соф даромади (кушилган
киймат солиги,
акция солиги,
фойдадан ажратмалар ва хакозо)
суммаси хисобланиб чикилади. Бундан фойда, микдори бухгалтерия хисобида кейинрок
сотиш тугагандан кейин аникланади ва кайд килинади.
Корхона маблагларига айланишнинг бошка боскичлари муомила сферасида содир
булади. Бу - корхона таъминоти ва тайёр буюмларни сотиш боскичларидир.
Таъминот сферасида корхона пул маблагларига узига зарур булган, омборларга
келиб тушадиган ва унинг ишлаб чикариш захираларини хосил киладиган моддий
бойликларни сотиб олади. Сотиш боскичида ишлаб чикариш жараёнида яратилган
махсулотнинг истеъмолчилар (харидорлар)га топшириш содир булади. Бу боскичнинг
якунида корхона фондлари (маблаглари) яна пул шаклига киради.
Бухгалтерия хисобида таъминот ва сотиш жараёнларини акс эттиришда
куйидагилар кайд килинади: шу жараёнлар билан борлик булган харажатлар, яъни ишлаб
чикариш воситаларини харид килиш ва махсулот сотишга килинган харажатлар; таъминот
жараёнида харид килинадиган буюмлар, сотиш учун мулжалланган ва сотиш жараёнида
жойлашган ишлаб чикариш махсулотлари хамда сотилган буюмлар учун корхоналар
томонидан олинадиган пул маблаглари. Бу пул маблагларининг суммаси ишлаб чикариш
воситаларини сотиб олиш ва иш хакини тулаш учун харажатланган суммадан соф даромад
микдорига куп булади.
Шундай килиб, сотиш жараёнининг якунланиши моддий ишлаб чикариш сохасида
яратилган соф дароманни таксимлаш имконини беради. Бу ерда бухгалтерия хисобида
давлат даромадига утказилиши лозим булган, корхона томонидан олинган суммаси,
кушилган киймат солиги,
акциз солиг
фойда (даромад) солиги
аникланади ва кайд
килинади. Сотиш жараёни тугагандан сунг корхона тегишли органларга (бюджетга,
бюджетдан ташкари фондларга, банклар, мол етказиб берувчилар ва хакозоларга) уларга
берилиши лозим булган суммаларни утказиш имконига эга булади.
Товар ишлаб чикариш шароитида корхоналар маблагларининг давра айланиши
унинг бошка корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан хужалик алокаларнинг юзага
келишига олиб келади. Бундай алокалар корхонада мол етказиб берувчилар ва харидорлар
билан таъминот ва махсулот сотишни амалга оширишда, бош(она) компания билан - унга
у ёки бошка маблагларни топшириш ёки олиб куйиш пайтида, банк муассасалари билан -
улардан ссудалар олишда, бюджетдан ташкари ташкилотлар билан - ижтимоий
эхтиёжларга доир хисоб - китобларда ва хакозоларда юзага келади. Хужалик алокалари
бухгалтерия хисобида корхона маблаглари давра айланишининг тегишли боскичлари акс
эттирилаетган пайтда камраб олинади;
Ишлаб чикариш воситалари ва ишчи кучини ишлаб чикариш максадлари учун
истеъмол килинадиган ишлаб чикариш жараёнидан ташкари, корхона шунингдек ноишлаб
чикариш истеъмоллари хам содир булади.
Ноишлаб чикариш истеъмолига корхона тасарруфидаги фондлар (маблаглар)дан
фойдаланиш киради. Уларнинг таркибига
уй-жой маиший хизматларнинг, согликни
саклаш кабиларнинг маблаглари киради. Бу маблагларнинг холати ва улардан
фойдаланиш хам бухгалтерия хисобида курсатилади.
Корхоналар маблаглари (фондлари)нинг давра айланиши шундан иборатки,
маблаглар - фондлар давра айланиши жараёнида уларнинг пулдаги шакли ишлаб
чикарувчига, ишлаб чикарувчи - товарлига, товарлилиги эса яна пуллик шаклига айланади
ва хакозо. Демак маблагларнинг давра айланиши факат унинг хар хил боскичлари
(фазалари) кетма - кет узлуксиз келиб турсагина содир булиши мумкин.
Мабларлар давра айланишини тугри ташкил килиш, хужалик маблагларини давра
айланишнинг хар бир боскичида аник булган муддат давомида мавжуд булишлигини
талаб килади. Замонавий корхоналарда хар кандай жараён, одатда, хар доим,
деярли
танаффуссиз содир булади. шунинг учун хар бир дакикада у хамма уччала боскичда ва уч
шаклдаги - пул, ишлаб чикарувчи ва товар маблагларга эга булиши керак. Шу билан бирга
бу маблагларнинг микдори корхона фаолиятининг хажмига тугри келиши ва хар бир
боскичда нормал ишни таъминлаши керак.
Барча жараёнлар - таъминот, ишлаб чикариш ва сотиш - алохида хужалик
операцияларидан иборат. Масалан таъминот ва сотиш катор харид килиш - сотиш
ходисаларидан ташкил топади. Ишлаб чикаришда мехнат буюмларини махсулот
тайёрлашга сарфлаш, корхона ходимларига бажарган ишлари учун иш хаки хисоблаш,
мехнат воситаларидан махсулот ишлаб икаришда фойдаланганлик учун амортизация
ажратмаларни хисоблаш
ва хакозоларни кайта - кайта, пуллаб амалга оширилади.
Хар бир операциянинг асосий мазмуни корхона маблагларининг харакати,
уларнинг шакллари узгаришидан иборат. Масалан, материалларни харид килишда
корхона пул маблаглари урнига узларига керак булган мехнат буюмларини олади,
материалларни сарфлашда мехнат буюмларни ишлаб чикариш жараёнида тайёр
махсулотга айланади ва хоказо.
Бундан шуни хулоса килиш мумкинки, хужалик операциялари хужалик
фаолиятини амалга оширишда корхона маблагларининг харакатидан иборат экан.
Хужалик операциялари бухгалтерия хисобида акс эттириш бошкариш объекти
хакида керакли ахборотни хосил килиш, бюджетни бажаришда маблаглардан фойдаланиш
самарадорлигининг даражасини бахолаш имконини беради ва у бухгалтерия хисобининг
асосий мазмунини ташкил килади.
Do'stlaringiz bilan baham: