Математика фанини ўҚитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар модули бўйича


STEAM ёндашуви ўрганиш ва таълимга бўлган муносабатимизни



Download 5,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/85
Sana24.02.2022
Hajmi5,08 Mb.
#237707
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   85
Bog'liq
4.1-Fizika (1)

STEAM ёндашуви ўрганиш ва таълимга бўлган муносабатимизни 
ўзгартиради 
Ўқувчилар амалий кўникмаларга эътибор қаратиш орқали иродасини, 
ижодкорлигини, мослашувчанлигини ривожлантиради ва бошқалар билан 
ҳамкорлик қилишни ўрганади. Ушбу кўникмалар ва билимлар асосий таълим 
вазифасини ташкил этади, яъни таълим тизимининг бош мақсади 
ҳисобланади. 
STEAM ўқувчиларда қуйидаги муҳим хусусиятлар ва 
кўникмаларни ривожлантиришга ёрдам беради 


48 
Муаммоларни кенг қамровли тушуниш 
Ижодий фикрлаш 
Муҳандислик ёндашув 
Танқидий фикрлаш 
Илмий методларни тушуниш ва қўллаш 
Дизайн асосларини тушуниш 
Амалиёт шуни кўрсатадики, ўқувчилар кимё фанини ўргана 
бошлаганларида дарсда ўргатиладиган дастлабки мавзуларга қизиқиш 
кўрсатадилар, ўқитувчининг саволларини муҳокама қилишда фаол иштирок 
этишади ва кимёвий тажрибалар ўтказишдан мамнун бўлишади. Бироқ, оз 
фурсатдан кейин кимёга ҳали ҳам иштиёқли бўлган 1-2 гина ўқувчи қолади.
Кимёга қизиқишнинг дастлабки пасайиши ўқувчилар “Асосий кимёвий 
тушунчалар” мавзусини ўрганишдан бошланади. Бу мавзуни ўрганишда 
ўқувчи модда формуласи, валентлик тушунчаларини билиши, коэффициент 
қўйиш каби малакаларга эга бўлиши талаб этилади.
Ўқитувчиларнинг иш услубларининг бир хиллиги ўқувчилар орасида 
қизиқишнинг пасайишига олиб келади. Педагогикада муаммоли вазиятларни 
моделлаштириш янгилик эмас. Бу усул дастлаб Қадимги Грецияда 
қўлланилган. Муаммоли вазият, одатда, шахсга маълум бўлган воситалар ёки 
усуллар орқали эриша олмайдиган интеллектуал қийинчилик деб талқин 
этилади. Кутилмаган қийинчилик мустақил қидирув ишларини олиб боришга 
ундайди Умумий ҳолда, муаммога асосланган таълим ностандарт 
ҳаракатларни, “билимларни ўзлаштиришнинг репродуктив даражасидан 
ижодий қидирув ишларига ўтиш” ни тақазо этади. 
Мисол 
учун, 
крахмалнинг 
гидролизланишига 
оид 
вазифани 
шакллантириш қуйидагича бўлиши мумкин: хом олма шарбати йод билан 
реакцияга киришади. Пишган олма шарбати кумуш оксидининг аммиакли 
эритмасини қайтаради. Ушбу ҳодисаларни қандай изоҳлаш мумкин? 
Ёки: майнинг охири. Бу кун иссиқ. Кимё лаборатория хонасининг 
деразаси очиқ. Лаборатория столида алюминий хлорид ва калий гидроксид 
эритмаи склянкалар мавжуд. Тўсатдан ёмон ёпиштирилган ёрлиқлар елвизак 
сабабли кўчиб полга тушди. Лаборатория хонасига тўгаракда қатнайдиган 
ўқувчи киради. Ёрлиқларни олиб тартибни тиклашга қарор қилади. Қайси 
ёрлиқ қайси модданики эканлигини билиш учун ўқувчи бошқа реактивларни 
ишлатмасдан шу иккита модда билан тажриба ўтказди. Ўқувчи қандай 
тажриба ўтказди ва у нимани кўрди?
Ўзаро ҳамкорликнинг мотивацияси вазифа матнида белгиланади. 
Масалан, озон тешиклари муаммосига оид бир қатор қарорларни ишлаб 
чиқиш ўқувчиларнинг фаол муҳокамасига олиб келади:


49 
Автобусдаги суҳбатдан: ёзда ёмғир ракетанинг космосга учиши 
натижасида атмосфера шикастланиши сабабли озон қавати тешилиб ёғади 
Илмий оммабоп журналидан: Атмосферанинг юқори қатламларининг 
узоқ муддатли кузатувлари мавсумда озон тешиклари ва уларнинг 
майдонларининг сонига боғлиқлигини кўрсатади: қиш охирида озон 
тешиклари кўпроқ ва ёз охирида анча камроқ бўлади. 
Парфюмер дўкони сотувчиси: Бу ерда аэрозоль қадоқли лакни синаб 
кўрманг, нафас олишга ҳаво йўқ, дўкон эмас, нақд озон тешиги бу.
Ўқувчи учун муваффақият вазиятини яратиш қийин деб ўйлаган 
мавзуни, фанни ўзлаштириб ўзини ғолиб деб ҳис қилиш имкониятини юзага 
келтиради, бу эса ўрганиш ва билимга қизиқишни сақлаб қолиш учун 
зарурий компонент ҳисобланади. Муваффақият ўқувчини ушбу фанни 
ўрганишга ундайди. Бундан ташқари, бу муваффақият кўпчиликнинг 
келажакдаги касбини белгилашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Download 5,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish