Изланувчилар online илмий-амалий


ИЧКИ ВА ТАШКИ ҚАТЛАМЛАРИ КОМПОЗИТ МАТЕРИАЛЛАРДАН



Download 8,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/275
Sana24.02.2022
Hajmi8,11 Mb.
#239485
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   275
Bog'liq
Anjuman 16-17 30.11.2020

 
ИЧКИ ВА ТАШКИ ҚАТЛАМЛАРИ КОМПОЗИТ МАТЕРИАЛЛАРДАН 
ИБОРАТ ЦИЛИНДРСИМОН ҚУВУРЛАРНИНГ ВА 
РЕЗЕРВУАРЛАРНИНГ МУСТАХКАМЛИГИ ВА УЗОҚҚА 
ЧИДАМЛИЛИГИ. 
Илмий раҳбар: А.Дусматов, Талабалар: О.Мақсудов., А.Мухамедшин (2-17 
БИҚр) 
 
Ушбу изланишда ички ва ташқи қатламлари композит материаллар 
билан ўралган ўртасида металл қатламли цилиндрсимон қобиқларнинг 
узоққа чидамлилиги ва мустаҳкамлиги кўриб чиқилган. Металл қувурлар 
маьлумки, кислота, ишқор каби агрессив мухитларга чидамсиз бўлади яьни 
коррозияга учраш натижасида ўзининг мустаҳкамлигини ва узоққа 
чидамлилигини йўқотади. Металл труба (қувурларнинг) юк кўтариш 
қобилятлари компазит қувурларникига нисбатан бир неча баровар катта 
бўлади. Агар юк кўтарувчи қатлам сифатида металл қувирларни танласак ва 
уларни ички , ташқи қатламларини агрессив муҳитга чидамлик композит 
материаллар билан ўраб чиқсак, коррозияга чидамлилик ҳам агрессив 
муҳитларга бардош берадиган ҳамда ташқи динамик ва статик юкларни 
бемалол кўтарувчи мустаҳкам ва узоққа чидамли резервуарлар ва қувирларни 
ҳосил қилишимиз мумкин. Бундай цилиндрсимон комбинацяланган уч 
қатламли қобиқларни мустаҳкамлигини ва устиворлигини ҳисоблашда ҳам 
анизотроп материалларни ҳамда изотроп материал сифатида металл (пўлат) 
қобиқларнинг физик-механик хоссаларини ҳисобга олишга тўғри келади.


114 
Агрессив муҳитга чидамлик узоқ муддатда ишловчи устиворлик
мустаҳкамлик ва бикрлик шартларига тўлиқ жавоб бера оладиган янги 
конструкцион қурилиш тузилмалари ва машина деталларини лойиҳалаш, 
уларнинг иқтисодий самарадор ноанъанавий ечимларини яратиш ҳозирги 
замон долзарб илмий масалалар қаторига киради. Бунда кислотали ва 
ишқорли муҳитда ишлайдиган замонавий қурилиш тузилмалари ва янги 
композит материаллар ёки машина деталларини ҳисоблаш, лойиҳалаш, 
синаш ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратилган. Сонли мисол 
тариқасида ички қатламлари композит материаллардан ташкил топган уч 
қатламли цилиндрсимон қувурларнинг мустаҳкамлиги, бикрлиги ва 
устиворлиги текшириб чиқилган. Юк кўтарувчи ва агрессив муҳитга 
чидамлилик қатламларнинг кучланганлик ҳолатлари ва деформациялари 
ҳисобга олинган, уларнинг агрессив муҳитга бўлган чидамлиликлари, 
кўндаланг силжишларни ва композит қатламларнинг анизатропик 
ҳоссаларини мустаҳкамлик ва узоққа чидамлиликка таъсири каби масалалар 
таҳлили келтирилади. 
Ушбу изланишда асосий юк кўтарувчи қатлам металл қобиқ ва четки 
қатламлари анизатроп материаллардан ташкил топган компазит 
материалларни мустаҳкамлигини ва композит қатламларини силжиш 
деформатциаларини ҳисоблашда С.А. Амбарцумяннинг аниқлаштирилган 
назарияси асосида уч қатламли қобиқларнинг мустаҳкамлиги ва юк кўтар иш 
қобилятлари ҳисоблаб чиқилган.
Ҳозирги йилларда Республикамизда агрессив муҳитга чидамлилик, 
мустаҳкамлик ва узоқ вақт ишловчи қурилиш тузилмаларига, айниқса 
цилиндрсимон қувурларга талаб ортиб бормоқда. Шунингдек кимёвий ишлаб 
чиқариш ва нефтни қайта ишлаш заводларда ҳамда халқ хўжалигининг 
бошқа тармоқларида бундай қурилиш тузилмаларига эҳтиёж катта. 
Кислотали ва ишқорли агрессив муҳитга чидамли узоқ муддат 
ишловчи цилиндрсимон қувурлар хали кўп ривожланган мамлакатларда ҳам 
тармоққа кўплаб ишлаб чиқаришга жорий қилинмаган. Қувурлар кўпинча 
темирбетон ёки металлдан қилинган бўлса ҳам арзон бўлади. Юк кўтар увчи 
конструкцияларни агрессив муҳитга чидамли қилиб тайёрлаш мумкин 
бўлади, бунинг учун ташқи қатламларини агрессив муҳитга чидамли 
композит қатлам билан ўраб чиқишимиз мақсадга мувофиқдир, ўшандагина 
бундай лойиҳаланган, ташқарисидан таъсир қилаётган юк кўтар увчи асосий 
қатламга агрессив мухитни тасири ўтмайди, натижада бундай 
конструкцияларнинг узоққа чидамлилик хусусиятлари ортиқ бўлади. Мисол 
учун қувурни ичидан ўтаётган кислотали муҳит таъсирини металл қувурга 
ўтказмаслик учун кислотага чидамли композит қатлам билан ўраб 
чиқишимиз ёки композит қатлам киритишимиз керак бўлади. Шунингдек, 
агрессив муҳитдан ўтаётган металл қувурни эса ташқи қатламни ташқи 
муҳитга чидамли композит қатлам билан ҳимоялаш керак бўлади. 
Композит материаллар – стеклопластика, углепластика, боропластика 
кабилар ҳар хил агрессив моддаларга чидамли материаллар ҳисобланади. 


115 
Бундай ташқи ёки ички қатламлари композит материаллардан ташкил топган 
цилиндрсимон қувурлар юк кўтариш қобилияти ҳам юқори бўлади. Шунинг 
учун биргаликда уларни агрессив муҳитга бўлган қаршилиги ҳам ортиқ 
бўлади. Бундай юқори самарадорликка эга цилиндрсимон қувурлар 
тайёрлайдиган заводларимиз ҳали бизни Республикамизда, ҳорижда ҳам кўп 
қурилгани йўқ. Индивидуал якка тартибда оз миқдорда ишлаб чиқарилган 
бўлиши мумкин. Бизнинг изланишларимиздан мақсад, яқин кунларда айтиб 
ўтилган юқори самарадорликка эга бўлган бир вақтнинг ўзида ҳам агрессив 
муҳитга чидамли ҳам статик ёки динамик ташқи юкларга чидамли 
цилиндрсимон қувурларни яратиш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий 
этишдир. 
Ҳозирги вақтда жаҳонда агрессив муҳитга чидамлик, мустаҳкам ва
узоқ ишловчи уч қатламли қурилиш тузилмаларига айниқса цилиндр симон 
қувурларга талаб ортмоқда ва шулардан кенг қўлланилмоқда. Кимёвий 
ишлаб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш заводларига эҳтиёж катта. 
Республикамизда ва ҳорижда ҳам шулардан фойдаланишни кенг қўлланилса 
мақсадга мувофиқ бўлади. 

Download 8,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   275




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish