Изланувчилар online илмий-амалий



Download 8,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/275
Sana24.02.2022
Hajmi8,11 Mb.
#239485
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   275
Bog'liq
Anjuman 16-17 30.11.2020

 
Литература 
1. Воблых В. А., Дусматов А. Д., Пустынников В. И. «Межслоевые 
сдвиги двухслойных комбинированных плит на основе металла и 
стеклопластика». Динамика и прочность машин. Харьков, изд-во ХГУ, 
Висща школа 1982г., вып. 36 с.15-19. 
2. Дусматов А. Д., Каримов Е. Х. Прочность трехслойных 
высокоэффективных комбинированных оболочек с учетом усадки 
неметаллического слоя. 2012 г №3 (с. 49-51) 
 
ЮҚОРИ ДЕФОРМАЦИЯГА ЧИДАМЛИ АСФАЛЬТБЕТОН ЙЎЛ 
ҚОПЛАМАЛАРИНИ КУЧЛАНГАНЛИК ВА ДЕФОРМАЦИЯ 
ХОЛАТЛАРИ ТАХЛИЛИ. 
Илмий раҳбар: А.Ў.Аҳмедов Талабалар: Муҳаммаджонова Г., Одилжонова Х.
 
Йўл қопламаларини мустаҳкамлик ҳолатини тадқиқ қилиш ва 
кузатишлар натижаси шуни кўрсатадики, барча турдаги шикастланиш ва 
бузилишлар асосан асфальтбетонларнинг етарли даражада силжишига 
чидамли эмаслиги, намлик ва юқори ҳароратларга чидамлилигига боғлиқ 
бўлади. Юқори ҳароратларда керакли силжишга чидамлиликни, намлик ва 
совуқларга бардошлиликни таъминлаш Ўзбекистонда асфальтбетон 
қопламаларининг сифатини яхшилашнинг муҳим муаммоларидан бири 
ҳисобланади. 
Ўзбекистон шароитида автомобил йўлларининг бузилиш ва 
деформацияланиши сабабларини таҳлили шуни кўрсатадики, силжиш 
деформациялари, ёриқлар ва чизиқ кўринишидаги нотекисликлар, паст 
қовушқоқлиги, иссиқликка чидамсиз ва юқори синувчан битумларни 
ишлатиш натижасида вужудга келади. Бундан ташқари асфальтбетон 
хусусиятларини 
пасайишига 
битумни 
сифатсизлиги, 
юқори 


112 
температураларда мустаҳкамлигини пасайишига олиб келади. Шунингдек, 
битум мустаҳкамлигини камайтирувчи ҳар -хил хоссали минерал 
материалларни ишлатиш асфальтобетонни сувга ва совуққа чидамлилиги 
пасайтиради. Чекланган миқдордаги майдаланган қумнинг ишлатилиши 
зарралари орасидаги донадорлиги таркибини керакли ички иш қаланишини 
етарли даражада таъминламайди ҳамда йўл қопламасини оптимал 
структурали тузулмасини ҳосил қилмайди. 
Ушбу йўналишда энг катта ҳисса қўшган профессор Н.В.Иванов ва 
унинг Кулон-Мор назариясига асосланган мактаби. Н.В.Ивановнинг 
асарларида асфальтбетон қопламаларида пластик деформацияни олдини 
олиш учун қатлам қалинлигини ошириш орқали қобиқнинг барқарорлигини 
таъминлаш кераклиги кўрсатиб ўтилган. Бироқ, қопламанинг ҳаддан ташқари 
қалинлашиши (10-12 см дан ортиқ) тескари натижага олиб келиши 
исботланган. 
В.А.Золотарев 
таъкидлашича, 
асфальтбетоннинг 
силжиш 
мустаҳкамлигини ошириш учун битумни ултратовуш билан ишлов бер иш ва 
дон таркибини мақбул танлаш, битум плёнкасининг қалинлигини 
камайтириш ва шу билан минерал материаллар юзасида боғловчи 
қатламининг сифатини яхшилашга олиб келади. Таъсирчанлиги камроқ 
бўлган битум ишлатилганда, ёпишқоқлик кучининг пасайиши кузатилади. 
Ҳар қандай тузилиш қўшимчаларисиз кам ёпишқоқ битумдан 
фойдаланилганда минерал заррачалар орасидаги бирикма кучини сезиларли 
даражада ошириш деярли мумкин эмаслиги кузатилган. 
Асфальтбетонларнинг ҳарорат таъсиридаги эгилувчанлик ва силжиш 
деформацияларга устиворлик хоссалари уларни асосан пластик 
деформациялар ҳосил бўлишига олиб келади. 
Асфалтбетоннинг 
силжиш 
мустаҳкамлигига карбонатли тоғ 
жинсларидан ҳосил бўлган сирт фаол минерал кукунлар сезиларли катта 
таъсир кўрсатади. 
Физик-кимёвий фаоллаштириш орқали минерал кукунларнинг сирт 
фаоллигини ошириш мақсадга мувофиқдир. Профессор Л.Б.Гезенцвей ва 
унинг мактаби минерал материалларни физик-кимёвий фаоллаштириш 
технологиясини ишлаб чиқди ва унга асосланган асфальтбетон 
хоссаларининг асосий қонуниятларини аниқлади. Шағал ва қумларни 
қўшилиши асфальбетонни физик-кимёвий фаоллашишига олиб келади. 
Унинг минерал кукунга таъсири хам самарали бўлади. 
Ҳозирги кунда жуда кўп ривожланган мамлакатларда: АҚШ, Германия. 
Франция ва Япония каби мамлакатларда йўлларни сифатини оширадиган 
замонавий талабларга жавоб берадиган турли хил табиий иқлим шар оитида 
экплуатация 
қилинадиган 
асфальтбетон 
йўл 
қопламаларини 
мустаҳкамлигини ва узоққа чидамлилигини оширишга илғор замонавий 
технологияларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу тадқиқот 
ишида маҳаллий материаллардан фойдаланган ҳолда тайёрланган 


113 
асфальтбетон автомобиль йўл қопламаларини мустаҳкамлиги ва узоққа 
чидамлилигини ошириш масалалари таҳлил этилган. 
Эластик заминда ётувчи автомобиль асфальтобетон йўл қопламаларини 
ташқи кучлар таъсирида цилиндрик эгилишдаги кучланишлик-
деформацияланганлик ҳолати тадқиқотини кўриб чиқамиз. 
Бу асфальтбетон қопламаларга махсус қўшимчалар қўшилган. Бу эса, 
ўз навбатда қопламаларни мустаҳкамлигини оширишга узоққа чидамлилик 
сифатларини яҳшилашга деформация ишига ҳамда Ўзбекистон шароити 
ташқи муҳитига бардошлилик даражасини 25-30% га оширишга олиб келган. 
Бир неча турдаги махсус асфальтбетон қопламалари яратилган бўлиб, 
биз таклиф этаётган юқори деформацияларга чидамли асфальтбетон 
қопламалар хусусиятлари чет элда ишлаб чиқарилган ишларга нисбатан 
барча физик-механик параметрлари бўйича яхши кўрсаткичларга эга 
бўлганлиги маълум бўлди. Бу кўрсаткичлар яратилган янги қурилма
ёрдамида тажрибада синаб кўрилди.
Тажриба синов ва назарий тадқиқотлар натижалари билан 
солиштирилганда юқори деформацияга чидамли автомобиль йўл 
қопламаларини силжиш деформацияларини таъсири билан ҳисобланганда 
мустаҳкамлигини маҳсус сирт фаол қўшимчалар қўшилмаган қопламалар 
намуналарига нисбатан 15-20 %га ошганлиги аниқланди. 

Download 8,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   275




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish