Саноат маркетинги


-мавзу: Бухгалтерия хисобининг предмети ва усуллари



Download 1,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/91
Sana21.02.2022
Hajmi1,77 Mb.
#23218
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   91
Bog'liq
buxgalteriya hisobi va audit

1-мавзу: Бухгалтерия хисобининг предмети ва усуллари. 
1. Бухгалтерия хисобининг предмети. 
2. Корхона, унинг фаолият курсатиш шартлари. 
3. Хужалик жараёнлари. 
4. Хужалик маблаглари. 
5. Бухгалтерия хисобининг усули (методи). 
Таянч иборалар: 
Бухгалтерия ҳисоби, ҳисобот турлари, ҳисобот узлуксизлиги, статистик 
маълумотлар, молиявий маълумотлар, хўжалик операциялари, тезкор ахборот, мулкчилик 
турлари, оператив ҳисоб, ҳисоб воситаси, бухгалтерия ҳисоби йўналишлари. 
1. Бухгалтерия хисобининг предмети 
Бухгалтерия хисоби корхона, ташкилот ва муассасаларда юритилади ва ижтимоий 
махсулотни такрор ишлаб чикариш хисобланган хужалик фаолиятини кузатиш ва 
бошкариш учун хизмат килади. Ижтимоий махсулотни такрор ишлаб чикариш хамма 
сохаларни, яъни ишлаб чикариш ва ноишлаб чикариш сохаларини хам уз ичига олади. 
Ишлаб чикариш сохаси (моддий ишлаб чикариш сохаси) га моддий бойликларни 
ишлаб чикарувчи (саноат, кишлок хужалиги, курилиш ва бошкалар) хамда моддий 
бойликларни ишлаб чикарувчилардан истеьмолчиларга етказиб бериш билан банд булган 
(савдо ва у мумий овкатланиш) тармоклари киради. 
Ижтимоий махсулотни такрор ишлаб чикариш бу ерда корхонанинг фондларидан, 
яъни ишлаб чикариш фаолияти учун зарур булган моддий ва пул маблагларидан 
фойдаланиш йули билан амалга оширилади. Мулкчиликнинг хар хил шаклларидаги 
корхоналарга зарур булган маблаглар маълум манбалар (давлатники-давлат ресурслари 
хисобидан, жамоаники пай бадаллари хисобидан, акциядорники - акциядорлар ресурслари 
хисобидан ва кушма корхоналарники - муассисларнинг бадаллари хисобидан) хисобидан 
шаклланади. Ишлаб чикариш, таксимот, айрбошлаш ва истеъмол жараёнларига хизмат 
килатуриб, корхоналар фондларининг узлуксиз доирада айланишини амалга оширади. 
Шунинг учун бухгалтерия хисоби бу ерда моддий бойликларни яратишга йуналтирилган 
ишлаб чикариш айрбошлаш жараёнидаги корхонанинг фондлари (маблаглари) нинг 
холатлари ва улардан фойдаланишни самарали бошкариш учун зарур булган ахборотни 
шакллантиради. 
Ноишлаб чикариш сохасини ахолига хизматлар бажарувчи тармоклар ташкил 
килади. Буларга согликни саклаш, халк таълими, санъат хамда давлат бошкармалари ва 
мудофаа муассасалари киради. Ноишлаб чикариш сохасида, гарчи унда амалга 
оширилаетган фаолият такрор ишлаб чикаришга ёрдамлашиб, ундаги мехнат ижтимоий 
фойдалик булса хам, ижтимоий махсулот яратилмайди. 
Ноишлаб чикдриш сохасининг ташкилотлари ва муассасалари хужалик 
фаолиятлари уларга давлат бюджетидан ажратилган маблагларни узларининг 
функцияларини бажаришда самарали фойдаланиш бошкаришдан иборат. Шундай килиб, 
давлат секторининг ноишлаб чикариш сохасида моддий ишлаб чикариш сохасида 
яратилган ижтимоий махсулотни таксимоти (кайта таксимоти) ва истеъмоли содир 
булади. Демак бухгалтерия хисоби шу соханинг ташкилотлари ва муассасаларига 
уларнинг максадларига мувофик ажратилган маблагларнинг мавжудлиги ва сарфланиши 
хакидаги ахборотни шаклландиради. 


Моддий бойликларнинг ноишлаб чикариш сохасида истеъмол килиниши ноишлаб 
чикаришнинг бир қисмидир. Ундан ташкари, ноишлаб чикаришнинг истеъмолига шахсий 
истеъмол ва жамият аъзоларининг эхтиёжларини кондириш хам киради. Шахсий 
истеъмолни бухгалтерия хисоби бевосита уз ичига олмайди. Лекин шахсий истеъмол 
бухгалтерия хисобида мутлако акс эттирмайди деб уйлаш хатодир. Хакикатда, 
бухгалтерия хисоби уни акс эттиради, лекин уни тавсифлаш учун зарур булган барча 
курсаткичларга эга эмас. Шахсий истеъмол тугрисидаги маълумотларни савдо 
корхоналари, умумий овкатланиш корхоналари, халк таълими, согликни саклаш 
муассасалари ва бошка хисоботлардан олиш мумкин. Бу маълумотлар буйича (тегишли 
тартибда утказилган руйхатлар ва текширишларда мавжуд булган маълумотларга 
кушимча равишда) статистика шахсий истеъмолни тавсифловчи курсаткичларни 
аниклайди. 
Ижтимоий махсулотни такрор ишлаб чикаришдан ташкари бухгалтерия хисобида 
ишлаб чикариш кучлари ва ишлаб чикариш муносабатларини такрор ишлаб чикариш хам 
акс эттирилади. 
Ишчи кучини такрор ишлаб чикариш бухгалтерия хисобида шу ишчи кучини 
тайёрлаш билан борлик булган хар хил харажатларни хамда иш хаки ва хар хил турдаги 
хужаликлар даромадларини куринишидаги маблаглар харакатини хисоблаб топиш йули 
билан камраб олинади. Ишчи кучини тайёрлаш харажатлари, иш хакини тулаш ва 
хужаликларнинг даромадларини таксимлаш моддий кийматликлар ва пул маблагларини 
сарфлашни англатади. 
Ишлаб чикариш муносабатларини такрор ишлаб чикариш бухгалтерия хисобида 
мулкчиликнинг хар хил шаклларидаги корхоналар фондларининг мавжудлиги ва 
харакатини акс эттирган холда кайд килинади. Бухгалтерия хисоби такрор ишлаб чикариш 
жараёнида уларнинг узгаришини курсатиб, мулкнинг ривожланишини тавсифлайди ва шу 
билан ишлаб чи-кариш муносабатларини такрор ишлаб чикариш хакида зарур курсат-
кичларни беради. 
Юкорида айтилганлардан шуни хулоса килиш мумкинки, бухгалтерия хисоби 
предметининг асосий мазмуни корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг хужалик 
фаолиятини амалга оширишда фойдаланадиган ресурсларни самарали бошкариш учун 
зарур булган ахборотни шакллантиришдан иборат. Шу маблагларнинг сарфланиши, 
ишлаб чикариш хажми ва фаолият натижаларини окилона ва тугри бошкариш хозирги 
вактда алохида мухим ахамият касб этади. 
Шундай килиб, бухгалтерия хисобининг предмети такрор ишлаб чикариш 
жараёнидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг маблаглари холати ва улардан 
фойдаланишнинг самарадорлиги хакида бошкариш масалалари учун ахборотни 
шакллантириш хисобланади. 
Иктисодий адабиётда бухгалтерия хисоби предметининг бошкача таърифлари 
учрайди. Масалан, узок вактлар давомида бухгалтерия хисоби предмети деб 
кенгайтирилган такрор ишлаб чикдриш хисобланар эди. Вахоланки, юкорида 
айтилганлардан куриниб турибдики, кенгайтирилган такрор ишлаб чикаришнинг хаммаси 
умуман хужалик хисоби томонидан камраб олинган, унинг айрим турлари эса жумладан, 
бухгалтерия хисоби шу жараённинг факат айрим томонларини акс эттиради. 
Бухгалтерия хисобининг предмети хужаликнинг айрим участкалардаги ижтимоий 
мехнат сарфларидир, деган даъволар хам мавжуд эди. Лекин бу таъриф хам тугри эмас. 
Энг аввало хужалик фаолияти факат мехнат сарфлари билан чекланмайди: хужалик 
жараёнлари, шунингдек ижтимоий махсулотнинг харакати билан тавсифланади. Ундан 
ташкари, ижтимоий мехнат сарфлари бухгалтерия хисобида бевосита умуман акс 
эттирилмайди. Улар киймат шаклида хужалик маблагларининг хар хил турлари ва 
ресурсларининг харакати сифатида курсатилади. Ижтимоий мехнат сарфлари устидан 
бевосита кузатув тезкор ва энг мухими, бунинг учун узига хос курсаткичларга эга булган 
статистика хисоби томонидан олиб борилади. 


Кейинги йиллардаги баъзи китобларда бухгалтерия хисобининг предмети хужалик 
маблаглари ва уларнинг харакати сифатида (ёки аксинча) таърифланади. Бу асосан турли 
булса бухгалтерия хисоби йуналтирилган ва бу ерда энг мухим булган нарса, яъни 
маблаглар сарфланишининг максадга мувофиклигини назорат килиш ва бошкариш уз 
урнини топмаган. 
Бухгалтерия хисоби предметига бошка карашлар хам мавжуд. Бошкача килиб 
айтганда, бухгалтерия хисоби барча халк хужалигининг ривожланиш хакида маълумотлар 
бериши керак эмиш. Лекин бу холда статистика хисобининг урнини эгаллайди, бу эса 
мутлако конунга хилофдир. 
Юкоридаги барча таърифлар бухгалтерия хисобига нисбатан амалий фаолият 
сифатида тегишлидир. Уларда бухгалтерия хисоби акс эттирадиган объектларнинг 
тавсифи берилади. 
Бухгалтерия фанининг предмети бошкадир. У бухгалтерия хисобининг узидир, 
яъни унинг қўлланиш усуллари, техникаси, шакллари ва ташкил килинишидир, чунки у 
хакидаги фан у ни яна такомиллаштириш йулларини топиш максадида уни юритиш 
амалиётни урганишбилан шугулланади. 
Бухгалтерия хисобининг предметини урганишда бу категориянинг тарихийлигини 
хисобга олиш керак. Бухгалтерия хисоби предметининг мазмуни хар хил иктисодий 
тузумларда бир хил эмас. Улар узгариши бир тузумдан бошкасига утиш пайтида 
мулкчилик шаклининг узгариши билан шартлангандир. 
Бошлангич жамоа тузумида хисобнинг предмети жамоа мулкнинг ташкил килган 
маблаглар ва шу маблаглардан фойдаланишга дойр операциялардан иборат булган. 
Мулкчилик жамиятда ишлаб чикариш муносабатлари кул эгаларининг ишлаб 
чикариш воситаларига ва кулларга булган мулк асосида курилган булиб мана шу мулк 
хисобининг предмети хисобланган. 
Ишлаб чикариш воситалари ва мехнат буюмларидан ташкари, бевосита тирик 
мехнат сохиби ва помещчикнинг шахсий мулки хисобланган дехконга булган хусусий 
мулкчиликка асосланган феодал жамиятда хисоб предметига шунингдек харид килиш ва 
сотиш объекти сифатида дехконлар хам киради. 
Социализмда ижтимоий, умумдавлат мулкининг доиравий айланиши бухгалтерия 
хисобининг предмети булиб хисобланган. 
Хар хил мулкчилик шаклларидаги корхоналарнинг ривожланган иктисодиётидаги 
жамиятда индивидуал капитал ёки мулк эгасининг капитали бухгалтерия хисобининг 
предмети хисобланади. Бухгалтерия хисоби бу ерда биринчи навбатда, мулк эгаси ёки 
мулк эгалари томонидан корхоналарга (компанияга) куйилган ресурсларни самарали 
бошкариш максадлари учун ахборотни шакллантиради. Фойдани максималлаштириш 
максадида хисобдан асосий ва уставдаги бошка фаолият хамда молиявий фаолият 
хисобига фойдани максимал ошириш захираларини кидириб топиш учун фойдаланилади. 
Демак бухгалтерия хисоби предметининг мазмуни у ёки бу ижтимоий фармацияга 
хос булган мулкчилик шакли билан белгиланади. Хар хил жамиятда у моддий ишлаб 
чикаришни ташкил килиш ва самарали бошкариш учун кандай маълумотлар талаб 
килинишига боглик булади. 
Жамият ривожланган сари хисобнинг ахамияти хам узлуксиз усиб боради. Бунда 
қўлланиш доирасигина эмас, балки унда акс эттириладиган предмет ва унинг бажарадиган 
функциялари хам тобора кенгайиб боради. 
Бухгалтерия хисобининг предмети билан бир каторда унинг объектларини хам 
фарклаб олиш лозим. Бухгалтерия хисобининг объектлари деганда, муайян корхона эга 
булган моддий ва пул маблаглари, унинг бошка корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар 
билан булган юридик муносабатлари ва шунингдек маблаглар ва муносабатларни 
узгартирадиган хужалик операциялари тушунилади. Моддий ва пул кийматликлар 
корхона томонидан уз фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланадиган хужалик 


маблагларини ифодалайди. Хужалик операциялари эса хужалик фаолиятининг мазмунини 
ифодаловчи хужалик жараёнларини ташкил килади. 
Баъзида бухгалтерия хисобининг предмети деб, уз фаолиятини акс эттирувчи 
хужалик ташкилотларини тушунишади. Лекин бундай тушунча хисоб категорияларини 
илмий талкинига факат чалкашлик киритади. Бухгалтерия хисобининг предмети, албатта, 
акс эттирадиган нарсалардир, лекин у пулланадиган жой эмас. 

Download 1,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish