Математика фанини ўҚитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар модули бўйича


Таълимда янги ёндашув қандай пайдо бўлди?



Download 5,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/85
Sana24.02.2022
Hajmi5,08 Mb.
#237707
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   85
Bog'liq
4.1-Fizika (1)

Таълимда янги ёндашув қандай пайдо бўлди? 
Бу назария ва амалиётни бирлаштиришнинг мантиқий натижасидир. 
STEAM Америкада ишлаб чиқилган. Баъзи мактаблар ўзларининг 
битирувчиларининг карьераларини ривожлантиришга эътибор беришди ва 
фан, технология, муҳандислик ва математика каби фанларни бирлаштиришга 
қарор қилишди, шунинг учун STEM ташкил этилди. (Фан, техника, 
муҳандислик ва математика). Кейинчалик унга санъат қўшилди ва STEAM 
ташкил этилди. Ўқитувчилар, бу фанларни ёки бу фанларга оид билимларга 
эга бўлиш, мактаб ўқувчиларини келажакда юқори малакали мутахассислар 
бўлишига ёрдам беради деб ҳисоблайдилар. Натижада ўқувчилар яхши 
билим эгаллаш ва билимларини қўллашга ҳаракат қиладилар.  
 
Дунё ўзгариб борар экан таълим ҳам ривожланиши керак  
Сўнгги бир неча ўн йилликлардаги ўзгаришлар ажойиб, лекин айни 
пайтда бизни ташвишга солмоқда. Бу янги нарсалар ихтиро қилиниши
инсонларнинг ҳали ҳеч қачон дуч келмаган кўплаб янги муаммолар юзага 
келмоқда. Ҳар куни янги иш турлари, ҳатто янги касб-ҳунар соҳалари пайдо 
бўлмоқда, шунинг учун замонавий ўқитувчилар ўз билимлари ва 
кўникмалари вақт талабларига жавоб беришлари ҳақида ўйлашлари керак. 
Ҳеч ким ва ҳеч нарса ўқитаётган фанингизни ўқувчилар учун 
қизиқарли, кенг ҳажмли тарзда ўқитишингиз ва айни пайтда стандарт 
талабларини бажаришингизга тўсқинлик қилмайди. Ниҳоят, янги стандартни 
ўқинг! Унда: “Давлат таълим стандартининг мақсади — умумий ўрта таълим 
тизимини 
мамлакатда 
амалга 
оширилаётган 
ижтимоий-иқтисодий 
ислоҳотлар, ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибалари 


50 
ҳамда илм-фан ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларига 
асосланган ҳолда ташкил этиш, маънавий баркамол ва интеллектуал 
ривожланган шахсни тарбиялашдан иборат”-дейилган. 
Аслида STEAM фанлар ўқув дастурларини қайта кўриб чиқишга ва 
қайта яратишга ёрдам бериши мумкин! 
Аслида STEAM фанлар ўқув дастурларини қайта кўриб чиқишга ва 
қайта яратишга ёрдам бериши мумкин! 
Қандай қилиб оддий фан ўқитувчиси STEAM-ўқитувчисига айланади? 
Бунинг учун нима қилиш керак?
Биз STEAM-ўқитувчисини структуравий тавсифини кўрмоқчимизми? 
Бунинг ҳеч иложи йўқ. Бу ўзига хос шахсий фазилатлар бўлиб, энг аввало 
янгиликни сезиш ва қабул қилиш, жамоавий тарзда ўзлаштириб янгисини 
яратиш қобилиятидир.
Бу ўқув жараёнини ташкил этишдаги жасорат ва ишбилармонлик. 
Ўқувчиларни ностандарт муаммоларни ҳал қилиш ва уларнинг орасидаги 
вазифаларни тақсимлашни сафарбар этиш қобилияти. Танлов учун 
масъулиятни ўз зиммасига олиш ва нуқтаи назарини ҳимоя қилиш. Бундан 
ташқари, тажриба ва таваккал қилишга бўлган шахсий установкадир.
Ҳозирча STEAM-ўқитувчисига аниқ тавсиф мавжуд эмас. Лекин бу 
ўқитувчида ўзига хос фазилатлар сезилиб туради. Кўринг-чи, балки сиз 
ўзингизда қуйидаги хислатларни топарсиз:

Сиз Х-симон кашта тикишни ўртгатишда майда моторикани 
ривожлантириш билан бирга унга физика фанини сингдира оласиз..

Сиз лойиҳалар дарсингизнинг кўп вақтини “еб” қўйишини билсангизда, 
будай тваккалдан қочмайсиз... 

Сиз аниқ биласизки, ўқувчининг базавий билимлари сизнинг қуруқ 
тушунтиришингизда барибир ҳосил бўлмайди...

Сиз ўқиш сўраб турганда жонли жараённи ҳосил қила оласиз...

Сиз доносиз: тўғри гуруҳда ишлаш жараёнида синфда шовқин бўлади, 
лекин сиз болаларни ўзаро фикр алмашишига шароит ярата оласиз...

Сиз уларнинг лидерлигини ўқллаб қувватлайсиз, чунки келажакда улар 
жамоани бошқара оладиган шахс бўлиши мумкин...

Сиз ўқувчилар ташаббусига имкон берасиз, уларга хато қилиш 
ҳуқуқиини бера оласиз... 

Сиз қизлар келажакда олим бўлиб, сратаон касаллигига даво топиши 
мумкин деб уқдира оласиз ....

Сиз ўқувчиларнинг ҳайвонларга меҳрни қадрлайсиз, бу келажакда касб 
танлашга ёрдам бериши мумкин … 


51 

Сиз исталган жойда: ариқ бўйида, боғда, тоғда, ҳатто супермаркетда 
дарс ташкил эта оласиз … 

Сиз ердан “тадқиқот предмети”ни тутиб олиш, узиб олиш ёки топиб 
олиш қобилиятига эгасиз ... 

Сиз орзу қила оласиз...
Агар ўхшашлик топган бўлсангиз бу тасодиф эмас! Ижодкор 
ўқитувчилар шу ерда – биз билан – бу –сиз!

Download 5,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish