Хидиров А., Узоқов Б*.
Совет ҳукумати ХХ асрнинг 50-йиллари ўрталарига келиб Мирзачўлни ўзлаштириш
баробарида республиканинг жанубий ҳудудларига ҳам эътибор қаратди. Бу борада амалий
ишлар бошланган бўлиб, бундан ҳукуматнинг асосий мақсади пахта етиштириш ва юз минглаб
тонна “оқ олтин”дан ҳосил олиш эди. Бунинг учун, аввало янги сув манбаларини қидириш
зарурати туғилди. Бунинг галдаги ечими мисолида Эски Анҳор канали энг мақул лойиҳа бўлиб
чиқди. Чор Россияси ва Совет ҳукумати даврида Қарши чўлига сув чиқариш масаласи бўйича
бир қатор рус олимлари қизиқа бошлаган. Масалан таниқли рус ирригаторлари ва олимлари
А.В. Чаплыгин 1912-1914 йилларда, Виноградовлар 1926 йилда Амударё ва Зарафшон дарёси
сувлари билан Қарши чўлини суғориш учун бир қатор лойиҳаларини тузишган.
Эрамизгача ўтган минг йиллардаёқ Қарши чўлининг ерлари қадимий канал орқали Зарафшон
суви билан суғориларди. Бу канал бир воҳадан иккинчи воҳага жарлар, тоғлар ва чўллар орқали
ўтарди. Бу каналдан сув оқмай қолганига 700 йилдан ортиқроқ вақт ўтди. Мўғуллар босқини
даврида Манас (Эски Анҳор) канали вайрон этилган эди
6
. 1946 йили Л. В. Дунин-Барковский,
Б. Д. Коржавинлар “Амударё суви билан Ўзбекистон суғориш ишларини ривожлантириш”
схемасини ишлаб чиқдилар. 1952 йили “Средазгипроводхлопок” лойиҳалаштириш инситути
“Қашқадарё ирригация районининг ер ва сувдан фойдаланиш схемаси”ни тузди. Бу схема
бўйича Қашқа воҳасидаги дарёлар сувини тўпловчи сув омборлари қуриш, ирригация
шаҳобчаларини қайта қуриш ҳисобига 130 минг гектар бўз ерни оби ҳаётга сероб қилиш кўзда
тутилган эди. 1952 йилда академик, инженер Дунин-Барковский схемаси бўйича Эски Анҳор
каналини қазишга киришдилар. Бу канал 1955 йилда ишга туширилди
7
.
Қурувчилар тез орада Дарғом каналидан баландлиги 17 метр, узунлиги 83 метр дамба
кўтардилар. Уша жойдан секундига 50 кубометр сув оқадиган Эски Анҳор
1
Истомин М. С. Сурхондарёда ингичка толали пахтадан юқори ҳосил олиш агротехникаси.-Т.: Ўзбекистон
КП МКнинг Бирлашган нашриёти, 1969. Б-10.
2
Истомин М. С. Сурхондарёда ингичка толали пахтадан юқори ҳосил олиш агротехникаси.-Т.: Ўзбекистон
КП МКнинг Бирлашган нашриёти,1969. Б-9.
3
Истомин М. С. Сурхондарёда ингичка толали пахтадан юқори ҳосил олиш агротехникаси.-Т.: Ўзбекистон
КП МКнинг Бирлашган нашриёти, 1969. Б-10.
4
Зоҳидова Ҳ. З. Қишлоқ хўжалик статистикаси.-Т.: “Ўқтувчи”. 1978. Б-16.
5
Турсунов С., ва бошқалар. Сурхондарё тарих.-Т.: “Шарқ”, 2004. Б-412.
6
Мамарасулов С. М. Ўзбекистон ирригацияси .-Т “Ўзбекистон” 1964 й. Б-36.
7
Тошев Х. Қашқадарёда ирригация ишлари.-Т., “Ўзбекистон”, 1975 йил. Б-5.
37
Do'stlaringiz bilan baham: |