Изланувчилар online илмий-амалий



Download 8,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet211/275
Sana24.02.2022
Hajmi8,11 Mb.
#239485
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   275
Bog'liq
Anjuman 16-17 30.11.2020

 
 
ЗАМОНАВИЙ КОНСЕПСИЯЛАРДА ФУКАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ 
АХАМИЯТИ 
Н.Г.Олтмишева 
ФарПИ “Ижтимоий фанлар” кафедраси катта уқитувчиси 
ХХ аср бошларидан фуқаролик жамияти соҳасида амалга оширилган 
тадқиқотлар “фуқаролик жамияти” категориясини фунционал 
характеристикаларини тушуниш мураккаблашади. Бу фуқаролик жамияти
тушунчасини тадқиқ этишда, фуқароларнинг ижтимоий ҳаётида долзарб
талабларини акс эттирувчи, янги мезонларнинг киритилганлиги билан
асосланади. 
Замонавий концепцияларда фуқаролик жамиятининг онтологик ва 
гносеологик жиҳатларига ижтимоий-фалсафий қарашларнинг турли-
туманлиги кўзга ташланади. Фуқаролик жамиятининг ижтимоий 
муаммоларини таҳлил қилишнинг тизимли мезонлари айнан шу даврда 
ишлаб чиқилди. Бу ижтимоий фанларнинг ўта муҳим илмий кашфиёти 
ҳисобланади. Чунки бу бугунги кунда жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий ва 
сиёсий жараёнларни моделлаштиришгина эмас, балки уларнинг 
истиқболлари ҳақида ҳам сўз юритишга имкон бермоқда. 
Фуқаролик жамияти соҳасини тадқиқ қилишда янги илмий ёндашув 
сифатида тизимли парадигманинг қўйилиши замонавий ижтимоий 


421 
фалсафанинг муҳим ютуғидир. Бу фуқаролик жамиятини меъёрий идрок 
этишдан замонавий концептуал ёндашувларнинг турли йўналишларини 
эмпирик таҳлилига ўтиш тенденцияларини кучайтирди. 
Мустақиллик йилларига келиб мамлакатимизда фуқаролик жамиятининг 
демократик салоҳиятини амалга ошириш механизми сифатидаги нодавлат 
институтларини шакллантириш ҳамда ривожлантириш жараёнининг асосий 
йўналишлари, тенденция ва истиқболларини аниқлашга алоҳида эътибор 
қаратилганлиги юртимизда фуқаролик жамиятини барпо этиш сар и жиддий 
қадам ташланганлигини кўрсатади.
Фуқаролик жамиятини қуришда Ўзбекистон истиқлолнинг илк 
кунларидан бошлабоқ жаҳоннинг демократик ютуқлардаги амалиётини ўз 
тарихий, миллий ўзига хосликлари билан уйғунлаштирган ҳолда кир ишди. 
Ўзбекистонда демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш 
концепциясининг асосий фалсафий қоидалари Биринчи Президент Ислом 
Каримов томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, улар умумбашарий қадриятлар 
ва демократия тамойилларига таянади.Назарий ва социологик тадқиқотларда 
олинган маълумотлар Ўзбекистонда фуқаролик жамияти шаклланишининг 
барқарорлиги, фуқароларда ўз-ўзини англашнинг изчил ортиб бораётганлиги, 
мамлакатда юз бераётган ҳодисаларга фуқароларнинг дахлд орлик ҳиссини 
юксалиб бораётганлиги тўғрисида хулоса чиқаришга имкон беради. 
«Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари» тамойили айнан 
Ислом Каримов томонидан илгари сурилган бўлиб, ўз моҳиятига кўр а азкур 
тамойил давлат ваколатларининг бир қисмини аста-секинлик билан 
босқичма-босқич нодавлат институтлар ва жамоатчилик ташкилотларига
ўтказишдан иборат, булар жумласига кирувчи нодавлат ижтимоий уюшмалар 
ва фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари (маҳаллалар) муҳим 
аҳамиятга эга. 
Маҳалла институтини тиклаш ва янада ривожлантириш, уни ижтимоий 
манфаатларни амалга оширишнинг таъсирчан воситасига айлантириш 
«Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари» стратегиясини амалга 
оширишдаги энг муҳим элементдир. 
Аҳолини инсонпарварлик, бағрикенглик, айирмачилик кўр инишларига 
аёвсиз бўлиш руҳида тарбиялаш, демократик ҳаёт тарзини, талабчанликни, 
ижтимоий адолат ҳисси ва соғлом ахлоқий-психологик иқлимни қарор 
топтиришда фуқароларни ўзини ўзи бошқариш институтлари р оли «Кучли 
давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари» стратегиясини амалга ошириш 
доирасида янада кучаяди. 


422 
Хулоса қилиб айтганда , Давлатга зарурий мафкуравий барқарорликни 
таъминлаб берадиган ижтимоий шериклик тамойилларини амалга оширмай 
туриб, замонавий фуқаролик жамиятини яратиб бўлмайди. 
Фойдаланилган адабиётлар 
1. Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада 
чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси: 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма 
мажлисидаги маърузаси. 12 ноябрь. – Тошкент.: Ўзбекистон, 2010. 
2. 
2017-2021-йилларда 
Ўзбекистон 
Республикасини 
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар 
стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни 
қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури 
Тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 
махсус Фармони. 2018 йил 22 январь – “Маърифат” газетаси, 2018 йил 24 
январь кунги 7-сони. 

Download 8,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   275




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish