Саволлар:
1. Тил тарихининг халқ тарихи билан боғлиқ эканлиги.
2. Туркий тиллар тарихий тараққиётининг асосий даврлари.
3. Олтой ва хун даври ҳақида маълумот.
7
4. Қадимги турк даври ҳақида маълумот.
5. Қадимги турк хоконлигининг вужудга келиши.
6. Қадимги туркий қабилаларнинг иқтисодий ва маданий ҳаёти.
7. Қадимги туркий тил- ҳозирги туркий тилларнинг асос тили.
8. «Қадимги туркий тил» фанининг мазмуни ва мундарижаси.
9. «Қадимги туркий тил» фанининг бошқа фанлар билан алоқаси.
10. «Қадимги туркий тил» фанининг аҳамияти.
Таянч атамалар:
1. Тил тарихи билан халқ тарихининг бирлиги.
2. Туркий тиллар тарихининг даврлари.
3. Қадимги турк даври, унинг муҳим хусусиятлари.
4. «Асос тил» тушунчаси.
5. «Қадимги туркий тил» курсининг маърифий ва тарбиявий аҳамияти.
Адабиётлар:
1. Абдураҳмонов Г., Рустамов А. «Қадимги туркий тил» қўлланма Т. 1982 й.
2. Н.А.Баскаков. Введение в изучение тюркских языков М., 1969 й.
3. Н.К.Антонов. Лекции по тюркологии. I-II Якутск,1976, 1979.
4. М. Исҳоков. Унутилган подшоликдан хатлар. Т., 1992 й.
5. С.Е. Малов. Памятники древнетюркских письменностей. М.Л. 1951.
6. Н. Раҳмонов Турк хоконлиги.
8
II-МАЪРУЗА
ҚАДИМГИ ТУРКИЙ ТИЛ МАНБАЛАРИ.
РЕЖА:
1. Қадимги ёзувлар ҳақида ìàúëóìîò.
2. Ўрхун-Эсаной обидаларининг топилиши ва ўрганилиши.
3. Туркий рун ёзуви ёдгорликлари таснифи.
4. Ўлкамиздан топилган руний обидалар.
5. Энг йирик руний обидалар.
Туркий халқлар, жумладан ўзбек халқи, энг кўҳна ва бой ёзув
маданиятига эга. Араб истилосига қадар Ўрта Осиё халқари ҳар хил
алифболардан фойдаланганлар: оромий, хоразмий, сўғд, сурёний, уйғур,
монавий во бошқа. Айниқса қадимги турк даврида (V-X асрлар)
хоқонликнинг турли ҳудудларида яшаган туркий қабилалар ўзига хос
махсус алифбодан фойдаланганлар. Бу Ўрхун-Эсаной ёки туркий рун ёзуви
номи билан машҳур бўлган ёзувдир. Шоир Эркин Воҳидов: «Суйласин
Афрасиёбу, сўйласин ўрхун хати», деганда ана шу ёзувни кўзда тутган.
Араб истилочилари Ўрта Осиёни забт этгач, маҳаллий халқларнинг
дини, маданияти, урф-одатлари ва ёзувларини таъқиқлаб, ўзларининг дини,
урф-одатлари ва ёзувини мажбуран жорий қилдилар. Натижада жуда кўп
маданий, илмий ва адабий бойликларимиз йўқ қилиб юборилди. Фақат
уларнинг оёғи етмаган ва кўзи тушмаган айрим обидаларгина сақланиб
қолган ва бизгача етиб келган. Қадимги туркий ёзувимиз ҳам ана шундай
даҳшатли ва ачинарли тарихни ўз бошидан кечирган.
Х асрга қадар кенг қўлланилган қадимги туркий ёзув кейинги
даврларда бутунлай èñòåúìîëäàí чиқарилди ва қарийб ўн аср давомида
тарих саҳифаларидан ўчириб юборилди. Тарих қарида «ўлик» ҳолда
беркиниб ётган ёзувнинг қайтадан «тирилиб», янги ҳаёт йўлига қадам
қўйиши анча қизиқарли тарихга эгадир.
9
Туркий рун ёзуви ҳақидаги дастлабки маúлумот XVII аср охирларида
пайдо бўлди 1692 йилда Амстердам шаҳрининг бургомистри Н.Витзен рус
манбаларига асосланиб, Сибирда номаълум ҳарфлардан иборат бўлган бир
нечта ёзма ёдгорликлар топилганлиги ҳақида хабар берди. 1696 йилда
таниқли рус картографи С.Ремезов иккита харита тузиб, уларнинг бирига
«Ўрхун тоши» деган махсус белги қўйган.
Руний обидалар ҳақида биринчи марта аниқ илмий маúлумот берган
киши – бу тутқунликдаги швед офицери И.Страленберг (1676-1750) бўлди.
У ўзининг «Оврупо ва Осиёнинг Шимолий –Шарқий қисми» (1730) номли
асарида шимолда яшовчи бир қанча туркий халқлар ва уларнинг тили
ҳақида маúëумот беради. Шунингдек, бу асарда Энасой дарёси бўйидан
топилган номаúлум ёзув ёдгорлиги ҳақида ҳам анча кенг тўхталиб ўтган.
1815 йилда Г.Спасский «Сибирский вестник» журналида ўзининг
«Сибирнинг қадимги ёдгорликлари» номли мақоласини эúлон қилди. Бу
мақолада бир номаúлум ёзув ҳақида тўхталиб ўтган эди. Бу мақола бир
қатор Оврупо тилларига таржима қилинди ва кўп олимлар ýúтиборини
ўзига жалб қилди.
1889 йилда Фин олимлари Энасой ёдгорлиги атласини босиб
чиқардилар ва бу ёзувни ўзлариники деб даúво қилдилар. Бироқ худди шу
йили яна бир қутлуғ топилма қўлга киритилди. Бу рус ўлкашунос олими
Н.М.Ядринцев томонидан Мўғулистоннинг Кошо-Цайдам қишлоғида,
Ўрхун дарёси бўйидан топилган иккита катта ёзма ёдгорлик эди.
Ёдгорликларнинг
ҳарфлари
Энасой
дарёси
бўйидан
топилган
ёдгорликникига ўхшар эди. Шунинг учун уларни «Ўрхун-Энасой ёзуви»
деб атай бошладилар.
1890 йилда А.Ҳейкел раҳбарлигида Фин олимларининг экспедицияси,
1891 йилда эса В.В.Радлов раҳбарлигида Петербург ФА экспедицияси
уюштирилди. 1892 йилда ҳар иккала экспедиция материаллари эúлон
10
қилинди. Энди олимлар олдида жуда оғир вазифа - бу номаълум ёзувни
ўқиш вазифаси турар эди. Бу машаққатли вазифанинг уддасидан чиқиш
шарафига биринчи бўлиб В.Томсен ва академик В.Радловлар муяссар
бўлдилар. Бунда, айниқса, даниялик машҳур олим В.Томсенинг
хизматларини алоҳида таúкидлаш лозим. У Ўрхин дарёси бўйидан
топилган энг катта битигни синчиклаб ўрганиб чиқди ва аввало, ундаги
ўхшаш ҳарфларни аниқлаб чиқди. Улар 38 та эди. Сўнгра мармар тахта
орқасида хитой ёзувида битилган матнга қиёслаб турк сўзини (хит. Ту-куе)
аниқлади. Кейин тэнгри ва Култигин сўзларини ўқиди. Олим шундай
гипотеза қўйди: агар Хух таркибида икс (Х) ундош бўлса, у ҳолда игрек
(У) унли бўлади. (Таш); аксинча агар Х унли бўлса, у холда У индош
бўлади (ака). Сўнгра Томсен Туркий тилларга хос бўлган сингрмонизм
қонунига асосланиб, матндаги қаттиқ ва юмшоқ ҳарфларни аниқлади. Шу
тариқа олим 1893 йил 25 ноябрда Ўрхун алфавитини тўлиқ дешифровка
қилишга муваффақ бўлди. 1893 йил 15 декабрида Томсен дания Кирол
Академиясида ўз тадқиқоти натижалари ҳақида ахборот берди. Бир ойдан
кейин эса В.В.Радлов Петербург ФА йиғилишида Култигин ёдгорлигининг
немисча таржимасини ўқиб берди. 1897 йилда П.М. Мелиоранский рус
тилига таржима қилди. Шундай қилиб, икки буюк олимнинг
ҳамкорликдаги меҳнатлари туфайли бу илмий жумбоқ ҳал бўлди. Маúлум
бўлдики, бу икки номаúлум ёдгорлик қадимги туркий ёзув ва туркий тилда
битилган бўлиб, турк ҳоқони Моғиланхан-Билга ҳоқон (734 ўлган) ва
унинг укаси саркарда Култигин (731 ўлган) қабрига қўйилган ёдгорлик
экан.
Кейинги йилларда турли ҳудудлардан: Мўғулистон, Шарқий,
Туркистон, Олтой, Кавказ, Тува, Қирғизистон, Коғозистон ва бошқа
жойлардан туркий рун ёзувида битилган ёдгорликлар кўплаб топилди ва
топилмоқда. Турколог олим Д.Д. Василüев ҳозиргача топилган барча
руний обидалар каталогини тузиб, уларни жўғрофий принцип асосида
11
тасниф қилиб, 7 гуруҳга ажратди. Еттинчи гуруҳга Ўзбекистон ва
Тожикистон ҳудудларида топилган битиглар киритилган. Улар жами 17-та
бўлиб, асосан, хум ва бошқа сопол буюмларга ўйиб ёзилган кичик-кичик
парчалардан (2-12 ҳарфдан) иборат.
Қадимги туркий ёзув бир аср давомида турлича номланиб келди.
Энасой ёзуви, Ўрхун ёзуви, Ўрхун-Энасой ёзуви, туркий рун ёзуви каби.
Айрим араб манбаларида бу ёзув «дулбарчин» номи билан эсга олинган.
Ҳозирги замон туркология фанида, асосан «Қадимги туркий рун ёзуви»
атамаси қўлланмокда. «Рун» («Руно») сўзи қадимги скандинавча бўлиб,
«сирли» деган маúнони англатади. Қадимги герман халқларига мансуб
бўлган айрим ёзув намуналари шундай аталган. Шунга асосланиб қадимги
туркий ёзувни ҳам руний ёзув (Древнетюркское руническое писüìî) деб
аташ қабул қилинган.
Руний обидаларнинг энг йириклари қуйидагилар:
1.
Култигин
битигтоши. 1889 йилда
Н.М.Ядринцев
Мўғулистоннинг Кошо-Цайдам қишлоғидан, Ўрхун дарёси
бўйидан топди. Ёдгорлик яхлит мармар плитадан иборат бўлиб,
баландлиги 3м. 15см. эни 1м.24см., қалинлиги 41 см. Тош
тахтанинг юз қисмига 40 сатр, ўнг томонига 13 сатр, чап
томонга ҳам 13 сатр матн ўйиб ёзилган. Тош тахтанинг олд
томонидаги 40 сатр билан ўнг тарифдаги 13 сатр «Улуғ битиг»:
(Ктб) ва чап ёнидаги 13 сатр «Кичик битиг» (Ктм) деб
берилади. Бу ёдгорликда Култигиннинг олиб борган жанглари,
ғалаба ва мағлубиятлари кенг баён қилинган.
2.
Билга ҳоқон битингтоши. Элтариш хоқоннинг ўғли,
Култаннинг акаси Билга хоқон қабрига ўрнатилган, Хитой
манбаларида у Моғилан номи билан берилган. Бу ёдгорлик ҳам
Ўрхун дарёси бўйига, Култигин ёдгорлигининг 1км. Жанубий
ғарбида ўрнатилган. Билга хоқон 734 йилда 50 ёшда заҳарлаб
12
ўлдирилган. Ёдгорлик бир йилдан кейин 735 йилда ўрнатилган.
Бу битигнинг матни Култигин ёдгорлигига анча якин. Хатто
Ктб нинг 1-30 сатрлари кейинги ёдгорликда айнан
такрорланган (3-23 сатрлар).
3.
Тўнюқуқ битигтоши. Бу ёдгорликни 1897 йилда Д. ва Е.
Клеменцлар Шимолий Мўгулистондан, Баин Цокто манзилидан
топганлар. Тўнюқуқ учта ҳоқон: Элтериш (692 ўл.) Қапаган
(716 ўл.) ва Билга ҳоқон (734 ўл.) саройида маслаҳатчи бўлиб
хизмат қилган донишманд киши бўлган. Ёдгорлик матни 62
сатрдан иборат. У шундай бошланади: «Билга Тўнюқуқ мен
ўзим Табғач давлатида тарбияландим». Кўринадики, асар
бошидан охиригача Тўнюқуқ тилидан ҳиқоя килинади. Демак,
бу ёдгорлик унинг тириклигида ёздирилган.
4.
Ирқ битиг (Фолнома). 1914-18 йилларда ўтказилган
командировка вақтида археолог А.Стейн томонидан Шарқий
Туркистондан Дунхан яқинидаги «минг будда ғори» деб
аталувчи
ибодатхона
хизматчисидан
олиб,
Лондонга
келтирилган. Бу ёдгорлик 100 бетга яқин китобча бўлиб,
шаманларнинг диний асари-Фолкитоб саналади. Уни В.Томсен
таржима қилган ва нашр эттирган. С.Е.Малов ўзининг ПДП
асарида тўлиқ транскрипцияси ва таржимасини берган.
Do'stlaringiz bilan baham: |