. Аммо ҳозирги ўзбек
адабий тилида чўзиқ унлилар йўқ. Қадимги туркий тилда чўзиқ унлилар
бўлганми? Бу саволга турколог олимлар ҳар ҳил жавоб берадилар.
19
Аввало шуни эслатиш лозимки, чўзиқлик ҳодисаси икки турли
бўлади: бирламчи чўзиқлиқ ва иккиламчи бўлмаган, фақат иккиламчи
чўзиқлик бўлган, дейди (масалан, В.Радлов, В. Грёнбек). Кўп олимлар
қадимги туркий тилда бирламчи чўзиқлиқ ßúíè ўзак таркибдаги бирор
ундош товушнинг тушиши натижасида унинг икки ёнидаги унли товуш
қўшилиб, битта чўзиқ унлига айланади: уғу у : у=ў тогорт-то: орт = орт.
Бундай хусусият ҳозир ҳам огзаки-сўзлашув шутқида қисман учрайди: тў
: мат, де : қон, қақа-қа.
Биринчи марта туркий тиллардаги чўзиқ унлиларни ýúòèôîð этган
олим О.Бётлинк. У ўзининг «Ёқут тили ҳақида» (1851) номли асарида бу
масалага алоҳида тўхталиб ўтган. Кейинчалик Е.Д. Поливанов ва Л.
Лигетилар бу фикрни кувватлайдилар бўлмаган дейиш мумкин. Туркий
тиллар фонетикаси бўйича йирик мутахассис А.М. Шчербак қадимги
туркий тилда бирламчи чўзиқ унлилар бўлдганлигини аниқ исғотлаб
берган. Унинг фикрича, туркий алифбодаги (а,э), (- , и), (-о, у)
ҳарфлари кўпинча чўзик унлилари ифодалаган. Масалан, = б а
(боғламоқ), йа (ёй) =апскар.
Қадимги туркий тил вокадизмини ҳозирги ўзбек адабий тили унлилар
системасига қиёс қилсак, қўйидагича ўзгаришлар юз берганлигини
кўрамиз:
1.
Ҳозирги ўзбек тилида сингармонизм ҳодисаси ўйқолганлиги
туфайли қаттиқ ва юмшок вариантлар конвергенцияга учраб,
битта умумий (индиферет) унлилар ҳосил бўлган: -и=и, у-у=у,
о-о=ў.
2.
Қадимги туркий тилда учрамайдиган Э ва Э (ота) унлилари
ўзбек тили тарихининг кейинги даврларида пайдо бўлган.
Шундай қилиб, ҳозирги адабий тилитмиздаги 6 та унли фонема
қуйидагича пайдо бўлган:
20
О У О
Ў
А И У О
Э
3.
Чўзик унлилар адабий тилда ўйколиб, айрим шеваларда:
Туркистон, Иколн, Манкет ҳамда Хоразмнинг айрим ўғуз
шеваларида сақланган: а: д нг нэ? (отинг нима?)
Ундош фонемалар. Қадимги туркий тилда ундош фонемалар миқдор
жиҳатдан анча оз бўлган. Унда 8 та портловчи: б, п, д, т, г, қ, к, ч; 5 та
сирғалувчи: з, с, ғ, ш, й ва 5 та сонор: л, м, н , нг, р ундошлар бўлган.
Ўрхун- Энасой обидаларида жарангли в ундошини ифодаловчи махсус
ҳарф ўйқ. Бинобарин, бу товуш ҳам астемолда бўлмаган дейиш
мумкин. Бироқ айрим олимлар (Ж.Клосон) ундошини ифодаловчи
ҳарф ўрни билан в ни ифода этган, деган фикрни айтади. Шундай
қилиб, руний обидаларида ж, ж (аждар), х, х, ф, ц, тофушлари
кейинчалик турли ички ва ташқи факторлар асосида пайдо бўлган.
Шуни òàúêèäëàø лозимки, бу борада уйғур ёдгорликлари айрим
фарқларга эга. Уларда руний ёдгорликлар тилида учрамайдиган в, х, ж
портловчи ундошлар ҳам кўлланган. Аксинча, Ўрхун обидаларида
мавжуд бўлган нг сонори уйғур ёдгорликларида йўқ (ҳарф ҳам, товуш
ҳам). Демак, уйғур обидаларида қуйидаги 20-та ундош фонемалар
қўлланади: портловчилар: б, п, д, т, г, к, ғ, ч, ж; сирғалувчилар: в, з, с, ғ,
ш, й, х; сонолар: р, л, м, н.
Академик А. Рустамов фикрига қараганда, қадимги уйғур ёзуви
ёдгорликларида сирғалувчи ж (аждар) ва сирғалувчи тиш-тиш ундоши з
ҳам учрайди. Арабча зол ( ) ҳарфи анлатувчи товуш. Шунингдек,
портловчи ж ундоши ифодалаган ҳарф сирғалувчи ж (аждар) ундошини
ҳам ифодалайди.
21
Сингармонизм. Қадимги туркий тилининг энг муҳим фонетик
хусусиятларидан бири сингармонизм ҳодиссасидир. Сингармонизмнинг
иккита қўриниши мавжуд: танглай оҳангдошлиги ва лаб оҳангдошлиги.
Танглай (палатал-веляр оҳангдошлиги шундан иборатки, унда сўзнинг
бошида қаттиқ товушлар бўлса, кейинги бўғинларҳам шунга мос қаттиқ
товушлар қўлланади: қағанка, қанаға; агар сўз бошида юмшоқ олд қатор)
товушлар бўлса, кейинги бўғинларда ҳам шундай товушлар келади:
бэглэри, Култигин.
Лабиал гармония (оҳангдошлик) шундайки, сўз бошида лаб унлилари
бўлса, кейинги бўгинларда ҳам лаб унлилари келади. Масалан, буйруқ,
олурупан (ўтириб). Лекин лаб оҳангдошлиги, асосан, иккинчи ва учинчи
буғинларгача чақланиб, ундан кейинги бўғинларда делабиализация юз:
бодун, сунгушдимиз (жанг қилдик).
Сингармонизмнинг яна бир тури жарангли ва жарангсиз ундошларни
бир-бирига мос ҳолда келишидир. Масалан, шаҳарга, қишлоққа. Лекин
қадимги туркий тилда кўпинча бу ҳодисанинг бузилиши, ÿúíè жарангли
билан жарангсиз ундошнинг ёнма-ён келиши кузатилади. Айниқса, бу
ҳол лт, рт, нт каби товуш бирикмаларида кўп учрайди. Масалан, биртқ,
йолта, қ л нт каби.
Do'stlaringiz bilan baham: |