Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
www.ziyouz.com кутубхонаси
18
«Шунча мўмин ҳижрат килди, сен нимага колдинг? Нега мўминлар диёрига кўчмадинг?..
Мушриклар орасида қолишни не боис афзал кўрдинг?..» деб сўралса,
буларнинг жавобини
бериш осон бўлмасди. Тўрт ўғли бор эди, ёнига чорлади.
— Мени бу ердан олиб кетинглар, Мадинага етказинглар, — деди.
— Аммо, отажон, каттиқ касалсиз, йўлга
бардош берадиган холда эмассиз, — дейишди
ўғиллари.
— Боришим керак, сўнгги орзуим шу.
Самура исмли ўғли акаукаларини бир чеккага тортди ва:
— Кейин пушаймон бўламиз. Отамиз бизни ўстириб вояга етказди, биз унинг охирги
орзуйини бажо келтирмадика, деб афсусланиб қоламиз. Энг яхшиси, Мадинага олиб бориб
қўяйлик, — деди.
— Лекин бу ҳолда туяда ўтиролмайдиларда...
— Туя устига бир маҳфа хозирлаб, ёток қилиб берамиз.
— Отамизга ҳам, бизга ҳам жуда оғир бир сафар бўлади лекин.
Ахийри Самуранинг таклифини қабул этишди. Жундаб туя устига ўрнатилган ётоққа
жойлаштирилди. Ҳатто тушиб кетмасин деб боғлаб қўйилди. Оқшомлардан бирида Макка
билан видолашишди.
Жундаб сўнг бир дафъа бўлсин Каъбани тавоф қилишни жудажуда истарди. Лекин бунинг
имкони қани? Бошини ўша томонга ўгирди. Кўзларидан сизган икки томчи ёш ила орзудаги бу
Уй соғинчини тилга келтирди:
— Алвидо, эй муборак Байт!.. Балки энди асло кўришмасмиз... — дея ғўлдирарди томоғига
ёш тиқилиб.
Макканинг охирги уйлари ҳам ортда қолиб, энди Жундабнинг кўз ўнгида ёлғиз Жаноби
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) сиймолари жонланиб тураверди. Ҳаво иссиқ, лаблар қуруқшаган.
Акаукалар ондасонда сув идишининг оғзини оталарининг лабига тутишади. Гохо:
— Қаерга келдик? — деб сўраб қўяди Жундаб. Иккигагшинг бирида: — Ҳали ҳам етиб
келмадикми? — дейди. — Яна қанча қолди? — деб сўрайди.
Саволлар тезтез такрорланавергач, акаукалар бир-бирларига андишали қарашди.
—Ясрибга етолмай қоламизмикан?
—Қарийб умидни узиб қўйдим.
—Мен ҳам шунақа ўйдаман.
—Лекин барибир умид қилиш керак...
Ҳали йўлнинг ўндан бир қисми босиб ўтилмаган эди. Ҳолбуки, Жундаб сафар тугаб қолган
бўлса керак, деган қаноатда эди. Ўнинчи дафъа сўради:
—Самура!..
—Лаббай, отажон!
—Етмадикми ҳалиям?
—Йўқ, отажон, ҳали етмадик.
—Ҳозир қаердамиз?
—Танъимга келдик.
—Демак, ҳали ҳам Маккада эканмизда... Жундаб яна ўз оламига чўмди. Акаукалардан
бири:
—Шу ерда бир тўхтасак, — деб маслахат солди. Ҳеч ким эътироз билдирмади. Туя
чўктирилди. Қарасалар, Жундабнинг юзида жон аломати йўқ.
— Ота!.. Отажон!..
Жундаб бу хитобларга жавоб бермади. Чунки энди маҳфа ичра ётган
Жундабнинг рухи
аллақачон малакларнинг қўлларида ўзи қаттиқ орзу қилгани Мадина масжидига борган,
Сарвари олам жанобларининг жамолларини кўргач, кейинчалик топишиш шарти билан руҳлар