Фойдаланилган адабиётлар:
1. Автомобиллар техник эксплуатацияси. Қайта ишланган ва
тўлдирилган русча 4-нашридан (проф. Кузнецов Е.С. таҳрири остида.
М.:Наука 2004й. 535 б.) таржима проф. Сидиқназаров Қ.М. умумий таҳрири
остида, Тошкент “VORIS-NASHRIYOT”, 2006. – 670 б.
125
2. Автомобиллар техник эксплуатацияси. Ўзбекистон Республикаси
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги автотранспорт олий ўқув юртлари
талабалари учун дарслик сифатида тавсия этган. Проф. Сидиқназаров Қ.М.
умумий таҳрири остида, Тошкент “VORIS-NASHRIYOT”, 2008. – 560 б.
3. Техническая эксплуатация автомобилей. Учебник для Вузов. Под
ред. проф. Е.С. Кузнецова. М: Наука, 2001 г.
4. Hamraqulov O., Magdiyev Sh. Avtomobillarning texnik ekspluatatsiyasi.
Toshkent, 2005 yil.
Интернет сайтлари:
http://www.auto-sib.com
http://www.znaj.ru
http://revolution.allbest.ru
http://www.iso.ch
http://www.Standart.uz
САНОАТ ЧАНГЛИ ГАЗЛАРИНИ ТОЗАЛАШ ҚУРИЛМАЛАРИНИНГ
ТИЗМЛИ ТАХЛИЛИ
PhD,А.С. Исомидинов 28-19 ТМЖ гурухи талабаси Халилова Фирузабону
.
Фарғона политехника институти
Кимё саноати, қурилиш материаллари, енгил саноат ва ишлаб
чиқаришнинг турли тармоқларида ҳом-ашёларни қайта ишлаш,
аралаштириш, узатиш, тайёр маҳсулот ҳолатига келтириш жараёнларида
турли жинсли системалар чанглар, тутунлар, туманлар ажралади. Технологик
жараёнларни тўғри амалга ошириш учун саноат газлари ва ҳаво ушбу
чиқиндилардан тозаланиши зарур. Аралаштиргичлар, диспергаторлар,
кўпчилик модда алмашиниш қурилмалари, қатор кимёвий қурилмалар газ ва
чангларни тозалашнинг эффектив схемаларисиз яхши ишлай олмайди.
Чангли газлар газ аралашмаларидан қимматбаҳо маҳсулотларни ажратиб
олиш, жараён кетиши пайтида унга салбий таъсир қилувчи ва қурилма
бузилишини тезлаштирувчи моддаларни газ аралашмаларидан чиқариб
ташлаш ва атроф - муҳит ҳавосининг ифлосланишини камайтириш учун
тозаланади. Ҳозирда саноат корхоналарида чангли газларини тозалашнинг
оғирлик кучи таъсирида чўктириш, марказдан қочма, электр ва бошқа кучлар
майдонида чўктириш, фильтрлаш ва газларни ювиш усулларидан
фойдаланиб келинмоқда.
Юқоридаги чангли газларни тозалаш усулларидан энг самаралиси
ювиш усули бўлиб, ушбу усулдан фойдаланилганда чангли газ оқими томчи ёки
плёнка ҳолатидаги суюқлик билан контактда бўлади. Чангларнинг гидрофилл
ҳоссасига кўра чанг суюклик юзасига ёпишиб, у билан бирга қурилмадан
ташқарига чиқарилади. Ювиш усули кичик (0,1 мкм гача) чанг зарраларини
ҳам тутиб қолиш ҳусусиятига эга. Унинг тозалаш самарадорлиги 99 %
юқори. Бундан ташқари газ ва чангларни ювувчи қурилмалардан газларни
совутиш ёки намлаш; чанг билан биргаликда томчи ва туманларни тутиб
126
колиш; газ қўшимчаларни абсорбциялаш каби мақсадларда ҳам ишлатиш
мумкин. Шу боис ҳозирги кунда саноат тармоқларида ушбу усулдан
фойдаланиш тенденцияси кузатилмоқда.
Лекин ушбу усул камчиликлардан ҳоли эмас. Масалан, қурилма
юзаларига чанг заррачаларининг ёпишиб қолиши, суюклик (одатда сув)
сарфининг юқорилиги, газларни, айниқса агрессив газларни, тозалаш учун
қурилма деталларини коррозиядан химоя қилиш, паст температурада (0° дан
кам) ишлатишда қўшимча энергиянинг сарфланиши, катта тезлик билан
ишлайдиган
қурилмалар
учун
қушимча
томчи
ушлагични
ўрнатилиши,қурилма гидравлик қаршилигининг юқорилиги, ифлосланган
сувларнинг (суюқлик шлами) ҳосил бўлиши ва ҳосил бўлган чиқинди
сувларни қайта тозалаш муаммолари. Бу эса жараёнда қўшимча энергия
сарфини келтириб чиқаради. Шу сабабли ушбу қурилмаларда кам энергия
сарфида юқори тозалаш самарадорлигини таъминловчи тадқиқотларни
ўтказиш долзарб хисобланади.
Юқоридаги
муаммоларнинг
ҳал
қилиниши
ва
эффектив
энергиятежамкор газ ва чангларни ювувчи қурилмаларни тахлил қилиш
асосида инновацион таклифлар ишлаб чиқиш муаммонинг ечими бўлиши
мумкин. Адабиётлар шархига эътибор қаратадиган бўлсак, газлар ва
чангларни ювувчи қурилмаларнинг бир неча синфлари мавжуд.
Фазалар контакт юзасининг турига кўра; суюқлик сочиб берувчи
қўзғалмас ва қўзғалувчан насадкали, тарелкали ( барботажли ва кўпикли)
(плёнкали) (сув плёнкали циклонлар ва уюрмали чанг ушлагичлар);
Иш принципига кўра: гравитацион, марказдан қочма, зарба инер цион,
оқимчали ва механик газювувчи қурилмалар;
Энергия сарфига кўра: паст босимли чанг ушлагичлар - гидравлик
каршилиги 1500 Па гача (суюкликни сочиб берувчи, тарелкали, марказдан
кочма), ўрта босимли чанг ушлагичлар - қаршилиги 1500-3000 Па гача
(насадкали механик, зарба инерцион), юқори босимли қурилмалар (Вентур и
трубаси, дезинтеграторлар).
Кейинги пайтда саноат газ ва чангларини тозалашнинг янада эффекти в
ва энергиятежамкор усуллари ва қурилмаларини яратиш ишлари, соха
олимлари томонидан амалга оширилиб, ишлаб чиқариш жар аёнига тадбиқ
этилмоқда. Булардан бири роторли газ ва чангларни ювиш қурилмалари
бўлиб, бу қурилмаларда газ ва чангларни тозалаш юқорида келтирилган
қурилмалардан анча самаралидир. Бироқ бу қурилмаларда ҳам хал қилиниши
лозим бўлган айрим камчиликлар мавжуд. Энергия сарфи анча
камайтирилган бўлсада суюқлик билан газ ва чангларни тўқнашиш контакт
юзалари мукаммал эмас. Бундан ташқари бу қурилмаларнинг аксарият
турлари вертикал циклон кўринишида бўлиб бунда ювилган газ ва чангларни
чўкиш тезлиги унча юқори эмас.
Ушбу мақолада нисбатан замонавий ҳисобланган чангли газларни
ювиш қурилмалари кўп омилли тизмли тахлилдан ўтказилди.
Қурилмаларнинг ҳар-бир ишчи органлари алоҳида тизм деб қаралиб, кир иш
127
ва чиқиш параметрлари аниқланди. Алоҳида тизмлар квазиаппратлар деб
қабул қилинди ва Matlab дастуридан фойдаланиб уларнинг ишчи
параметрларидаги камчиликлар визуал ҳолатда кўрилди. Қурилмаларни
такомиллаштириш ва мақбул параметрларни баҳолаш мезонлари ишлаб
чиқилди.
Тахлил натижалари шуни кўрсатдики ҳозирда қўлланилаётган роторли
аппаратларнинг контакт элементлари конструцияларини такомиллаштириш
тадқиқот ишларига қўйиладиган талабларни тўлиқ қаноатлантирар экан.
Бундан ташқари газ ва чанглар эффектив юзага тенг тақсимланиши ва
юзанинг ушланган газ ва чанглардан тез тозаланиши ҳисобига газ ва
чангларни тозалаш самарадорлиги олдинги қурилмаларга нисбатан анча
юқори бўлар экан.
1. В.Н.Ужов, А.Ю.Вальдбер г, Б.И.Мягков, И.К.Решидов. Очистка
промышленных газов от пыли. –М.: Химия, 1981. –392 с.
2.
О.С.Балабеков, Л.Ш.Балтабаев. Очистка газов в химической
промышленности. Процессы и аппараты. –М.:Химия, 1991. – 256 с.
Do'stlaringiz bilan baham: |