35
May 2021
SCIENCE AND EDUCATION
СОВЕТ ҲУКУМАТИНИНГ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ҲУДУДИДА ИНГИЧКА
ТОЛАЛИ ПАХТА ЕТИШТИРИШ ТАРИХИ
Рахимов А., Самадов И.
Ўрта Осиё чўлларида пахта етиштириш ва ундан мўл ҳосил олиш совет давлатининг қишлоқ
хўжалигидаги муҳим тадбирларидан бири бўлган. СССРнинг тўқимачилик саноати учун юқори
сифатли ингичка толали пахта жуда муҳим бўлиб, уни асосан четдан сотиб олар эди.
Марказ ингичка толали пахтани Ўзбекистон ҳудудида етиштириб кўриш учун бир қанча
ингичка толали пахта (“Миср”, Пима, Маарад, Сакель, Ашмуни, Рамселлер, Аффифи)
навларини экиб тажрибалар ўтказди. Юқоридаги навларни экиш ва тажриба сифатида синаб
кўриш Сурхондарё вилоятида ХХ асрнинг 20 йилларининг охирларида бошланган[1]
1
.
Совет олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Шеробод ҳудудида ғўзанинг ўсув
даври
тахминан 240-250 кунга боради, ҳудуднинг шу даврдаги умумий ҳарорати йиғиндиси салкам
5900
с
ни ташкил этади[2]
2
. Мутахассисларнинг
хулосаси билан таъкидлаганда,
Сурхон-
Шеробод ва Қарши чўли жанубий тупроқларга хослиги ва иқлими айнан, ингичка толали пахта
етиштириш учун жуда қулай ҳисобланган.
1928 йилда СССРда 1928 йили 22 минг, 1929 йили 121 минг тонна ингичка толали пахта
етиштирилган бўлса, 1933 йилга келиб Ўзбекистонда ҳар гектардан олинган ингичка толали
пахта ҳосили 4,8 центнерга етган[3]
3
.
Аммо у вақтларда ҳосилдорлик кам бўлиб, ингичка толали пахта, асосан, тажриба учун экиб
текширилаётган эди. Бу соҳада асосий ишлар ХХ асрнинг 50-йилларига келиб авж олди. Бунда
Сурхон-Шеробод чўлларининг ўзлаштирилиши эвазига пахта майдонлари кўпайиб борди.
Ўзбекистонда ҳақиқий маънодаги пахта яккаҳокимлигининг
пойдевори айнан ХХ асрнинг
50-йилларда қўйилган.
1950 йилда Сурхондарё давлатга пахта топшириш режасини 127 процентга бажарди[4]
4
.
Урушдан кейинги йилларда Сурхондарё областда ингичка толали пахта етиштириш 1953 ва
1954 йилларда юқори даражага етди. 1954 йилда вилоятда 32,934 минг гектар ерга ингичка
толали пахта нави экилган бўлса, у ердан 59,629 минг тонна пахта териб олинган[5]
5
.
Вилоятда қўриқ ерларни ўзлаштириш ўтган аср 50-йилларнинг иккинчи ярмида кучайиб, бу
ишлар Бешқўтон,
Музробод, Истара чўлларида олиб борилди[6]
6
.
Совет Иттифоқи Коммунистик партияси ХIХ съездининг СССР тараққиётининг 1951-1955
йилларга мўлжалланган беш йиллик режаси ҳақида директиваларида беш йил мобайнида пахта
етиштиришни 55-65 процентга кўтариш вазифаси қўйилди. Ўрта Осиё ва Жанубий Қозоғистон
районларида ҳар гектар ердан олинган пахта ҳосили 26-27 центнергача етказиш керак[7]
7
лиги
ҳақида айтилади.
1956 йили Сурхондарё вилоятида 78 минг гектар ерга пахта экилган[8]
8
ва 202,5 минг тонна
пахта етиштирилди[9]
9
. Орадан ўн йил ўтгач Сурхондарё вилоятида 1966 йили ингичка толали
1
* Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қашқадарё академик лицейи ўқитувчиси Асрор Рахимов Эшонқулович.
Истомин М. С. Сурхондарёда ингичка толали пахтадан юқори ҳосил олиш агротехникаси.-Т.: Ўзбекистон КП
МКнинг Бирлашган нашриёти, 1969. Б-6.
2
Расулов А. М., Фелицаиант И. Н., Азимбоев С. Шеробод даштининг мелиоратив ҳолати.-Т.: Ўзбекистон ССР
“Билим жамияти”, 1975. Б-2.
3
Истомин М. С. Сурхондарёда ингичка толали пахтадан юқори ҳосил олиш агротехникаси.-Т.: Ўзбекистон,
КП МКнинг Бирлашган нашриёти.1969. Б-6.
4
Турсунов С. Шерободликлар.-Т.: А. Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти,2006.
Б-124.
5
Истомин М. С. Сурхондарёда ингичка толали пахтадан юқори ҳосил олиш агротехникаси.-Т.: Ўзбекистон
КП МКнинг Бирлашган нашриёти.1969. Б-8.
6
Турсунов С., ва бошқалар. Сурхондарё тарих.-Т.: “Шарқ”, 2004. Б-396.
7
Бабков И. Совет Ўзбекистони СССРнинг асосий пахта базаси.-Т.: “Қизил Ўзбекистон”, “Правда Востока”,
Ўзбекистони Сурх бирлашган нашриёти, 1954. Б-4.
8
Венгерский В. Ўзбекистонда пахтачиликнинг ривожланиши.-Т.: “Қизил Ўзбекистон”, “Правда Востока”,
Бирлашган нашриёти, 1958. Б-6.
9
Ҳолиқов Э, Лафасов М. Сурхон-Шеробод водийсининг ўтмиши, бугуни ва келажаги.-Т.: “Ўзбекистон”,
1976. Б-14.